loader
Foto

Қўқонда черков пастори блогерлар устидан ёзиб бериб, уларни қаматди

Хайрапетовнинг аризаси асосида Қўқон шаҳар ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада Қўқон шаҳрида жойлашган евангелист насроний-баптистлар "Ренессанс" черкови 2019 йилдан бошлаб расман фаолият кўрсатиши аниқланди. У евангелист-насроний эътиқодига эга бўлган фуқароларга хизмат қилади ва Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга.

Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун 2022 йил 22 июлда Қўқон шаҳар Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

Суд блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовни 184-3-модда бўйича (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки тарқатиш) маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга 15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати: Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Президент матбуот котиби учрашган блогер 15 суткага қамалиши мумкин экан” сарлавҳали хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Олимжон Хайдаров” ҳамда  “QO’QONJONIM” каналларида қолдирилган  “Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда” сарлавҳали хабар  юзасидан “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.

Суд томонидан блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.