loader
Foto

«Апокалипсиснинг сарғиш сигири»

Суриядаги можаро 2018 йил 18 сентябрь оқшомига тўғри келган яҳудийларнинг асосий байрами Йом-Кипур («Қиёмат куни») арафасида рўй берди. Қадимги Исроилда шу куни қурбонлик келтириларди ва анъанавий э маросимлари ўтказиларди. Ҳозир хўроз ёки товуқни қурбонлик қилишни ўз ичига оладиган «капарот» маросими ўтказилади.

Исроилнинг Сурияга қарши, амалда эса Россияга ҳам қарши ҳужуми Муқаддас ерда ва Қўшма Штатларда эсхатология кайфиятлари кучайган шароитларда рўй берди. Бундан сал илгари Исроил ОАВ қизил ғунажин «топилгани» ҳақида хабар берганди. Иудаизм анъаналарига кўра, Масиҳ келиши учун Учинчи ибодатхона барпо этиш жараёнида тўлиқ сарғиш рангдаги жонивор ўз ролини ўйнаши лозим. У Элеон тоғи чўққисида қурбонлик қилиниши, сўнг куйдирилганидан кейин ҳосил бўлган кул эса Ибодатхона қурувчиларини тозалаш маросимида фойдаланилиши лозим.

Узоқ йиллар давомида мос келадиган жониворнинг йўқлиги радикал яҳудийларни Масжидул Ақсо жойлашган мусулмонлар учун муқаддас жойлар – биринчи навбатда, «Ал-Ақсо» масжидига нисбатан кескин чоралар кўришдан тўхтатиб турарди. Энди ибодатхонани тиклаш учун ҳаракат ўз фойдасига муҳим далилга эга бўлди, бу эса «Ал-Ақсо» тақдирини хавф остига қўяди ва Яқин Шарқда мисли кўрилмаган уруш авж олиши билан таҳдид солади.

10 сентябрь куни Қуддусдаги ибодатхона институти қизил ғунажин тасвирга олинган видеоёзувни эълон қилиб, жонивор раввинлар томонидан диққат билан ўрганиб чиқилгани ва унинг танасида биронта бошқа рангдаги тук топилмаганини қайд этди. Шуниси диққатга сазоворки, қизил тусдаги сигир зотини яратишга қаратилган дастур Исроилда уч йил олдин бошланганди. Керакли натижага эга бўлиш учун чет элдан «қизил ангус» зотли йирик шохли қорамолнинг музлатилган эмбрионлари импорт қилинди ва маҳаллий сигирларга имплантация қилинди, лекин керакли натижага фақат бугунги кунга келибгина эришилди.

«Ҳеч қандай нуқсонсиз, ҳеч қандай камчилиги йўқ ва бўйинтуруғи бўлмаган қизғиш ғунажин» ҳақида Тавротнинг Рақамлар Китоби 12-бобида айтиб ўтилган. У «ўлик танага тегинишдан покланиш маросими» учун зарур. Иккинчи ибодатхона вайрон қилингандан сўнг покланиш маросими ўтказилмагани сабабли барча яҳудийлар «нопок» ҳисобланади ва Учинчи ибодатхонани қуришга қодир бўлиш учун мароисмдан ўтиши лозим бўлади.

Учинчи ибодатхона барпо этилиши ортидан яҳудийлар ривоятларига кўра Масиҳ келиши лозим, шундан кейин эса Охир замон бўлади. Православ насронийлари яҳудийлар Масиҳини Апокалипсисга кўра, «ибодатхонада керилиб ўтириб оладиган» Антихрист (Дажжол) деб ҳисоблайдилар.

Бироқ агар унинг танасидан қандайдир камчилик топиладиган бўлса, бузоқ ҳали қурбонлик қилиш учун яроқли эмас деб ҳисобланиш эҳтимоли йўқ эмас. Археолог рабби Адлернинг тадқиқотларига кўра, маросим ҳозирги пайтда Элеон тоғидаги католикларнинг Dominus Flevit ибодатхонаси турган жойда бўлиб ўтиши лозимлиги «қурбонлик қилиш» йўлида тўсиқ бўлиши мумкин. Шундай бўлса ҳам, Католик черковидаги либерал тенденцияларни ва охирги Папаларнинг мулоқот қилиш ва ҳатто яҳудийларга ён беришга мойиллигини ҳисобга олиб, католиклар ибодатхонаси ҳудудида қурбонлик қилиш маросими ўтказиш эҳтимоли истисно қилинмайди.

***

Яҳудийлардан ташқари, Учинчи храм тикланишини АҚШдаги  «диспенциалистлар» кучи протестант оқими ҳам кутмоқда. Миллионлаб кишилар яҳудийларнинг ўзига хос миссиясига ишониб, Исроилга нисбатан Тавротда келтирилган барча башоратлар насронийлар черковига эмас, фақат яҳудий халқига алоқадор ҳамда Учинчи храм барпо этилгандан сўнг Масиҳ келади ва уларнинг ўзи осмонга кўтарилади (rapture) деб ҳисоблайди. АҚШ замонавий сиёсатчилар элитасида «диспенциализм» тарафдорларидан бири вице-президент Майкл Пенс ҳисобланади.

Муқаддас заминда қизил сигир. Тайёрланамиз, Охир замон яқин!», - деб баёнот берди американинг етакчи телетарғиботчиларидан бири Ирвин Бакстер.

Бунда Дональд Трамп маъмуриятининг бутун Яқин Шарқ сиёсати (Жаред Кушнер орқали яҳудийлар билан бевосита боғлиқ), масалан, Қуддуснинг «Исроил пойтахти» деб тан олиниши ёки яқиндагина Фаластинни озод қилиш Ташкилотининг АҚШдаги ваколатхонаси ёпилиши Исроил лоббисининг ҳам, уларнинг орасида яҳудийларга яқин бўлган «диспенционалист» ғоялари кенг тарқалган евангелистларнинг ҳам қўллаб-қувватлаймиз деган ваъдасини олишга йўналтирилган.

Бундай ғоялардан бири Россияни Иезекиил башоратларидаги Яжуж Маъжуж эсхатологик фигураси (38 ва 39 боблар) билан айнан бир хил деб қараш ҳисобланади. У ерда Исроилга бостириб кирадиган ва унинг халқига қарши жанг қиладиган «Шимол сарҳадларидан бостириб келувчи буюк қўшин» ҳақида гапирилади. Исроил душманларига нисбатан Рош, Мешех, Фувал исмлари ҳам қўлланади. «Британча исроилизм» оқими ва Қрим уруши вақтидан буён ғарб протестантизмида Рошни, у билан бирга эса  Яжуж қўшинларини Россия билан бир деб қараш тенденцияси мавжуд.

1980-йилларда «диспенциалист» Рональд Рейган даврида бу далиллар яна оммалашганди, Россия қўшинлари Исроилнинг шимолий чегаралари ёқасига келиб қолган Сурия уруши шароитларида эса Исроилда ҳам, АҚШда ҳам фундаментализм тарафдорлари Россия билан эсхатологик уруш ҳақида гапира бошладилар. Ушбу концепция тарафдорларининг айтишича, Эзгулик ва Ёвузлик ўртасида якуний жанг бўлиб ўтиши лозим бўлган «Армаггедон водийси» Исроилнинг шимолида, Сурия ва Ливан чегаралари яқинида жойлашган. Бундан ташқари, Иеремия Китобининг 49-бобида айтилганидек, ҳали Дамашқ ҳам қулаши лозим.

Шуниси диққатга сазоворки, Яъжуж Маъжуж билан бутун Россияни ҳам, шахсан В. Путинни ҳам, шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон иттифоқини ҳам, ҳаттоки Россия-Хитой иттифоқини ҳам айнан бир деб қарашади.

Нафақат Суриядаги урушнинг тўхтамаётганлиги (мусулмонлар тасаввурларига кўра, Исо Масиҳнинг иккинчи ташрифи айнан Дамашқдаги Уммавийлар масжидида рўй бериши лозим), балки масалан, Украинада ноканоник фаолият билан шуғулланадиган Константинополь патриархати апостасийсини ҳам ўз ичига олган эсхатологик тенденциялар ўсиб бориши шароитларида Россия-Исроил муносабатларининг кескинлашуви жиддий тарзда қабул қилиниши лозим. Исроил ва АҚШ нуфузли кучлари Россияни диний рақиб сифатида қабул қилиб, уларнинг фикрига кўра, уларга ғалаба келтирадиган ва Охир замон келишини яқинлаштирадиган урушни кутмоқдалар.

***

Исроли ҳужумининг Россия ва Туркия ўртасида Идлиб бўйича битим тузиши билан бир вақтга тўғри келиши яна бир ғалати тасодифий мос келиш ҳисобланади. Битимга мувофиқ, 15 октябргача «барча радикал гуруҳлар фронт чегарасидан Идлиб ичкарисига 15-20 километр киритилиши лозим». Бунда, агар ҳаммаси режа асосида борадиган бўлса, демилитаризация ҳудуди режими 15 декабргача чўзилади. Россия Федерацияси Мудофаа вазири С. Шойгу Идлибда ҳарбий операция амалга оширилмайди деб баёнот берди.

Шунингдек, битимга мувофиқ, Туркия йил охирига қадар шу номдаги провинциялар пойтахтари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани тиклаш учун Хама-Ҳалаб трассаси бўйлаб хавфсиз транзит имкониятини таъминлаши лозим. Бундан ташқари, йил охирига қадар Идлиб орқали ўтадиган Латакия-Ҳалаб трассаси бўйлаб ҳаракат ҳам тикланиши лозим.

Экспертларнинг таъкидлашича, Идлибда операциядан воз кечиш энг жиддий сабаблар билан изоҳланиши мумкин, бу сабаблар НАТО томонидан таҳдид ҳам, «кимёвий қурол қўллаш»даги эҳтимолий айбловлар ҳам бўла олмайди. Бунинг исботи бўлиб улардан олдин ғарб давлатлари худди шу тарзда тўқнашувга қўшилиш билан таҳдид солиб, босим кўрсатига шартнома қилган Шарқий Ғута ва Дераадаги жанговар операциялар хизмат қилади.

Шундай қилиб, Идлибга ҳужум йўлида тўхтатиб турадиган ягона омил Анқаранинг позицияси бўлиши мумкин. Бироқ гап ҳарбий тўсиқ ҳақида кетмаяпти. Ахир Туркия иқтисодий муаммолар ҳис қилмоқда, бунинг устига, АҚШ билан низолашиб қолган. Шу сабабли турк ҳукумати яна Москва билан муносабатларни бузиб қўйиш ва муваффақиятсиз якунланган путчда улар ўйнаган ролни эсидан чиқармаган ҳолда ғарблик «дўстлар» билан ёлғиз қолишни истамаса керак.

Россия ва Туркия ўртасида Идлиб бўйича битим сабаблари геоиқтисодиёт соҳасида, аниқроғи йўлакнинг маррага яқин қолган қисмига яқинлашиб келаётган «Турк оқими»да ётиши эҳтимоли юқори. В. Путин ва Р. Эрдўған учрашуви якун топиши билан Россия Федерацияси президенти Венгрияга уюштирган ташриф давомида ушбу газ лойиҳасини тилга олиб ўтганлиги ва моҳиятан Будапештга бу лойиҳага қўшилишни таклиф қилганлиги бежизга эмас.

Бундай шароитларда Сурияда яна бир кескинлашув рўй берди, бунгача Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари РФ асосий ҳарбий кучлари қўним топган Латакия ҳудудларига ҳеч қачон ҳужум қилмаганди. Бу Россия ва Туркия ўртасидаги битим билан боғлиқми-йўқми ҳали охиригача аниқланмади. Лекиг шуни ёддан чиқармаслик керакки, Тель-Авив Европага газ етказиб бериш бўйича ўз лойиҳасини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Россия самолетининг уриб туширилиши арафасида амеикаликлар Исроилга 38 миллиард доллар тақдим этишини ваъда қилганди. Вашингтон эса Европа томон йўл олган барча янги газ йўналишлари, жумладан, «Турк оқими» ва «Шимолий оқим-2» лойиҳалариринг асосий рақиби ҳисобланади. Шундай қилиб, ушбу тахминни эътибордан четда қолдириш нотўғри бўларди, чунки бу қадар тасодифлар камдан-кам рўй беради.

«Геополитика.Ru» материаллари бўйича

Абу Муслим тайёрлади