loader
Foto

Саудия ахлоқ полицияси ўтмишда қолди

Бироқ, сўнгги йилларда ал-мутава фаолияти пасайиб кетди - тахт вориси Муҳаммад бин Салмон ҳокимиятга келиши билан ахлоқ полициянинг ваколатлари кескин чекланди ва ҳатто диний полиция ходимларининг ўзи ҳам фаолиятидан маъно кўрмаяпти.

 «Шу пайтгача мен тақиқлаб келган ҳамма нарсага энди рухсат берилди, шундай экан, мен ишдан бўшайман», – дейди ал-мутава собиқ ходими Файсал (исми ўзгартирилган) AFP билан суҳбатда, иқтибос келтиради IslamNews.

"Мутава барча имтиёзлардан ва давлатдаги аниқ ролидан маҳрум қилинди", деб тушунтиради Файсал. “Ўтмишда Саудия Арабистонидаги асосий агентлик тақвони тарғиб қилиш комиссияси эди. Бугунги кунда эса кўнгилочарликлар соҳасини ривожлантириш бўлими асосий бўлиб қолди", - деб шикоят қилади ишидан айрилган полициячи.

Ал-мутаванинг яна бир собиқ ходими Туркий (унинг ҳам исми ўзгартирилган) сўзларига кўра, қолган полициячилар “шунчаки иш ҳақи жадвалида ўтиришади” ва амалда улар фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига аралаша олмайди. “Биз энди аралашишга ва номақбул хатти-ҳаракатларни ўзгартиришга ҳаққимиз йўқ”, деди Туркий.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР