loader
Foto

Абдул Ғани Бародар

Бародарнинг Мулла Умар билан танишуви шу пайтда бўлган, деб тахмин қилинади. СССР Афғонистондан қўшинларини олиб чиққач, Бародар Умар билан биргаликда Қандаҳорда мадраса очиб, кейинчалик «Толибон» асосчиларидан бирига айланди.

Барадар жангариларнинг ҳарбий ва террорчилик амалиётларини мувофиқлаштирган ҳамда уларни молиялаштиришга масъул бўлган «Толибон»нинг асосий ҳарбий стратегларидан бири ҳисобланган. У Мулла Умарнинг энг яқин сафдошларидан бўлиб, хабар беришларича, унинг синглисига уйланган. 2001 йилда АҚШ қўшинлари Афғонистонга бостириб кириб, «Толибон» режимини ағдарган пайтда Бародар Мудофаа вазири муовини вазифасини бажарарди.

Афғонистонда «Толибон» мағлубиятга учрагач, Бародар Покистонга қочди. У АҚШ кўмагида ҳокимият тепасига келган Афғонистон президенти Хамид Карзай билан ярашиш тарафдори деб аталган (иккиси ҳам пуштунларнинг попалзай қабиласига мансуб). Аммо 2009 йилда Американинг Newsweek журналига берган интервьюсида Бародар америкаликларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишига эришмагунча «Толибон» қўлидан қурол туширмаслигини айтган эди.

2010 йилда Бародар АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Покистон махсус хизматларининг биргаликдаги операцияси натижасида ҳибсга олинган эди. Унинг қўллари занжирланган сурати ОАВ орқали таркатилди. Бироқ, у 2018 йилда озод этилди. Бу прагматик музокарачи сифатида обрўга эга бўлган Бародар орқали «Толибон» билан музокара қилишга қарор қилган ва Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш ҳақида ўйлаётган АҚШ расмийларининг илтимосига кўра содир бўлди.

Озод этилганидан сўнг Бародар Қатарга кўчиб ўтди ва музокара гуруҳи етакчисига айланди. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашиб, АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефонда гаплашди (Америка раҳбари бу суҳбатни "жуда яхши" деб таърифлаган) ва 2020 йилнинг февралида «Толибон» номидан АҚШ ҳукумати билан тинчлик битимини имзолади.

Шундай қилиб, Бародар «Толибон»нинг бош дипломатига айланди. Сўнгги йилларда у нафақат Помпео, балки дунёнинг бошқа йирик мамлакатлари юқори лавозимли амалдорлари - хусусан, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам учрашган.

Бародар билан бир неча бор учрашган афғон журналисти Сами Юсуфзай фикрига кўра, у «фақат асосий масала ҳақида гапирадиган» вазмин ва дипломатик шахс. У «Толибон» орасида жуда ҳурматга сазовор ва «лидер бўлиш амбицияларига эга», - дейди Юсуфзай.