loader
Foto

«Жонли қалқон»: нима сабабдан Исроилга ишониб бўлмайди?

Албатта, "рус дунёси" тарғиботчилари AI Россиянинг ҳарбий жиноятлари ҳақида кўпроқ ва тез-тез ёзаётганига ва унинг Россиядаги ваколатхонаси ёпиқлигига эътибор беришмайди. Украина томони, шунингдек, икки томонни ўз ҳисоботи билан тенглаштирадиган AI нинг энг профессионал иши эмас, балки виждонсиз позициясига ишора қилмоқда.

Ҳар эҳтимолга қарши, эслатиб ўтамизки, "жонли қалқон"ни қўллаш айбловлари ҳақиқатан ҳам ҳар икки томондан ҳам ва кўп йиллардан буён эшитилади. Шунга қарамай, Украина ўз шаҳарларини ҳимоя қилаётганини тушунадиган ҳар қандай виждонли кузатувчи учун контекст тушунарли ва ундан ўз қўшинларини очиқ майдонга олиб чиқишни кутиш аҳмоқликдир.

Ушбу контекстни тушунишдан фойдаланиб, энди "жонли қалқон" тушунчаси мунтазам равишда қўлланиладиган яна бир зиддиятни кўриб чиқайлик. Бу Фаластин.

Фаластиннинг тинч аҳолисини йўқ қилаётган исроиллик ҳарбий тарғиботчилар ўзларининг бомбардимонларини доимий равишда "жонли қалқон" тезиси билан оқлайдилар. Ўлдирилган аёллар ва болалар, вайрон қилинган касалхоналар, мактаблар, қочқинлар лагерлари ва йўллар - буларнинг барчаси бир асосга эга. Ҳар бир ҳалок бўлган тинч аҳоли ҳақида Исроилда худди шундай эртак бор - бу террорчилар учун "жонли қалқон" эди. Демак, бу ЦАХАЛнинг эмас, ХАМАСнинг айби.

Бу ташвиқотни деярли барча оммавий ахборот воситалари ва сиёсий партиялар, жумладан, афсуски, ҳатто ўз золимларидан жабр кўрган Украина ва Косово ҳам, шубҳасиз, такрорлайди.

"Жонли қалқон" ҳақидаги эртак Исроил ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари учун фаластинликларнинг қирғинларини оқлаш учун ягона ҳимоя чизиғидир. Бироқ, мустақил экспертлар таъкидлаганидек, биз Исроилнинг ўз уруш жиноятларини баҳолашига ишона олмаймиз. Биз Исроилнинг "жонли қалқон" нарративини рад этадиган бешта фикрни тайёрладик:



1) Исроил ҳеч қачон «жонли қалқон» мавжудлигини исботламайди

Оддий мисол – шу кунларда Исроил бизга Ғазодаги кўп қаватли турар-жой биносига ҳужум уюштирганини кўрсатиб, у ерда "Ислом жиҳоди" етакчиси Тайсир ал-Жабарийни ўлдиргани ҳақида хабар берди. Шу билан бўлди.

Сиз бу бинода ким бўлганини ҳеч қачон билмайсиз, чунки сиз Исроилга ишонишингиз керак. Фаластин бўйлаб супер разведка агентликлари ва назорат ва кузатув тизими билан исроилликлар деярли ҳеч қачон разведка маълумотларини кўрсатмайди. Барибир ҳамма шундоқ ҳам «ютиб» юборса, уларга нима кераги бор.

Бундан ташқари, ЦАХАЛ нинг расмий манбалари Суриядан суратларни худди Фаластинда олингандек тарқатган ҳолатлар аллақачон бўлган.

Агар Исроилда ҳеч қандай далил бўлмаса, бу баёнотлар сукут бўйича ҳақиқат деб ҳисобланмаслиги керак.



2) Исроил «жонли қалқон» ҳақида жуда кўп алдаган

«Жонли қалқон» ёлғони - тинч аҳолини ўлдиришнинг машҳур тактикаси. Масалан, Ғазодаги Буюк юришини олайлик. Исроил снайперлари «жонли қалқон» билан ўзини оқлаб, 183 нафар қуролсиз одамни, жумладан, 35 нафар болани отиб ташлади. Улар орасида журналистлар, шифокорлар, ногиронлар бор эди.

Бироқ, ҳали ҳам савол қолмоқда - намойишдаги одамлар қайси қуролли кучлар учун «жонли қалқон» бўлиб хизмат қилди? Эслатиб ўтамиз, «жонли қалқон» халқаро гуманитар ҳуқуқда мавжудлиги ёки ҳаракати ҳарбий нишонларни ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тинч аҳоли ёки бошқа ҳимояланган шахсларга нисбатан қўлланиладиган тушунчадир.

Агар ҳеч ким Исроилга қарши жанг қилмаса, митингда тинч аҳоли қандай қилиб қалқон бўлиб хизмат қилиши мумкин? Ғазони Исроилдан ажратиб турувчи девор ёнида тинч намойиш ўтказиш орқали улар қандай ҳарбий нишонларни ҳимоя қилишлари мумкин эди?

Шунга кўра, Исроилга ҳеч қандай ишонч йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.



3) Исроил бутун Ғазо аҳолисини «жонли қалқон» деб ҳисоблайди

Ҳа, Исроил таърифига кўра, Ғазонинг бутун аҳолиси Хамаснинг «жонли қалқон»идир. Эркаклар, аёллар, болалар - буларнинг барчаси жонли қалқондир. Исроил ўз расмийлари орқали нафақат ХАМАС ракеталари, балки ХАМАС идоралари ва ҳатто оддий ХАМАС аъзолари ҳам «жонли қалқон» эканлигини аниқ таъкидлади.

Яъни, ХАМАС аъзоси уйда оиласи билан ухласа, унинг бутун оиласи, ёшу қари автоматик равишда «жонли қалқон» ҳисобланади. Шунингдек, атрофдаги уйлар ўз аҳолиси билан.

ХАМАС муассасаларини бутун Ғазо бўйлаб топиш мумкин, чунки ХАМАС Ғазода ҳукмрон партия. Бу Ғазо ҳукумати, унинг аъзолари барча масалалар билан шуғулланади - коммунал хизматлардан тортиб таълимгача. Лекин ҳатто сув ширкатини ходимлари билан бирга бомбардимон қилган Исроил "ХАМАС офиси"ни вайрон қилгани ҳақида хабар беради.

Ғазонинг зич шаҳар жойлашувида унинг барча 2 миллион аҳолиси муқаррар равишда «жонли қалқон» бўлиб чиқади. Айтганча, 2018 йилнинг май ойида ўша пайтдаги мудофаа вазири Ганц "Ғазода бирорта ҳам одам ва бирорта ҳам бино ҳаво ҳужумларидан ҳимояланмагани"ни айтганида буни тасдиқлаган эди.

Бу мантиқдан фойдаланиб, Исроил Ғазонинг бутун аҳолисини йўқ қилиши ва бу геноцидни оқлаши мумкин.



4) Исроил «жонли қалқон»дан ўзи фойдаланади

Исроил мантиқига кўра ЦАХАЛ ҳам Исроилнинг тинч аҳолисидан «жонли қалқон» сифатида фойдаланади.

Қуролли ЦАХАЛ аскарлари Исроилнинг ҳамма жойида ва ҳарбий базалар кўпинча аҳоли зич жойлашган ҳудудларда жойлашган. Масалан, ЦАХАЛ штаб-квартираси Тел-Авивдаги турар-жой массивининг ўртасида, улкан супермаркетдан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган.

Агар ХАМАС ёки бошқа бир гуруҳ бу ҳарбий объектларни ўз ракеталаридан ўққа тутса, тинч аҳоли ҳалок бўлиши муқаррар бўлса, кимдир Исроилни «жонли қалқон»дан фойдаланганликда айблайдими? Деярли шубҳасиз, бундай зарбалар уруш жинояти деб аталади ва Ғарб дунёси (ва нафақат улар) мамлакатлари раҳбарлари "Исроилнинг ҳимоя қилиш ҳуқуқи" ҳақида тушунган ҳолда бош ирғайди ва такрорлайди.



5) Исроилнинг ўзи Ғазо аҳолисини «жонли қалқон»га айлантирган

Исроилнинг ўзи Ғазонинг тинч аҳолиси «жонли қалқон»га айланган вазиятни яратди. Чегараларни чизган Исроил ва Ғазо халқини ташқарига чиқармаган ҳам Исроил. Эслатиб ўтамиз, бирорта ҳам фаластинлик Исроил ҳукуматининг рухсатисиз Ғазодан чиқиб кета олмайди, аксарият ҳолларда улар "йўқ" дейишади. Одамларнинг том маънода қочадиган ва яширинадиган жойи йўқ. Улар тузоққа тушиб қолишди ва Исроил уларнинг уйларини бомбардимон қилганда, улар у ерда бўлмаслиги керак эди, деб киноя билан айтади.

Шу сабабли, Ғазонинг тинч аҳолиси ўртасидаги ҳар қандай ўлимни Ғазо блокадаси контекстида кўриб чиқиш керак (буни Донбасснинг тинч аҳолисини эвакуация қилишни ҳар қандай йўл билан талаб қиладиган ва ёрдам берадиган Украина позицияси билан солиштиринг).

Худди шундай, Ғазо қаршилик кучларининг қочиб кетадиган жойи йўқ. Улар қамал остида қолган Ғазонинг ичида қамал қилинган ва Исроилга босим ўтказишнинг ягона йўли ракета учиришдир.

Хулоса сифатида яна бир бор такрорлайлик. «Жонли қалқон» мавзуси жуда мураккаб ва ҳар бир замонавий тўқнашувда иккала томон ҳам фойдаланиши мумкин. Шунинг учун контекстни ҳисобга олиш ва иккита мутлақо бошқа ҳолатни фарқлаш керак - ҳимоячи томон ўз уйини (Украина, Фаластин) ҳимоя қилишга мажбур бўлганда ва тажовузкор бу эртакни тинч аҳолини ўлдириш учун баҳона сифатида ишлатганда (Исроил, Россия).

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР