loader
Foto

Машруъ ва ман қилинган зикр

Лекин баъзи инсонлар турли ҳаракатлар, мусиқа садолари билан қўшиқ қилиб, сакраб, жазавага тушиб, имомга эгилиб, кўтарилиб, айланиб, бир-бирини итариб, қадамларни ритм ва оҳангга солиб уриш, ҳалқа бўлиб айланиб амалга оширадиган зикр соғлом фитратга мос эмас ва (Аллоҳдан) қўрқадиган қалб ундан бош тортади. Улуғ тобеин ва имом Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ айтганидек, агар инсоннинг қалби қўрқса, аъзолари ҳам қўрққан бўларди.

Зикрнинг энг кўп инкор қилинадигани баъзи инсонларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло исмини ҳалқа бўлиб айланишлари аввалида тушунарли ва секин зикр қилишлари, сўнг зикрни шошиб-шошиб, сакраб айтишлари, ҳатто нима деяётганларини тушуниб бўлмайдиган ҳолга келганидир. У фақат пастлаб, сўнг кўтариладиган овозлар, қаттиқ ва секин тарзда сиқилиб олинган нафаслар, тебраниб шовқин солиш, янгиланадиган ҳаракатлардан иборат. Улар шуни Аллоҳни зикр қилиш деб ҳисоблайдилар! Аллоҳ таоло нисбатан одобимиз камлиги учун истиржоъ айтамиз. Иннаа лиллаҳи ваиннаа илайҳи рожиъувн.

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи