loader
Foto

Тошкентда черков қўнғироқлар жаранги концерти бўлиб ўтади

Тадбир Москва қўнғироқчилар мактаби раҳбари Илья Дроздихин бошчилигида ўтказилади. Концертда анъанавий Москва, Ростов, Архангелск қўнғироқ жаранглари ва бошқалар намойиш этилади.

Тадбир онлайн трансляция қилинади, шунинг учун ҳамма томошага қўшилиши мумкин.

Концерт бошловчиси православ аҳолиси кўп бўлган турли минтақаларда қўнғироқ жарангларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапиради. Майдонга кириш бепул бўлади.

Концертдан сўнг томошабинлар қўнғироқ чалинадиган маҳорат дарсида иштирок этишлари мумкин. Маҳорат дарсидан ўтганлар Москва қўнғироқчилар мактабининг дипломига эга бўладилар.