loader
Foto

Ислом танқидий реализми

Замонавий сиёсийлашган исломий муҳитдаги сиёсий жараён ва ҳолатларни қабул қилишда воқеалик ва танқидий ёндашувлардан маҳрумдир. Умуман олганда, айнан шу икки услубни бирга келиши бир-бирига қарама-қарши бўлган исломий майдондаги ижтимоий-сиёсий қарашларнинг фикрлаш услубини белгилаб беради. Масалан, агар сиз қамалда қолган ва шантажга учраган Қатарга раҳмингиз келадиган бўлса, сиздан унга қарши бўлган Саудия Арабистони ва БАА улар учун Фаластинни сотиб олиб, фаластинликларни Синайга кўчириш ниятида бўлган Исроил ва АҚШ нинг қўғирчоғи эканлигига ишониш ҳам кутилади. Аксинча, агар сиз нимададир Саудия Арабистонига ҳамдард бўлсангиз, Қатар ва Туркия эронликлар яманлик хусийларга қурол-яроғ етказиб бериш учун Судан давлатидан Қизил денгизда орол сотиб олганига ишонишингиз лозим.

Агар сиз Эрдўғанни турк исламофоблари ёки қурд коммунистларига қарши курашда қўллаб-қувватлайдиган бўлсангиз, демак, унинг тарафдорлари тўхтатиб бўлмайдиган конспирологик тарғиботига ишонишингиз лозим. Агар сиз бунда ички ёки ташқи сиёсатнинг у ёки бу жиҳатларини танқид қилишга жазм этадиган бўлсангиз, FETO ошкора яки яширин тарафдорлари, сионизм ва Ғарб агентлари, саудийлар ва ҳ.к. қаторига қўшилган бўласиз.

Агар сиз нимададир Ислом давлатларининг мавжуд режимлари ва сиёсатини танқид қиладиган бўлсангиз, кимдир учун сиз ҳавориж эканлигингизни англатади, бошқалар эса сиздан уларни муртад ва исломга қарши деб тан олишни талаб қилишади, акс ҳолда сизни муржий деб аташади.

Ислом дунёсида ҳукмронлик қиладиган миллий-давлат шаклларини нуқсонли деб ҳисоблайсизми? Унда сизни улар ўрнига идеал ислом давлати барпо этига уринаётган ИШИД, ал-Қоида ёки ҳеч бўлмаса Ҳизб ут-Таҳрир қаторига қўшиб қўйишади. Агар бундай бўлмаса, демак, сиз мавжуд ўйин қоидаларини борича қабул қилишингиз ва уларнинг ўзгармас эканлигини ҳимоя қилишингиз лозим.

Бу вариантлардан биронтасига мос келмайсизми? Демак, сиёсат бу – ифлос иш ва мусулмон киши уни ҳукмдорларга қолдириб, ўзи ва оиласи ташвишини қилиши лозим деб ҳисоблашингиз керак.

Бир қарашда бир-бирини инкор қиладиган бу ёндашувларда нима умумий? Уларнинг танқидийлиги эмас, бунинг асосида у ёки бу шахсни, гуруҳни, давлатни узил-кесил қабул қилиш ёки инкор этиш заурати ётадиган қатъийликдир.

Бу фикрлаш усулларининг ҳар бири четдан баҳоланиши ва тузатиш киритилиши мумкин бўлмаган ёпиқ ички мантиққа эга бўлган дастур каби ишлайди. У ёки бу ҳодисалар фақат унинг асосида ва унинг доирасида ишлаб чиқилган атамалар, тамойиллар ва таснифлар нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

Бундай ёндашувни белгиланган вазифаларга эришишнинг муқаррар воситаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бироқ восита самарадорлиги у ҳал қилиши лозим бўлган вазифалар бўйича баҳоланиши керак. Агар улар бу вазифаларни ҳал қилганида эди, уларнинг фикрлаш координаталар тизимидаги ёпиқлиги амалий жиҳатдан оқланган бўларди. Лекин биз кўриб турибмизки, йилдан йилга, ўн йилликдан ўн йилликка бундай ҳолат рўй бермаяпти ва бу дастурлар амалда мунтазам ишдан чиқмоқда. Демак, амалда улар Исломни ва мусулмонларни кучайтириш вазифасини эмас, балки улар туфайли жон сақлаб, на улар самарадорлигининг ташқаридан баҳоланишини, на ўз мантиқига ўзгаришлар киритишни истамасдан, ислом ғоявий майдонида маълум бир ўрин эгаллаб турган гуруҳларга (тизимли ёки тизимга қарши, бунинг фарқи йўқ) хизмат кўрсатиш вазифасини ҳал қилади.

Гарчи бу матрицаларни икки турга ажратиш мумкин бўлсада, оқибатда улар битта алгоритмга келиш хусусиятига эгадир.

Бу дастурларнинг бир қисми четдан танқидга нисбатан «мустаҳкам», чунки ҳал қилувчи паллада баҳс-мунозарадан ўзининг ёпиқ маконига ғойиб бўлади. Масалан, нима учун бунга қаратилган ўн йилликлар давомида ягона ва умумий бутунжаҳон халифалиги яратилмади ёки нима учун жаҳон жиҳод ҳаракати (мусулмонларнинг ўз дини, ери, ор-номуси, эркинлиги ва ҳ.к. учун кураш  сифатида жиҳод билан адаштирманг) деган саволлар пировардида ҳамма жойда эълон қилинган натижаларга тескари бўлган натижаларга (яъни мусулмонларнинг кучайиши эмас, заифлашуви ва уларнинг душманлари заифлашуви эмас, кучайишига) олиб келади, баҳс-мунозаралар окилона майдондан нооқилона майдонга кўчирилади. «Биздан мақсад ва ғайрат, натижа эса Аллоҳдан», «агар содир бўлмаса, демак яхши ҳаракат қилинмаган», «мақсад, ақида, амаллар, феъл-атвор нотўғри бўлган» (кераклисининг тагига чизилсин), «ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониш, агар бу дунёда бўлмаса, кейингисида» - буларнинг барчаси мос келувчи дастурларнинг оддий тарафдорлари учун яроқли бўлган ўзини ишонтириш ва ҳимоя психологик блоклари, лекин улардан ҳар сафар амалдаги омадсизликларни изоҳлаш учун фойдаланиш шундан далолат берадики, бу амалий, сиёсий вазифалар, жумладан, уларнинг ўзлари эълон қиладиган вазифаларни ҳал қилишга қоидр эмаслар. Улар ўз тарафдорларини эълон қилинган диний вазифалар томон кетаклаши (Аллоҳнинг розилигига сазовор бўлиш, шахада ва ҳ.к.) бу бошқа масала, лекин сиёсий жиҳатдан бу дастурлар ишламайди ёки эълон қилинган мақсадларга мувофиқ бўлмаган тарзда ишлайди.

Дастурлар иккинчи тоифаси даставвал биринчи тоифага қарши ўйлаб чиқилган, чунки ўзини реал воқеликни инкор қиладиган ва у билан ҳисоблашмайдиганларга қарши қўйган ҳолда реал вазифаларга эришишга қаратилган. Бироқ якунда энг самарали усуллар билан ва энг юқори даражада эришиш мумкин бўлган вазифаларни бажариш ўрнига бундай дастурлар у ёки бу етакчилар, партиялар ва давлатлар ҳаракатлорини оқлаш учун ишлай бошлади, уларни ҳаракатлари, эълон қилинган мақсадларга мос келиши ва самарадорлиги бўйича эмас, қолганларнинг етакчиларга қандай муносабатда бўлиши бўйича баҳоларди. Бунда, омадсизлик ва муваффақиятсизликлар сабаблари ҳақидаги саволларни бартараф қилиш учун эълон қилинган прагматизм ва реализмга қарамай, уларнинг тарафдорлари оқибатда уларнинг хатолари муваффақият сифатида, бажармаган ваъдалар мослашувчанлик сифатида, стратегик муваффақиятсизликлари кўп қадамли юришлар сифатида тақдим этиладиган ўз етакчиларининг бехатолиги ҳақидаги афсоналар, ички ва ташқи фитналар каби фақат уларга сўзсиз эътиқод қилишга асосланган диний далиллардан фойдалана бошлайди.

Айтиш жоизки, бу дастурлар ва уларнинг психотиплари кўпинча бир-бирини кўзгудагидей акс эттиради, чунки уларнинг асосида ёки сўзсиз қўллаб-қувватлаш, ёки сўзсиз инкор қилиш ётади. Шу сабабли, бундай фанатда ошкора далиллар босими остида етакчилар ёки уларнинг гуруҳлари идеал тасвири бузилганда уларнинг кучли ва кучсиз томонларига танқидий муносабатда бўлиш ўрнига уларни бадном қилиш ва уларга душманлик қилишга интилади.

У ёки бу ҳодисалар ва жараёнларни баҳолашда афсоналар, миш-мишлар, уйдирмалар ва мияга ўрнашиб қолган ғояларнинг устунлик қилиши, асабийлашганлик, хом хаёлларга берилишдан умидларнинг пучга чиқиши ва муҳаббатдан нафратга ўзгариш – айни пайтда алоҳида кўрсатмалар ва йўл-йўриқлардаги тафовутларга қарамай, ғоявий йўналишларнинг ислом маконида асосий қарама-қаршилик қилувчи томонлар ўртасида устунлик қиладиган муҳит мана шундай.

Шубҳасиз, бундай фикрлаш тури ва хулқ-атвор билан ҳозирги пайтда исломий маконда кузатилганидан бошқа натижалар кутишнинг ҳожати йўқ. Унинг камчиликларини бартараф этиш учун, энг муҳим қарама-қарши тамойилларга асосланган исломий танқидий реализмнинг парадигмаларига ўтиш керак.

Исломий макон ичида танқидий реализм тамойили ҳар қандай ҳодисани, шахсни, гуруҳни, давлатни, лойиҳани ўзининг ёпиқ далиллаш ва тасаввурлар тизими воситасида эмас, балки мураккаб, аммо умумий тизим сифатида кўриб чиқиладиган бу макон ичида бажариши мумкин бўлган ва бажарадиган функциялардан келиб чиқиб баҳолаш заруратини англатади.

Сўзлар ва ишлар йиғиндиси, асосий моҳият бўйича баҳолаш реалистик тамойилидан келиб чиқиб, ислом танқидий реализми Ислом маконининг у ёки бу субъектларига сўзиз ишониш ёки сўзсиз ишонмасликдан воз кечиши, бунинг ўрнига уларнинг ҳаракатларини реал имкониятлар ва натижалардан келиб чиқиб баҳолаш лозим.

Ҳар қандай шахс, гуруҳ, давлат муваффақиятсизликлар, бажарилмаган ваъдалар, ижро этилмаган мажбуриятлар учун танқид остига олиниши мумкин. Лекин айнан танқид остига, бадном қилишга эмас, чунки ундан фарқли равишда танқиднинг негизида камситиш, қасд олиш ва шахсий ва гуруҳ нафсониятини қондиришга интилиш эмас, эҳтимол, агар у (улар) тинглаш, баҳолаш ва ҳисобга олишга қодир бўлса, танқид қилинаётганлар томонидан ҳам хатоларни тузатиш ва кўзланган мақсадларга эришиш ётиши лозим.

Бу маънода шуни тушуниш керакки, танқидий реализм нафақат нигилистик максимализм билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас, балки унинг тўлиқ тескариси ҳисобланади. Нигилизмнинг асосида идеализм ва келгусида амалдаги ислом макони субъекталрини инкор қилиш ва бадном қилишга олиб келадиган ундан ҳафсаласи пир бўлиш ётади. Бунга қарама-қаршиси равишда, ислом майдонида у ёки бу ўйинчиларнинг камчиликларини кўриб, танқидий реалист на алданган ҳолда, на унинг тескариси равишда уларни баҳоламайди, балки улар нима қила олишидан, нима қилишидан, бу ишни улардан яхшироқ қила оладиган кимдир борлигидан ва агар улар бу ишни қилмай қўйса, янада ёмонроқ бўлиши ёки бўлмаслигидан келиб чиқади.

Шу сабабга кўра танқидийлик фақат реализм билан боғлиқ ҳолдагина соғлом бўлиши мумкин, гарчи бунинг тескариси ҳам тўғри бўлсада – реализм кўплаб «реалист»ларга хос бўлган хом хаёлларга берилмасдан ҳақиқий реализм бўлиши учун у шунингдек, унинг тамойиллари қанчалик амалий натижа бериши борасида танқидий баҳоланиши лозим. Шу муносабат билан тўғри тушуниш керакки, ўзини реализм билан боғлиқ қилиб кўрсатадиган ҳамма ҳам аслида бундай эмас – айрим ҳолатларда «нореалистик» бўлиб кўриниши мумкин бўлган нарса аслида унинг негизида ҳақиқий бўлмаган, ўйлаб топилган «реаллик» ётадиган «реализм»дан самаралироқ усул бўлиб чиқади.

Шубҳасизки, муайян мазмунга тўлдирилмасдан, юқорида айтиб ўтилган барча фикрлар улардан амалий фойда олишнинг имкони бўлмайдиган умумий ва сийқаси чиқкан иборалар тўплами бўлиб қолади. Амалиётда ишлашга имкон берадиган мазмун билан тўлдиришга таҳлил тизимлари ва мезонлари, мусулмонларга у ёки бу жараёнлар, ҳодисалар ва ҳаракатдаги кучларга нисбатан амалий хулосалар чиқаришга имкон берадиган қарорлар қабул қилиш ва баҳолаш айланиши лозим. Шу билан бирга, кўрсатилган ёндашувнинг ўзини қабул қилиш бунинг шарти ҳисобланади, чунки усиз ҳар қандай муҳокамалар ёрлиқлар ёпиштириш, шиорлар ва айбловлар алмашинишга бориб тақаладиган баҳс-манозаралар танқидий маданиятини шакллантиришнинг имкони йўқ.

Пировардида, мавзуга доир яна бир фикрни айтиб ўтиш лозим. Мусулмонларнинг диний интилишимиз ҳамда улар орқали кўпчилигимиз исломни қабул қилишга ўрганиб қолган оддий ва тушунарли бўлган диний алгоритмларга риоя қилишимиз туфайли бизнинг тасаввурларимиз амалиётда тантана қилиш ва ташқи танқиддан ички дунёда беркилиб олиш ҳақидаги хом хаёллари охирги йилларда шафқатсиз ҳақиқатга урилиб парчаланди.

Реал воқелик шундайки, мусулмонлар уларга ўз қоидаларини белгилаб берадигнан ва мавжудликнинг барча жиҳатларига ҳар томонлама таъсир этадиган оламда яшамоқда. Бу реал воқеликдан ўзининг ёпиқ дунёсида яшириниш – мормонлар ва иеговачилар каби секталар учун хос бўлган, лекин ўз тарихи давомида тамаддунинг –жини белгилаб берган ва унинг ҳозирги ҳукмрон шакли томонидан айнан шу ишни қилиш салоҳияти туфайли муаммо сифатида кўриб чиқиладиган дунё дини вакиллари учун жоиз бўлмаган одатий страус (туя қуш) позициясидир.

Шу муносабат билан тушуниш керакки, Ғарбда ўтган асрнинг 70-йилларида вужудга келган, тарих ва ижтимоий воқеликнинг барча жиҳатлари ҳақида умумэътироф этилган тасаввурларни шубҳа остига қўядиган танқидий назария инсиониятнинг интеллектуал майдонини тубдан ўзгартириб юборди. Ундан, албатта, страусга (туя қуш) ўхшаб бошни ўз хом хаёллари қумига беркитишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин, лекин шиорлар  ва схематик руҳий ҳолатлар ёрдамида қаршилик кўрсатиш – умидсиз ҳаракатдир.

Агар исломий фикрлаш аввалгидек алмисоқдан қолган, шиор ва схематик шаклларда қолаверар экан, назарий устунликка ҳам, айни пайтда тамаддунда амалий устунликка ҳам эга бўлган ғарбча танқидий фикрлаш қатъий тартиб билан яксон қилишда ва ҳозирда рўй бераётганидей, унга ўз қадриятларини жорий қилиш учун тозалашда давом этади. Айнан шу сабабли исломий фикрлаш янги танқидий назарияни ўзлаштириб олиши, уни исломий нуқтаи назардан англаб етиши ва ислом қоидаларига амал қиладиган, лекин уларни амалга оширишнинг самарали ва самарасиз шаклларини реал баҳолай оладиган исломий танқидий реализм ёндашувини ишлаб чиқиши лозим.

Манба: golosislama.com

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР