loader
Foto

“Ҳалол вино” ҳодисаси “мусулмон дунёсининг муаммоси”ни очиб қўйди

Бирлашган Араб Амирликлари аҳолисининг озиқ-овқат соҳасидаги талабларига жавоб беришга ҳаракат қилган «Lootah Premium Foods» компанияси дунёда биринчи бўлиб, таркибида ҳеч қандай алкогол бўлмаган «Lussory Gold»деб ном олган  “ҳалол” вино ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Бу мусулмонлар учун вижииллаб турадиган винодир. Вино шишасининг ичида еса бўладиган 24 карат олтин варағи ҳам бор. У шишага тилла ранг бериб, жозибали қилиб туради.

Бу Испаниядаги Ла-Манч узумзорларидан чиққан маҳсулотдан тайёрланади. Вино бошқа оддий виноларни тайёрлаш услуби (технологияси) асосида ишлаб чиқарилади. Фарқи эса, маҳсулот тайёр бўлгач, унинг ичидан спирт бутунлай чиқариб ташланади.

“Мазкур маҳсулот таркибида алкогол бўлмаслигига қарамай, исломий ахлоқ юзасидан унга бир нечта мулоҳаза бор”, дейди Украина мусулмонлари диний идорасининг муфтийси Саид Исмоилов.

Энг биринчи диққатни ўзига тортадиган нарса , бу ғайридинларга тақлид қилишдир:

“Ҳалол бўлган ичимликлар жуда кўп бўлишига қарамай, нега ғайридинларга тақлид қилиш керак – винони тайёрллаш ва истеъмол қилиш?! Гарчи алкоголсиз бўлса ҳам”.

“Иккинчи (масала) – бу исрофдир. Катта эҳтимолга кўра, маҳсулот жуда қиммат бўлади. Миллионлаб  мусулмонлар таом, сув, дори-дармонларга муҳтож бўлиб турган бир вақтда исрофга берилиш  мутлақо мумкин эмас”, дейди муфтий.

Саид Исмоиловнинг таъкидлашича, “ҳалол” вино ҳодисаси “мусулмон дунёсининг муаммосини” очиб қўйди – исроф ва барча нарсаларда секуляр (дунёвий) кишиларнинг дунёда мода бўлган мойилликларига эргашиш”.

Реклама ва роликларда вино шишаси билан бирга унинг ичидаги ейиш мумкин бўлган тилла бўлаги ҳам намойиш қилинмоқда. Вино нархи ҳали аниқ эмас. Дубайнинг баъзи савдо расталаридан уни сотиб олса бўлади. “Ҳалол вино”ни  туғилган кунлар ва ҳашаматли тўйлар учун ҳарид қилиб олиш бошланди.

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР