loader
Foto

Дин ва бахт

Диний эътиқод кўпчилик одамлар фикрича  бахтга олиб келувчи  омиллардан бири сифатида тан олинади. Ҳатто, дин ушбу рўйхатнинг олдинги қаторларида туради. Худо ва шахс ўртасида мулоқот ўрната олган одамлар, ўзи билан ва  бошқалар билан  ҳам яхши мулоқот ўрната олади.

Беркли университети (Калифорния) олимлари 1971 йил кенг кўламли илмий изланиш олиб боришган. Унинг натижасига кўра, динга амал киладиган шахслар психологик ноқисликларга  нисбатан кам мойил бўлар экан. Вашингтон университети ходими Родни Старк 1970 йили қуйидаги ҳулосага келган: инсон қанчалик динга кучли эътиқод қилса, шунча стрессга кам берилувчан бўлади. Дэвид Вильямс (Мичиган университети) тажрибалари ҳам  шу каби натижаларни кўрсатади.

Бундан ташқари яна шу аниқландики, диний эътиқод жисмоний саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Дастлаб, АҚШ университети олимларидан бири 1972 йилда (Johns Hopkins University School of Public Health) ўтказган тажрибасига кўра қариялар ўртасида энг кўп ўлимга олиб  келувчи қон-томир касалликклари ёшлигидан доймий динга амал қилган одамларда нисбатан камроқ кузатилади деган ҳулосага келишган. Ва аксинча динга эътиқод қилмайдиганларда юрак-қон томир касалликлари, эмфизема, жигар циррози ва жонига қасд қилиш ҳолатлари  кўпроқ учраган. Демак, илмий изланишлар натижасига кўра динга эътиқод килувчилар кўпроқ умр кўришади.

Юқоридаги каби олиб борилган  илмий изланишлар ҳозир хам АҚШ да давом эттирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, замонавий илм-фан ва олимлар таъбирига кўра дин, диний эътиқод нафақат руҳан ва жисмонан соғлом шахсни шакиллантиришда, балки, соғлом ижтимоий қатламни  ривожлантиришида муҳим пойдевор омил ҳисобланади.

Манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР