loader
Foto

Туркияда COVID-19 билан касалланиш кескин ошмоқда

"Фақат 27 июндан 3 июлга қадар Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 114 фоизга ошди. Охирги икки ҳафта ичида ўсиш деярли 5 баробарга етди", — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Шу муносабат билан Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳриддин Хўжа 50 ёшдан ошган фуқароларни COVID-19 га қарши янги вакцина олишга чақирди. "Туркияда омикрон штамми билан касалланиш кўпайган. Биз 50 ёшдан ошган ва хавф остида бўлган одамларга, агар охирги эмлашдан олти ой ўтган бўлса, янги эмлашни тавсия қиламиз ", деди у.

Туркия Тиббиёт ходимлари иттифоқи ўтган ҳафта ҳукуматни коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши сабабли чекловчи чораларга қайтишга чақирди. У, хусусан, ёпиқ жойларда ҳимоя ниқобларини кийишни мажбурий қилишни, болаларни эмлашни бошлашни, коронавирусга тест қамровини оширишни, мамлакатда касалланиш ҳолати бўйича маълумотларни ҳар ҳафта эмас, ҳар куни эълон қилишни таклиф қилмоқда.

Коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ва кунига 1000 тагача ёки ундан кам касалланиш ҳолатлари камайгани сабабли Туркияда ниқоб тақиш режими май ойи охирида бекор қилинган эди. Июнь ойининг ўрталарида мамлакатда касалланиш яна ўсди, бу кунига 4 мингтагачани ташкил қилди.