loader
Foto

Тавротда башорат қилинган Шилох ким?

Аҳд - кўтарилиш ва қулашларга бой инсоннинг тақдири ҳақида ҳикоя. Яқуб алайҳиссалом тўнғичлик ҳуқуқи Исавга тегишли эканини билиб, кўзи ожиз кекса отасини алдаб, оч укаларидан ясмиқ шўрвага сотиб олиб, тўнғичлик ҳуқуқини ноҳақлик йўли билан қўлга киритганини ҳикоя қилади. У Рахилга уйланиш учун етти йил хизмат қилди, лекин қизнинг опаси Леани хотин қилиб берган отаси томонидан алданди; шу тариқа у иккинчи хотини учун яна етти йил хизмат қилишга мажбур бўлди.

У ўзининг (Яқубнинг) қизи Динани Наблес шаҳри подшоҳи Шешим томонидан таҳқирлагани учун бутун эркак аҳолини қирғин қилган икки ўғли Симон ва Левийнинг қилмишидан жуда хафа бўлди. У маъшуқаси билан бирга ётиб отасининг тўшагини булғаган тўнғичи Рубеннинг шармандали қилиғини ҳеч қачон унутолмади ва кечиролмади.

Севикли хотини Рахилнинг вафотидан сўнг Яқуб қайғуга ботди - севикли ўғли Юсуф алайҳиссалом ғойиб бўлганди. У Мисрга етиб келиб, ўғли Юсуф алайҳиссалом билан учрашганда, бу унга қувонч келтирди ва йўқолган кўриш қобилиятини қайтарди. Яқуб алайҳиссалом пайғамбар эди ва Худо уни "Исроил" деб атади, ундан ўн икки қабила тарқалди.

Тўнғичлик ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олиш учун кураш Таврот китобининг барча боблари орқали кўзга яққол ташланиб туради, унда Яқуб бу ҳуқуқни бошқалардан олиб қўйиш бўйича чемпиондир. Тавротда айтилишича, уларнинг отаси Юсуфнинг эътирозларига қарамай, набираси Манассиянинг тўнғичлик ҳуқуқини унинг укаси Ефремга берган (Ибтидо, 48). У тўнғич фарзандини тўнғичлик ҳуқуқидан маҳрум қилади ва тўртинчи ўғли Яҳудога марҳамат қилди, чунки тўнғич икки ўғли Дан ва Нефталиянинг онаси бўлмиш Билҳа, Яқуб алайҳиссаломнинг канизаги билан тўшакка ётганди. Шунингдек, у Нефталияни ҳам бу ҳуқуқдан маҳрум қилади, чунки унинг келини, Яҳудонинг хотини, Довуд алайҳиссалом ва Исо алайҳиссаломнинг аждоди бўлган ўғил туғдирган қизи Фамарья билан зино қилган (25:22 ва 38-боблар).

Ушбу муаллиф, ёки бу китобнинг камида охирги муҳаррири, яҳудий ва насронийлар таъкидлаганидек, "Муқаддас Руҳ илҳом" берганлигига ақл бовар қилмайди. Яқуб алайҳиссалом бир вақтнинг ўзида икки опа-сингилга уйланган, бу эса илоҳий қонун билан тақиқланган (Лев. 18:18). Юсуф ва Бенямин бундан мустасно, унинг барча бошқа ўғиллари қўпол чўпонлар, ўз оталари ва Юсуфга қарши ёлғон гувоҳлик берган, жиноятчи ва зинокор деб таърифланган, демак, бундай оила пайғамбарга мутлақо нолойиқ.

Албатта, мусулмонлар агар Қуръони каримда баён қилинмаган бўлса, пайғамбар ёки солиҳ кишига нисбатан бундай туҳматларни қабул қила олмайдилар. Биз Яҳудо содир этилган гуноҳда адолатли тарзда айбланганига ишонмаймиз (38-боб), чунки Яқуб томонидан дуо қилишнинг ўзи бунга зиддир.

Яқуб ўғли Яҳудони, агар у ҳақиқатан ҳам келинининг ўғли Переснинг отаси бўлса, уни дуо қилолмаган бўларди, чунки унга пайғамбарликни башорат қилган илоҳий қонунга кўра, зинокорлар ўлимга ҳукм қилиниши керак (Лев. 20:12).

"Яқубнинг аҳди" мағзи ҳисобланиши мумкин бўлган машҳур башорат Ибдтидо китобининг 10-бобининг 49-оятида бўлиб, унда шундай дейилган:

"Шилох келмагунча [русча таржимада - "Примиритель"] салтанат ҳассаси Яҳудодан ва қонун чиқарувчи белидан кетмайди ва халқлар итоаткорлиги унга бўлади".

Мана менинг тушунчамдаги ибронийча матннинг сўзма-сўз таржимаси. Матнда ноёб ҳисобланган ва Тавротда қайта такрорланмайдиган иккита сўз бор. Бу сўзларнинг биринчиси "Shiloh", иккинчиси «yigha» ёки «yighoth». «Shiloh» тўрт ҳарфдан иборат: «Шин, йод, ламед ва хи». "Shiloh" сўзи Ефрайим қабиласидаги бир шаҳарнинг номи сифатида юзага келади, аммо бу номда "йод" ҳарфи йўқ. Бу ном аҳд сандиғи ёки ибодатхонадаги совғалар сақланадиган жойи бўлган шаҳар эмас, чунки ўша даврга келиб Яҳудо қабиласида на салтанат ҳассаси, на қонунчи бор эди. Эҳтимол, бу сўз бир жойга эмас, балки қайсидир одамга тегишли бўлиши керак. Билишимча, "Таврот"нинг барча вариантлари бу асл "Shiloh" ни ҳеч қандай талқин қилмасдан, изоҳсих сақлаб қолган. Фақат Библиянинг Сурия версиясида - " Пшитта"(арабчада «ал-Басита») - Shiloh сўзи "унга тегишли бўлган гот" деб таржима қилинган.

Таржимон «унга тегишли» деган маънони англатадиган «Ш»дан иборат сўзни («ашер»нинг қисқартма шакли, яъни «у» ва «loh» арабчада «lehu») қандай тушунганини тасаввур қилиш қийин эмас. Бинобарин, «Пшитта»га мувофиқ, гап қуйидагича ўқилади: «у кимга тегишли бўлса, ўша келмагунча….» ва ҳ.к. Бу ерда «у» олмоши салтанат ҳассасига ҳам, қонунчига ҳам алоҳида ва биргаликда тегишли бўлиши мумкин, оятнинг тўртинчи гапидаги «итоаткорлик» сўзига ҳам тегишли бўлиши мумкин, чунки шеърий  тилда баён этилган. Шундай қилиб, бу башоратнинг маъноси қуйидаги шаклда тақдим этилиши мумкин:

«Шоҳона ва башоратли қадр-қиммат Яҳудодан кетмайди, токи у кимга тегишли бўлса ўша келмагунча, халқлар итоаткорлиги унга бўлади».

Шунингдек, бу сўз «тинч, хотиржам, камтар, ишончли» маъноларини англатувчи «Shalah» феълидан келиб чиққан бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Яна бир эҳтимолга кўра, қайсидир ҳаттот ёки нусха кўчиргувчи охирги ҳарф het нинг чап томонини бир силташда ажратиб қўйган, натижада у hi га айланиб қолган, бу ҳарфлар жуда ўхшаш бўлиб, фақат чап томони билан фарқ қилади. Агар яҳудийлар қўлёзмасида бундай хатолик тасодифан ёки қасддан пайдо бўлган бўлса, демак бу сўз дастлаб "Shalah" дан келиб чиқади — "юбориш, делегация қилиш", ундан ўтган замондаги сифатдош эса "Shaluh", яъни "юборилган", "вакил". «Shiluah» сўзи шунингдек, техник атама сифатида «ажрашиш ҳақида гувоҳнома» маъносида фойдаланилади, чунки ажрашган хотин кетказилади, жўнатиб юборилади.

Бу ҳолда мажҳул сифатдош шаклидаги сўз "Shiluah" шаклини олади, бу эса том маънода: " Яҳве элчиси", яъни ёлғиз Муҳаммадга берилган унвон - "Расул Аллоҳ" (Аллоҳнинг Расули).

Албатта, насронийлар ва яҳудийлар ишонганидек, бу неъматнинг ўзи энг муҳим Масиҳий башоратлардан бири эканлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ҳеч бир мусулмон Насаролик пайғамбар Исо Масиҳ ёки Масиҳ эканлигини инкор эта олмайди, чунки Қуръон буни тан олган. Ҳар бир Исроил шоҳи ёки олий руҳонийнинг зайтун мойи ва турли зираворларни ўз ичига олган муқаддас мой билан мойланганлиги бизга яҳудий муқаддас китобларидан маълум (Лев. 30: 23-33). Ҳатто Форс шоҳи бўлган зардўштий Кирни "Худонинг Масиҳи"деб аташди:

«Так говорит Господь помазаннику [греч.: «Христу»] Своему Киру... и т.д.» (Ис. 45:1—7).

Айтиш керакки, Кир ҳам, Исо алайҳиссалом ҳам муқаддас мой билан мойланмаган, гарчи улар ҳали ҳам "масиҳлар", яъни халоскорлар деб аталсада.

Исо алайҳиссаломга келсак, унинг пайғамбарлик миссияси яҳудийлар томонидан тан олинган бўлса ҳам, унинг Масиҳий тақдири ҳеч қачон тан олинмаган. Улар хочга михлашга уринаётган одамда улар кутган Масиҳий аломатлардан бирортасини кўрмадилар. Яҳудийлар Ханаан юртида тарқоқ ҳолда сочилиб ётган Исроилни бирлаштирадиган, Довуд салтанатини тиклайдиган ва кенгайтирадиган фотиҳни, кўлида қилич ва салтанат ҳассаси бўлган Мессияни кутмоқда.

Бу жуда қадимий башорат Муҳаммад алайҳиссаломда амалда ва том маънода бажарилганлигини исботлаш учун қуйидаги далилларни келтириш мумкин.

"Салтанат ҳассаси" ва "қонунчи" каби аллегориялар шарҳловчилар томонидан "шоҳ ҳокимияти" ва "пайғамбарлик" деб аниқ талқин қилинмаган. Бирликдаги "yigha" иккинчи сўзнинг маъноси ва келиб чиқишини ўрганишга узоқ вақт тўхталмаслик учун икки маънодан бирини олиш мумкин: "мажбурият" ёки "тахмин".

Келинг, «Пшитта» вариантидан «Шилох» сўзининг биринчи талқинни ўрганиб кўрамиз: фараз қилайлик, «у кимга тегишли бўлса» дегани «салтанат ҳассаси ва қонун эгаси», «халқлар устидан тўлиқ ҳокимиятга эга» бўлиб чиқади. Демак, бундай қудратли ҳукмдор ва тўла ҳокимиятли қонун чиқарувчи ким бўлиши мумкин? Албатта, Мусо алайҳиссалом эмас, чунки у Исроилнинг ўн икки қабиласини бирлаштирган биринчи етакчи эди ва ундан олдин Яҳудо оиласида ҳеч қачон шоҳ ёки пайғамбар бўлмаган. Шубҳасиз, бу Довуд ҳам эмас, чунки у Яҳудо авлодидан чиққан биринчи шоҳ ва пайғамбар эди.

Ва, шубҳасиз, Исо Масиҳ эмас, у яҳудийлар кутганидек Масиҳ эканлигини ҳатто ўзи тан олмаган, Довуднинг ўғли эди (см. Мф. 22:44-45; Мк. 12:35-37, Лк. 20:4-44). У ҳеч қандай ёзма қонун лавҳаларини қолдирмаган, ҳеч қачон шоҳона қадр-қимматни орзу қилмаган, бундан ташқари, яҳудийларга Қайсарга содиқ бўлишни ва унга ўлпон тўлашни маслаҳат берган. Бир марта одамлар уни шоҳ қилишга уринишган бўлса-да, у қочиб кетди ва ғойиб бўлди. Унинг Инжили қалбида ёзилганди. Исо алайҳиссалом Инжилни ёзма равишда эмас, балки оғзаки тарзда етказган. Унинг башоратлари хочга михланган одамнинг қони билан асл гуноҳни қутқариш ҳақида ҳам, "Худо-одам" нинг инсон қалблари устидан ҳукмронлиги ҳақида ҳам ҳеч нарса демайди. Шу билан бирга, Исо алайҳиссалом Мусонинг қонунини бекор қилмади, балки уни бажариш учун келганини эълон қилди. У ўзини охирги пайғамбар, деб эълон қилмади, чунки ундан кейин авлиё Павел жамоатнинг бағрида мавжуд бўлган пайғамбарлик қобилияти ҳақида гапиради.

Муҳаммад алайҳиссалом фойдасига "Shiloh" деб талаффуз қилинадиган тўрт ҳарф асосидаги "Шилх"нинг яна бир талқини. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу сўз "тинч, хотиржам, камтар, ишончли" ва ҳоказо маънони англатади. Сўзнинг арамей шакли – «Шилия» бир хил илдиз "Шала" ёки "Шла" дан ҳосил бўлади.

Арабистон Пайғамбарининг ҳаёт тарихидан яхши маълумки, пайғамбарликка чакирилиш давригача у ўта тинч, осойишта, ишонувчан киши бўлган, жозибали ва теран хислатга эга бўлган, Шунинг учун маккаликлар уни "Муҳаммад Ал- Амин" ("ишончга лойиқ Муҳаммад") деб аташган. Маккаликлар Муҳаммадга "амин" унвонини берганларида, улар "Shiloh" ҳақида заррача ўйламадилар ва шу тариқа Худо мушрик арабларнинг жоҳиллигидан муқаддас китобларга эга бўлган ва уларнинг мазмунини билган кофир яҳудийларни шарманда қилиш учун фойдаланди. Арабча "амана" сўзи, худди яҳудийча "аман" сўзи каби: "барқарор, ўзгармас, хавфсиз, хотиржам, камтар ва солиҳ бўлиш" маъноларига эга бўлиб, ундан олинган сифат "амин" сифати «шилох» сўзининг аниқ эквивалентидир, чунки унинг барча маъноларига эга.

Шундай қилиб, Муҳаммад алайҳиссалом рисолатидан олдин Маккадаги энг амин одам эди. У жангчи эмасди, ҳокимиятга интилмасди. Бироқ рисолатни қабул қилиб, араблар орасида энг гапга уста нотиқ ва энг жасур жангчи бўлиб чиқди. У ўз шахсий манфаатлари учун эмас, балки Аллоҳ ва унинг дини — Ислом учун собитқадамлик билан кофирларга қарши курашди. Худо унга ер хазиналарининг калитларини кўрсатди, лекин у улардан фойдаланмади ва деярли қашшоқликда вафот этди. Худонинг шоҳ ёки пайғамбар бўлган бошқа ҳеч бир бандаси Муҳаммад каби Худога ва инсониятга шундай ажойиб ва буюк хизмат кўрсатмаган: Худога – ер куррасининг катта қисмида бутпарастликка барҳам бериб, инсониятга – унга бошчилик қилиш ва хавфсизлиги учун мукаммал дин ва энг яхши қонунлар берди.

У салтанат ҳассаси ва қонунни яҳудийлардан олиб қўйди, биринчисини мустаҳкамлади ва иккинчисини тугатди. Агар Муҳаммад алайҳиссалом бугун Макка ёки Мадинада қайта пайдо бўлишига рухсат берилганида эди, у ердаги ҳаёти бўлгани каби мусулмонлар томонидан муҳаббат ва итоатгўйлик билан қарши олинган бўларди. У ўзи қолдирган муқаддас Китоб заррача ўзгаришсиз сақланиб қолганини, у ва унинг саҳобалари билан бир хил тарзда ўқилаётганини чуқур қувонч ҳисси билан қайд этган бўларди. Уларни динга ва ягона Худога, Аллоҳга бўлган садоқатлари учун ва уни Худо учун ёки Худонинг ўғли деб иззатламаганликлари учун чин юракдан қутларди.

"Шилох" сўзининг учинчи талқинига келсак, у "шалуах" нинг бузулиши бўлиши ва шу тариқа Қуръони каримда тез-тез такрорланиб турадиган ва "шалуах", яъни "элчи" деган маънони англатадиган "расул" - пайғамбарнинг арабча унвонига айнан мос келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдим. Яҳудийча "Шалуах Элохим" ибораси дунёдаги барча масжидларнинг минораларидан намозга чақирувчи муаззинлар томонидан кунига беш маҳал араб тилида айтиладиган "Расулуллоҳ" сўзлари билан мутлақо бир хилдир.

Қуръони каримда кўплаб пайғамбарлар «расул» (элчи) деб номланган – биринчи навбатда, муқаддас Матнлар нозил қилинган пайғамбарлар, лекин Тавротда «Яқубнинг аҳди»дан бошқа бирон жойда «шилох» ёки «шалуох» учрамайди.

Яқубнинг кўрсатилган башоратини қайси нуқтаи назардан кўриб чиқмайлик, унинг амалда Муҳаммад алайҳиссалом томонидан бажарилгани муносабати билан тан олиш керакки, яҳудийлар бошқа Шилох келишини бежизга кутмоқда, насронийлар эса, Исо  алайҳиссалом  Шилох бўлган  деб ҳисоблаб, хато қилади.

Жиддий эътиборга лойиқ бошқа жиҳатлар ҳам бор.

Биринчидан, мутлақо аниқки, "салтанат ҳассаси" ва "қонунчи" Шилох пайдо бўлгунга қадар Яҳудо авлоди билан қолиши керак. Яҳудийларнинг эътиқодига кўра, Шилох ҳали келмаган. Бу шоҳона қадр-қиммати ва пайғамбарлик ҳали ҳам мавжуд ва шу халққа тегишли, деган маънони англатади. Бироқ, бу иккала институт ҳам ўн уч аср олдин ғойиб бўлди. Дарвоқе, Яҳудо қабиласи билан биргаликда.

Иккинчидан, яҳудийлар икки нарсадан бирини танлашлари керак: Шилох аллақачон келганини тан олишади, лекин уларнинг ота-боболари уни тан олишмаган, ёки Шилох келиши керак бўлган Яҳудо авлоди йўқлигини тан олишади.

Учинчидан, матнда яҳудий-насроний ақидасига зид равишда келадиган Шилох Яҳудо авлодига, шунингдек, Исроилнинг бошқа барча авлодларига мутлақо бегона эканлигини аниқ кўрсатиб ўтиш лозим. Бу жуда аниқ ва бир неча дақиқа мушоҳада қилиш бунга ишонч ҳосил қилиш учун етарли. Зеро, башоратда Шилох келганда салтанат ҳассаси ва қонунчи Яҳудодан кетиши аниқ кўрсатилган, бу эса Шилох қариндошлик муносабатлари нуқтаи назаридан Яҳудога бегона бўлсагина содир бўлиши мумкин.

Агар Шилох Яҳудонинг авлоди, деб тахмин қиладиган бўлсак: қандай қилиб кейин бу икки атрибут ушбу авлодда мавжуд бўлмай қолиши мумкин? У бошқа қабилалардан бирортасининг авлоди бўла олмайди, чунки зикр этилган ҳокимият ва қонун фақат бир қабилага эмас, бутун Исроилга тарқалади. Бу гап насронийлар даъволарига ҳам путур етказади. Ахир, Исо алайҳиссалом Яҳудонинг авлоди - ҳеч бўлмаганда она томонидан.

Мен дунё бўйлаб тарқалиб кетган бу яҳудийларга жуда кўп ҳайрон қоламан. Зеро, йигирма беш асрдан зиёд вақт мобайнида улар ўзлари яшаётган халқларнинг юзта тилини ўрганиб келмоқдалар. Лекин Исмоил алайҳиссалом авложалари араблар ҳам, исроилликлар ҳам Иброҳимнинг авлодларидир! Хўш, Шилох Яҳудодан ёки Зебулундан, Исов ёки Исахардан, Исмоил ёки Исхоқдан келадими, уларга нима фарқи бор, агар у оталари Иброҳимнинг авлоди бўлса?

— Муҳаммад алайҳиссаломнинг қонунига бўйсунинг, мусулмон бўлинг, шунда сиз барча башоратларингизнинг бажарилишини топасиз ва қадимий она юртингизда тинчлик ва омонликда яшай оласиз.

Абдул Аҳад Довуднинг "Библияда Муҳаммад" китобидан

Абу Муслим таржимаси