loader
Foto

Исломни қабул қилишларига одамларни нима ундаяпти?

Сўровда 70 нафар зиёли мусулмон қатнашди, уларнинг жавоблари биз учун навбатдаги хулосаларни келтириб чиқарди.

Тадқиқотдан мақсад



Унинг натижаси бизга қандай фойда бўлиши мумкин?

Бу янгилик бизга статистик маълумотлар билан бирга, баъзи жавобларнинг моҳиятини ўрганишга имкон беради.

Натижалар Исломга даъват этувчилар учун қўл келиши мумкин: улар устувор вазифалар ва асосий мавзуларни аниқлашда, қизиқувчан номусулмон бўлганларга Ислом даъвати усулларининг самарали йўлларини топишда, шунингдек, дунёқараши тор мусулмонларнинг фикр доирасини кенгайтиришда самарали восита бўлиб хизмат қилади.

Шундай қилиб бу хулосалар номусулмон бўлганларнинг сонини ортиши ва уларнинг ҳам шаҳодат келтириб, Исломни қабул қилишларига яхши туртки бўлади.



Саволлар



Тадқиқот давомида қуйидаги саволлар берилди:

Сиз неччи ёшингиздан Ислом ҳақида эшитдингиз ва уни неччи ёшингизда қабул қилдингиз?

Исломга қизиқишингизга нима сабаб бўлди (биринчи бўлиб уни эшитганингизда/кўрганингизда)?

Кимдан ёки қаердан Ислом ҳақида эшитдингиз ва айнан нима ҳақида билдингиз?

Шаҳодат келтиришдан олдин Исломни қай даражада ўргандингиз ва буни қандай бажардингиз?

Ислом ҳақиқати ҳақидаги айнан қайси маълумот сизни ҳайрон қолдирди?

Исломни билганингиз ва шаҳодат келтиргунингизга қадар орадан қанча вақт ўтди?

Қаерда ва қандай ҳолатда шаҳодат келтирдингиз (масжидда, ёлғизликда, дўстингиз олдида)?

Биз сўрамаган бирон-бир нарса ҳақида гапирмоқчимиз?

Мавзуни тушунарли ёритиш учун 2, 3, 5 ва 7 рақамлари остида берилган саволларнинг жавобларини таҳлил қилиб чиқдек.



Сўров натижалари



Исломга қизиқишнинг асосий омиллари.

Жавоб берувчиларнинг кўпчилиги (30 фоиз ёки 21 киши) шуни таъкидлаганки, уларда Исломга бўлган қизиқиш, бирор-бир мусулмон билан қилган суҳбатидан сўнг пайдо бўлган. Аммо уларнинг суҳбати Ислом мавзусида кечмаган. Бундан шу нарса маълум бўладики, мусулмон кишининг аслича кўрининш ўзи даъватдир!

Қандай оддий!

24,2 фоиз жавоб берувчилар эса мусулмонларнинг хатти-ҳаракатини кузатиб, Исломга қизиқиш билдиришган. Бу омилни ҳам шунчаки четдан туриб, лоқайд кузатиб бўлмайди, албатта. Сизни ҳар бир хатти-ҳаракатингизни кузатишади, майда-чуйдасигача аҳамият қаратишади ва энг қизиғи сиз буни сезмайсиз ҳам.

Бир аёлнинг хабар беришича, у меҳмонхонага келиб, бир эркак билан тўшакда бирга бўлмоқчи бўлади, аммо эркак бундан бош тортади. Сабабини эшитиб, қаттиқ таъсирланади. Чунки ҳалиги эркак унга мусулмонлигини айтганди. Бу хотин илгарилари ҳеч қачон бундай воқеага дуч келмаган, у жозибали бўлгани учун эркаклар у билан доим тўшакда бўлишни исташарди. Аммо бу эркак уни рад этди, у ҳақиқатда ўз динига содиқ қолган эди. Аёл шундай нозик ҳолатда, ўзини тута билган бу эркакнинг динига қизиқа бошлади.

Ярим “кузатувчи”лар шунчаки мусулмонларнинг намоз ўқишларини кузатиб туришган. Масалан, бир сафар мисрлик экскурсавод намоз ўқиш учун бир неча маротаба экскурсияни тўхтатишга мажбур бўлган. Бошқалар эса телевединиедан ҳаж ибодатини кузатишган.

Иштирокчилардан бири ўзининг бир таниши билан бир чашка каҳва устида суҳбатлашиб ўтиришганди. Шунда таниши ўрнидан туриб, намоз ўқиши лозимлигини айтиб, хонадан чиқиб кетади. Бу суҳбатдошининг мусулмон эканлигини билмаганди ҳам.

Шу боис намоз вақти киргач, уйингизга бориш имкони бўлмаса, уни турган жойингизда ўқинг, негаки бу мусулмон бўлмаганларни ўзига жалб қилиши ва иСломга бўлган қизиқишини уйғотиши мумкин.

Жавоб берганларнинг 17,1 фоизи Исломни китоблар ва мақолалар орқали билишган (айнан шуларнинг 25 фоизи Қуръондан парча ўқилганини эшитиб, Исломга бўлган қизиқишлари ортган).

Балки сиз “Рекламанинг ёмони бўлмайди”, деган гапни эшитгандурсиз?

Бу ҳақиқатга ўхшайди, чунки сўровномада қатнашганларнинг 12,8 фоизи Ислом ҳақида негатив хабарларни ўқишган ёки эшитишган ва шу сабаб уларда Исломга нисбатан қизиқиш пайдо бўлган. Бу нарса асосан 2001 йилнинг 11 сентябридаги воқеалар ва ОАВида чиқаётган мақолалар билан боғлиқ.

Дарҳақиқат, 11 сентябрдаги воқеалардан сўнг, бутун дунё аҳли ларзага тушди. Ўта меҳрибон одамлар бўлган мусулмонлар наҳотки шу разилликка қўл уришди, деган мубҳам саволлар беришди.

Сўровда қатнашган қолган 15,7 фоиз кишилар турли сабабларга кўра Исломга қизиқиш билдиришган: улардан айримлари чет элга чиққанларида, Қуръон эшитишганида ва ёки интернетдан бирор-бир ролик кўришганда қизиқишган.

Энг кўп фоиз тўплаганларнинг (54,2 фоизи) Исломга қизиқиши мусулмонлар билан кўришишганда ва уларнинг хатти-ҳаракати таъсирида вужудга келган. Бундан англашиладики, биз мусулмон бўлмаган одамлар олдига боришимиз ва аҳлоқимиз билан уларга ўрнак бўлишимиз керак. динимиз ва эътиқодимиз ҳақида сўзлаб бермоғимиз жоиз.



Қаердан ёки кимдан Ислом ҳақида эшитдингиз ва айнан нимани билдингиз?



Бу саволга энг кўп жавоб берганларнинг (20 фоиз) айтишича, улар Исломдан қўшнилари ёки дўстлари орқали хабар топишган.

Суҳбат мавзулари турли ва қизиқарли мавзуларда бўлган. Масалан, мавзулар Қуръоннинг тушиши, Инжил нуқтаи назаридан "харом" тушунчасининг муҳокамаси ва Исломнинг оилага муносабатларида бўлган. Энг қизиқтирган нарсалардан яна бири Ислом доирасида араб сўзларининг қандай маъно касб этиши бўлган.

"Бу нимани англатади?", деган саволдан қўрқмаган ҳолда, уларга берадиган жавоб ҳам тайёр бўлиши керак. Бунинг учун илм талаб этилади. Шу боис мусулмон киши қалбини жаҳолатга эмас, маънавиятга очмоғи зарур. Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак, тушунарсиз сўзларнинг маъноси доимо одамларга қизиқ бўлган ва улар ўша сўз атрофидаги бошқа нарсаларга ҳам қизиқиш билдиришган.

Навбатдаги туркум одамларнинг 31.4 фоизи тушунарсиз сўзларнинг маъносига ўзлари етиш учун интернет ва ижтимоий тармоқларга мурожаат этишган.

18,5 фоиз кишилар Ислом ҳақида ўзларининг севишганларидан ёки эр/хотинларидан билишган. Турмуш қуриб, Исломга қизиқиш билдирганларнинг ҳисоби 40 фоизни ташкил этган! Бу шуни англатадики, чиройли сўзлар ва маърифат тарқатиш орқали кўп яхши натижаларга эришиш мумкин.

30 фоиз қатнашувчилар эса турли инсонлар: қўшниси, ҳамкори, қариндоши ва бошқа танишлари орқали Исломни англашган.



Шаҳодат келтирганлар ҳақида маълумотлар



Бу масалада энг юқори натижани – 27,1 фоизни ташкил этган шаҳодат келтирганларнинг сўзларига қараганда, уларга тавҳидни яхши англатишгани учун шаҳодат келтиришган. Кўпчилик унга "Муқаддас учлик"ни инкор этиб эришган. Соф эътиқод — мусулмон бўлмаганларнинг энг оддий ва мантиқий концепцияси ҳисобланади.

20 фоиз қатнашувчиларнинг фикрича, Исломнинг Худо ва эътиқодга бўлган қараши ҳар томонлама мантиққа тўғри келади ва соғлом фикрлардан иборат. Биз барчамиз Аллоҳнинг ҳузуридан соф эътиқод ила бунёдбўламиз, шундай бўлиб туғиламиз ва бизни насроний, яҳудий, индуист, буддист ёки атеист бўлиб вояга етказишади холос.

15,7 фоиз киши Қуръон оятлари таъсири, унда келтирилган мўъжизалар тасаввури ила шаҳодатга келишган.

7,1 фоиз шаҳодатга келганларнинг айтишича, Худодан мўъжиза сўраганларида уларнинг тушларига кирган мўъжизалар, яна шунча миқдордагилар эса мусулмонларнинг чиройли одаблари туфайли иймонга келишган.

22,8 фоиздагилар эса турли жавобларни айтишган.



Улар қаерда ва қандай иймонга келишди?



Кўпчилик учун (31,4 фоиз) бу воқеа масжидда содир бўлган. уларнинг тан олишларича, масжидга қадам қўйганлари ҳамоно, ўзларини енгил ва хотиржам ҳис этишган. Кейинги сафар эса у ерга ошиқишган. Охир-оқибат эса, бу Аллоҳнинг уйи эканлигига ва Исломга иймон келтиришган.

Хулосаларга кўра 15, 7 фоиз иймонга келганларнинг барчаси, бу ишни якка, ўзлари қолганда амалга оширишган. Кўпчилик мусулмон бўлмаганларнинг мусулмонлардан танишлари бўлмаган, яқин атрофларида масжид учрамаган, шу боис улар гувоҳларсиз шаҳодат айтиб, иймонга келишган.

14,2 фоизи дўстларининг ҳузурида, 8,5 фоизи мусулмонларнинг мажлисида, 7,1 фоизи эса интернет орқали иймонга келишган.

5,7 фоиз иймонга келганлар эрлари/хотинлари ёки йигитлари/қизлари ҳузурида, 10 фоизи эса қариндошлари олдида шаҳодат айтишган. Қолган 7,1 фоиз эса, ўқитувчиларининг ёки ҳамкорларининг олдида ҳамда телефон орқали шаҳодат айтиб, иймон сари юз буришган.



Хулосалар



Жавоблар ва хулосалардан шу нарса аён бўладики, кўпчилик мусулмонларнинг хатти-ҳаракати ва ўзларини тутишларидан Исломга қизиқишлари ортган.

Даъватнинг энг осон ва содда йўли — хулқ ва одобда уларга ўрнак бўлишдир! Биз фарзандларимизга ўрнак бўлишни истаймиз, аммо нега бошқаларга нисбатан бу ишни амалга оширмаймиз?

Илмли, зиёли, очиқ юзли ва Ислом ҳақида тўғри ва етарлича тушунчага эга инсон бўлмоғимиз лозим.

Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун қўлингиздан келганича, кучингиз етганича ҳаракат қилинг, буни нафақат Аллоҳ кўриб туради, балки бандалари ҳам ўрнак олади.



«Сиз (одамларни) Парвардигорингизга даъват қилинг! Албатта сиз Тўғри йўл устидадирсиз» (Ҳаж: 67);

«Сиз (одамларни ҳам ёлғиз) Парвардигорингизга (ибодат қилишга) чорланг ва мушрик кимсалардан бўлманг!» (Қасас: 87).

Пайғамбари соллалоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳ таоло сен туфайли бир кишини ҳидоятлаши, туғри йўлга бошлаши сен учун қизил туядан ҳам яхшидир”.- деган бўлсалар.

Бошқа ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “яхшиликни таълим берувчига ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади”. -деганлар.

Ер юзида Аллоҳнинг динини олий қилиш учун хизмат қилайлик....

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР