loader
Foto

Муфтий ҳазратлари Хитойдан шунчалик қўрқадими?

«Хитойнинг ўзи миллионлаб уйғур-мусулмонларни лагерларга ушлаб турганини тан олди!

Сўқир бўлмасанг – кўргин! Кар бўлмасанг – эшитгин!» - деб ёзди муфтий ўзининг фейсбукдаги блогида.

«Шубҳасизки, Хитой мусулмонлари улкан муаммоларга дуч келган, бу ҳақида бутун дунё ёзмоқда ва бунга жуда кўп далиллар мавжуд! Мусулмонлар Бирма элчихонаси олдида митинг уюштирганида кўпчилик Бирмада рохинжаларга қарши геноцид ҳам фейк деб таъкидлаганди, ҳозир эса ҳатто БМТ ҳам бу геноцидни тан олди!», - деб ёзади у бошқа бир хабарида.

Шунингдек, муфтий Аширов Хитойнинг Исломга қарши урушини тавсифлайдиган уйғур-мусулмоннинг гувоҳликларини келтириб ўтади:

«Хитойда мусулмонлар сони 60 миллион атрофида! Шундан 40 миллион мусулмон Уйғуристонда яшайди. Уйғуристондаги масжидлар сони 40 минг атрофида.

2017 йил бу масжидларнинг 25 мингтаси йўқ қилинди.

10 мингга яқин масжид ёпиб юборилди ва спиртли ичимликлар сотиладиган жойлар – кафе ва барларга айлантирилди.

Кам сонли масжидлар сақланиб қолган, лекин одамлар у ерга боришдан қўрқади, чунки уйғур-мусулмонларга қарши этник тозалашлар ва ҳибсга олишлар давом этмоқда.

Уйғурлар сони 35 миллион кишини ташкил қилади. Бундан ташқари қозоқлар, қиирғизлар, татарлар – жами 5 миллион киши бор! Жами мусулмонлар сони эса 40 миллион киши!

2017 йил дастлаб мусулмон олимлар, сўнгра миллий етакчилар ҳибсга олинди, улардан кейин эса савдогарлар ва ёшлар ҳибсга олина бошлади ва ҳаттоки ҳаммани рақамлаб ҳам кетишди.

2018 йилнинг январидан бошлаб миллиондан ортиқ мусулмон ҳисобга олинди.

Яқинда Қуръонни таржима қилган машҳур олим, Муҳаммад Солиҳ Домла зиндонда шаҳид бўлди! Хитой жиноятларни давом эттирмоқда!

Ҳибсга олишлар ва давлат терроризми уйғур мусулмонларга қарши, шунингдек, қозоқлар, қирғизлар ва татарларга қарши, умуман хитойлик бўлмаган барча халқларга қарши ҳам давом этмоқда!

Қамоқхоналар ва махсус лагерлар маҳбусларга тўлиб кетган, бу ерда 5 миллиондан ортиқ мусулмон қийноққа солиб азобланмоқда ва қўрқитилмоқда!!!

Буларнинг барчаси фақатгина уларнинг Аллоҳга бўлган иймонлари туфайлидир!

Туркия президенти Эрдўған Қирғизистон пойтахти Бишкеакда масжид очилишида иштирок этганини кўриб кўзларимга ёш келди!

Хитой ҳар куни ўнлаб масжидларни бузиб, мусулмонларни ўлдирмоқда!

Буларнинг барчаси терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида амалга оширилмоқда!

Бироқ, мусулмонлар дунёси Хитой минтақани мусулмонлардан тозалаш учун геноцидни якунлашга очиқ олиб борадиган йўлдан кетаётганига кўз юмиб,  жим турибди! Нима учун бутун дунё жим???

Хитойнинг иқтисодий қудрати уларнинг кўзларини юмишга мажбур қилмоқда!

«Сиз улардан нима еяётган бўлсангиз ҳам, сизнинг ошқозонингизга олов бўлиб тушади».

Бу масалада Россия Муфтийлар Кенгаши раҳбарига қарши чиққан муфтий Ашировнинг бундай жасур реакциясини шу билан изоҳлаш мумкинки, у ўз бошлиғидан Аллоҳнинг қаҳридан кўпроқ қўрқади ва шу тариқа Россиядаги ислом ярим расмий органлари эътиборидан четда қолмоқда. Айнутдиннинг сўзларига келадиган бўлсак, унинг адвокатлари бу сўзларни айтишга хитойлик ҳамкорларга ёқишни кўзлаб Кремлдагилар мажбур қилгани ёки агарда у Хитой ҳукуматининг маҳаллий мусулмонларга қарши сиёсатини қоралайдиган бўлса, Пекиндан туриб Путинга қўнғироқ қилишлари ва муфтийнинг бошини патнисга солиб келтиришни талаб қилишларидан қўрққанлиги билан изоҳладилар.

Шу муносабат билан айтиб ўтишни истардикки, биз Путин Россиясида ҳукмронлик қиладиган тартибни ҳимоя қилишда охиргилардан бўламиз, лекин биз ҳам Хитой сиёсатига қарши айтилган гаплар учун ҳозирча ҳеч кимни ишдан олишмагани ва қамаб қўйишмаганини тан олмаслигимиз мумкин эмас. Эҳтимол, қачондир шундай бўлиши ҳам мумкиндир, лекин ҳозирча бундай эмас. Кремлга Россия Муфтийлар Кенгашидан ҳам содиқ бўлган Татаристон Мусулмонлар бошқаруви раҳбари Комил Самигуллиннинг сўзлари билан бу масала бўйича ўз позициясини  маълум қилгани шундан далолат беради.

Хусусан, Комил Самигуллин ўз инстаграммида қуйидагиларни ёзди:

"Мендан кўпчилик Хитойдаги мусулмонлар атрофидаги вазиятга қандай муносабатда эканлигимни сўрайди. Дин арбоби динга қарши сиёсатга қандай муносабатда бўлиши мумкин? Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) айтгандики: «Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар, барчангиз Одамнинг фарзандларисиз, Одам эса тупроқдандир. Арабнинг ажамдан устунлиги фақат тақводадир». Биз кўп миллатли ва кўп конфессияли Ватанимизда дўстона қўшничилик муносабатларига кўникиб қолганмиз: бизнинг халқимиз, қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, бир-бирининг қувончига ҳам, қайғўсига ҳам шерик бўлади. Бундан ташқари, биз Россия тарихида ўзимизга яхши сабоқ олганмиз – динга қарши кураш ўнглаб бўлмайдиган салбий оқибатларга олиб келади.

Шак-шубҳасиз, бизни Хитойда юзага келган вазият хавотирга солмоқда, боз устига, у бизнинг «миллатдош»ларимизга ҳам дахл қилди. лекин умид қиламизки, ушбу буюк давлатнинг ҳукумати уларнинг қадими маданиятига хос бўлган донишмандликни ёдга олади. «Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши» - қадимий хитой мақоли худди шундай янграйди. Хитой кўплаб мусуалмонлар учун Ватан ҳисобланади, ислом эса – инсонсеварлик ва буюк инсонпарварлик салоҳиятига эга бўлган тинчлик, хотирамлик ва хавфсизлик дини ҳисобланади. Бироқ биз, Россия мусулмонлари, Хитойдаги диндошларимиз рўшнолик кўриши учун дуо қилишимиз лозим. Бизнинг ҳаммамизни ҳимоя қила оладиган – Ёлғиз Аллоҳдир ".

Шундай қилиб, агар ўз раҳбарига эътироз билдирган Ашировнинг позициясини унинг учун хос бўлган "радикализм" билан изоҳлаш мумкин бўлса, Кремлга содиқ «анъанавийлик тарафдори» Самигуллиннинг олдида РПЧ доирасида «радикал» сифатида машҳур бўлган Айнутдиннинг фикрлари таажжубда қолдиради.

Бу вазиятни СМР раисининг бошқа бир ўринбосари - Рушан Аббасов тўғрилашга ҳаракат қилиб, уни Инстаграмда шарҳлади. Дастлаб бунинг уддасидан чиққандай бўлди ҳам:

"Охирги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Россия мусулмонлари етакчиси Муфтий шайх Равил Айнутдиннинг Хитой халқ республикасида мусулмонларнинг аҳоли ҳақидаги масала ҳақида гап борган интервьюси фаол муҳокама қилинмоқда. Эслатиб ўтаманки, интервьюда гап айнан Хитой мусулмонлар Уюшмаси тимсолида кўп миллионли мусулмонлар жамоасининг ҳолати ҳақида борган. Бироқ Муфтий сўзларини талқин қилувчилар ХХР мусулмонлари зич яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном райони замонавий ҳаётидаги турли сюжетларни бир қилиб аралаштириб юборганлар. Интервьюда эса гап фақат диний соҳа ҳақида борган", - деб бошлади у раҳбарининг сўзларини шарҳлашни.

Бироқ Айнутдиннинг сўзлари уйғурларга тааллуқли эмасди деб якуний хулоса чиқариш ўрнига у муфтий – ақлли ва тажрибали, унга яхшрироқ кўринади, бизни эса – «миш-миш тарқатувчилар», фақат фитна тарқатадиганлар деб атади: "Муфтий шайх Равил Айнутдиннинг кўп йиллик таржрибаси, унинг давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни кенг ва чукур билиши, Хитойга мунтазам ташриф буюриши ва маҳаллий мусулмонлар билан алоқалари вазиятга тушунарсиз сабабларга кўра фактларни бузиб кўрсатадиган жамоатчилик вакилларининг ҳис-туйғуга бой фикр-мулоҳазаларидан кўра объективроқ баҳо беради".

Яъни, жаноб Аббасов биз Равиль Гайнутдиннинг Уйғуристондаги (Шарқий Туркистондаги) вазият бўйича «объектив баҳоси» Хитой концлагеридан қутулишга эришган минглаб ва минглаб уйғурларнинг гувоҳликларидан оғир келишидан келиб чиқишимизни истайди. Лекин ҳаттоки унинг СМР бўйича энг яқин сафдоши Нафиулла Аширов ҳам фикрига қўшилмаса, бунда нима қиламиз?

Бундан ташқари, таъкидлаш жоизки, унга кўра Хитойда муаммолар фақат уйғурларда мавжуд (гарчи пировардида Аббасов уларда ҳаммаси жойида деб адашиб кетган бўлсада), қолган мусулмонлар эса яхши яшаяпти деган баҳо эскириб қолганига бир неча йил бўлди. Бизнинг сайтимиз ҳам, бошқа исломий ва ислом билан боғлиқ бўлмаган ОАВ ҳам маҳаллий манбаларга ҳавола қилган ҳолда сўнгги йилларда бир неча марта Хитойдаги этник-конфессионал гуруҳлар – қозоқлар, татарлар ва хитойлик-мусулмонларга нисбатан танобини тортиб қўйиш бошлангани ҳақида хабар берган. Хитойда муқаддас диний китоб аҳли – коммунистик режим уларни худди мусулмонлар каби ёт унсурлар сифатида кўриб чиқаётган насронийлар ҳам жиддий босим ҳис қилмоқда. Буларнинг ҳаммаси, худди уйғур мусулмонларни қатағон қилиш янги даражага кўтарилгани каби, охирги йиллардан бошланди.

Агар Равил Айнутдин воқеалар ривожидан оллдинги вазиятдангина хабардор бўлгани ҳолда бу ҳақида ҳеч нарса билмаган бўлса, уни бу ҳақида хабардор қилиш керак эди. Бироқ Аббасов каби унинг адвокатлари ўжарлиги шундай таассурот қолдирадики, узоқдаги хитойлик коммунистларга ихлос қўйиш унинг учун у ўзини уларнинг етакчиси қилиб кўрсатишга уринадиган россиялик мусулмонлар фикридан муҳимроқ эканда. Мазлумларнинг золимлар ва уларнинг ёрдамчиларига қилаётган дуоларини Аллоҳ таоло қабул қилишини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади...