loader
Foto

Мактабга рўмол ўраб боришга рухсат берилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада беш миллиондан кўпроқ юртдошларимиз қатнашган. Сўровнома натижаларига кўра 90 фоиздан кўпроқ киши бу йилги ўқув жараёнлари анъанавий таъризда ўтишини танлашган. Очиқ мулоқот давомида Шерзод Шерматов мактаб формасига ҳам тўхталиб ўтди.

Юртбошимиз ташаббуси билан бу йилги ўқув йилидан бошлаб кўпчилик ота-оналарнинг фикрларини инобатга олиб, миллий қадриятларни тиклаш мақсадида қизларимизнинг оч рангли рўмолда, йигитларимизнинг дўппида мактабга, дарс жараёнларига келишига рухсат берилди. Бундан кўзланган мақсад – қизларимиз ўқисин, уларни рўмол деб ўқишдан четлатиб қўйиш керак эмас. Шунинг учун бу тўхтамга келди. Шуниг учун, ҳурматли ўқитувчилар, бу борада ортиқча гап-сўз бўлмаслиги керак”, – деди Шерзод Шерматов.

Шунингдек, кийимлари ҳам узунроқ бўлиши, кўйлагининг ёқаси бўйнини ёпиб туришига ҳам рухсат бор. Агар қизлар қора рўмол ва кийимда келса, мактаб маъмурияти жанжал қилмасдан дарсга киритиб, келаси сафар кийим ва рўмоли оч рангда бўлишини тушунтириши кераклиги айтиб ўтилди.



Бу орқали рўмол ўрамай юрган қизларни ҳам рўмол ўрайсан, деб мажбурлаш керак эмас. Aсосий мақсад фарзандларимизни ўқитишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР