loader
Foto

Америка Аляскани қандай “сотиб” олган?

1867 йил 30-март Вашингтонда тарихий олди-берди шартномаси имзоланди. Россияга тегишли 1 миллион 519 минг кв. км. ер савдога қўйилди. Шартномага кўра, бу ер учун 7 200 000 доллар (11 миллион Чор Россия рубли) ҳақ тўланиши лозим эди. Бироқ бу пуллар Чор Россияси ҳукуматига етиб келмаган.

Энг аввал ўша давр АҚШдаги русларнинг элчиси Эдуард Стекл 7,2 миллион долларнинг 21 минггини ўзига олиб қолган ва 144 миллионини эса шартномани ратификация қилиш учун сентарларга пора сифатида сарф қилган (ёки шу баҳонада бу пулларни ҳам ўзлаштириб олган).

Қолган 7 миллионни уддабурон мансабдор Лондонга банк орқали ўтказган. Пулни аввал фунтга, сўнг тиллога конвертация қилиш жараёнида яна 1,5 миллион доллар йўқолган. Бу пуллар ўша давр судхўрларининг чўнтакларида қолиб кетган.

Сотиб олинган тилло ёмбилари Лондондан Петербургга денгиз орқали юборилган. Қимматбаҳо юклар ортилган «Оркни» (Orkney) денгиз кемаси 16-июл 1868 йили манзилга етмай денгизга ғарқ бўлган. Ўша вақт кема ичида тилло бўлганми ёки бўлмаганми аниқ маълум эмас. Баъзилар  уни Туманли Албион қирғоқларини  тарк қилмаганини ҳам айтишади. Денгиз кемаси ва унинг ичидаги юкка кафолат берган компания ўзини банкрот деб эълон қилган ва зарарни қисман қоплагандек бўлган. Бироқ Россия лондонлик судхўр Ротшилдга барча рибо фоизларини тўлиқ тўлаб берган.

Чор ҳукуматини бу шарномани тузишга нима мажбур қилган? 1861 йили Россияда крепостной ҳуқуқ бекор қилинди. Норози бўлган помешикларга товон пулини тўлаш учун Александр II яҳудийларнинг Ротшилдлар банк уйидан 15 миллион фунт стерлингни 5 фоиз рибо билан олишга мужбур бўлган. Энди судхўрларга у бу нарса қайтариш керак бўлганида буюк княз Константин Николаевич – ҳукмдорнинг кичик укаси – “бирон бир кераксиз нарсани” сотиб юбориш ҳақида маслаҳат беради.

Евроосиёдан ташқаридан жойлашган Россиянинг энг катта ҳудудлари “энг кераксиз” нарса бўлиб топилади. Кейин маълум бўлишича, Аляска туганмас табиий бойликларнинг хазинаси экан.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР