loader
Foto

Намунавий эр-ҳақиқий мусулмондир

Уйга кирганда аёлига, фарзандларига очиқ юз билан пешвоз чиқади, уларга Аллоҳ таоло буюрган, Исломнинг мумтоз саломи қилган муборак саломни айтади:

“...Бас, қачон уйларга кирсангизлар бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, “Ассалому алайкум”, денглар)...” (Нур сураси, 61-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас розияллоҳу анҳуга бундай деганлар: “Эй ўғлим, уйингга кирганингда салом бергин - сенга ҳам, аҳли оилангга ҳам барака бўлади” (Термизий ривояти).

Салом - баракадир. Яъни, киши ахдига салом бе-риши, уларга баҳорий кайфият улашиши - баракадир. Шунда у уларни саодат, сурур ва шодлик билан яшнатади, уларда мунислик, раҳмат, ризони ёяди. Аёлини бирор нарсага муҳтожлигини сезса, унга ёрдам қўлини чўзади, аёлидаги зерикиш, сиқилишни билса, унга ширин гаплар билан тасалли беради, унга кучли, саховатли эр соясида ҳаёт кечираётганини сездиради - уни ҳимоя қилади, парваришлайди, ишларига эътибор беради, имкони борича унинг шаръий ишларини бажаради. Шариат рухсат берганича зийнатланиб, гўзал бўлишига рухсат беради. Фақат ишлари ва дўстлари билан бўлмай, унга вақт, эътибор ажратади. Ислом дини аёл кишининг эридан фойдаланиш ҳаққига эга эканини айтади, ҳатто бу Буюк Дин унга қоим бўлган мустаҳкам мезонга халал етмаслиги учун эр аёлидан узилиб, барча вақтини амалларнинг улуғи бўлган ибодатга сарфлашига ҳам рухсат бермайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амр ибнул Ос розияллоҳу анҳунинг ибодатга берилганини эшитиб, унга: “Сени кундузи рўзадор, кечалари намоз ўқийди, деб айтишди...”, - дедилар. У: “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, - деди. Шунда у зот: “Ундай қилма, рўза ҳам тут, оғиз ҳам очгин, ухла, намоз ҳам ўқигин. Чунки жасадингни, кўзингни, аёлингни, меҳмонингни сенда ҳаққи бордир», - дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг аёли Ҳа-кимнинг қизи Хавла кир кийим, ёмон суратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг олдиларига келди. Улар ундан: “Сенга нима бўлди?” - деб сўрашди. У эри ҳақида: “Кечаси намоз ўқийди, кундузи рўза тутади”, - деб шикоят қилди. Аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу хабарни етказишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъунга йўлиқиб, уни маломатлади ва: “Мен сенга намуна эмасманми?” - дедилар. У: “Ҳа, намунасиз, Аллоҳ таоло мени Сизга фидо қилсин”, - деди. Шундан кейин ҳалиги аёл чиройли суратда келадиган бўлди. Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмонга: “Эй Усмон, бизларга роҳиблик буюрилмаган. Мен сенга намуна эмасманми? Аллоҳ номига қасамки, мен Аллоҳцан сизларнинг энг кўп қўрқувчироғингиз, Унинг хадларини энг кўп муҳофаза қилувчироғингизман”, -дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг тутган бу йўлларини саҳобаларининг орасида ҳам ёярдилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, ибодатлари ва аёллари билан бўлган ҳаётларида мўътадиллик, мувозанатга етаклардилар. Ҳатто бу мўътадилликуларнинг бир-бирларига тавсия қиладиган, у билан зийнатланишга ҳарис бўладиган хулқига айланди, ҳатто бирорталари ўша мўътадилликдан чекиниб, зоҳидлик ва ибодатга бериладиган бўл-са. Бошқалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳузурларига бориб шикоят қиладиган бўлдилар.

Имом Бухорий Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон билан Абу Дардони дўстлаштириб қўйдилар. Салмон дўсти Абу Дардони зиёрат қилиш учун келди. Абу Дардонинг аёли Умми Дардони кийимларини дағал ҳолда кўриб, ундан: “Сизга нима бўлди?” - деди. У: “Дўстинг Абу Дардони дунё билан иши йўқ”, - деди. Абу Дардо келди ва овқат тайёрлаб, дўсти Салмонга: “Мен рўзаман, сен еявер”, - деди. Салмон: “Сен емасанг, мен ҳам емайман”, - деди. Абу Дардо ҳам еди. Кеч тушгач, Абу Дардо тунги намозни ўқишга турди. Салмон: “Ухла”, - деди. У ухлади. Бир оз вақт ўтгач, у яна намозга турди. Салмон унга яна ухлагин, деди. Туннинг охири бўлгач, Салмон: “Энди тур”, деди ва икковлари бирга намоз ўқишди. Салмон унга: “Албатта, Парвардигоринг-ни, нафсингни, оилангни сенда ҳақлари бордир, бас, сен уларга ўз ҳақларини бергин”, деди. Сўнгра Абу Дардо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, бўлган воқеани айтди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Салмон тўғри айтибди”, дедилар”.

Зиёли, тақвадор, тажрибали мусулмон инсон аёли билан ўтаётган ҳаётнинг “қуруқлигини” намлайди, ўрталаридаги турмушнинг ҳар тарафини вақти-вақти билан ажиб илтифот орқали ҳазиллашиш, шодлантириш, дилхушлик нуқталари билан ёрқинлаштиради. Бу борада у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тақлид қилади. Зеро, у зот ҳаётнинг бар-часида юксак чўққи эдилар. Дин қоидаларини ўрнатиш, мусулмон умматини пайдо қилиш ва бундан бошқа улуғ амаллар у зотни аёллари билан бўлган чоғларида, улуғ хулқли бўлишда, юзи табассумли бўлишида, енгил ҳазил қилишда намунали эр бўлишдан машғул қила олмас эди.

Бундай гўзал хулқни, хушчақчақликни, буюк қалбни, аёл билан ҳазиллашишни унинг қалбига сурур, шодлик олиб киришни кўринг!

Саййида Оиша розияллоҳу анҳо ривоят килади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мусобақалашди ва у зотдан ўтиб кетди. Оиша семириб тўлишгач, яна мусобақа ўйнашди, бу гал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишадан ўтиб кетдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу ҳалиги учун”, дедилар (Аҳмад, АбуДовуд ривояти).

У зот ёш ҳабибаси бўлмиш аёлининг қалбига сурур олиб кириш учун бағрикенглик қилар эдилар. Уни ўйин-кулгини томоша қилишга чақирдилар. Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Одамларнинг, гўдакларнинг овозлари эшитилиб қолди. Бир ҳабаш аёл рақсга тушар, одамлар унинг атрофини ўраб олган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Оиша, кел, томоша қил”, дедилар. Мен ёноғимни у зотнинг елкаларига қўйдим ва икки елкалари билан бошларигача бўлган жойдан қарадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Оиша, тўймадингми, тўймадингми?” дер эдилар. Мен у зотнинг олдидаги манзилатимни билиш учун йўқ, дер эдим. Мен у зотни чарчаганларидан оёқларини алмаштирганларини кўрдим” (Насоий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо бошқа ривоятда айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳужрам эшиги олдида турганини кўрдим. Бу пайтда хабашлар масжидда қилич ўйнатар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен уларнинг ўйинини у зотнинг қулоқ ва бўйинлари орасидан қарашим учун ридолари билан мени тўсиб турар эдилар. У зот, то мен кетгунимча турдилар. Ўйинга қизиққан, ёши кичик қизни қанақа бўлишини ўзларингиз биласиз” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз оилалари билан гўзал ҳаёт кечиришлари, улар билан ҳазил-ҳузул қилиб, бағрикенглик қилишларини кўрган одам, у зотнинг аёллари билан хушмуома-лалигини, юмшоқ, хулқи гўзал, бағри кенглигини кўрадики, у зот ҳалоллик чегарасидан чиқмаган ҳолда ўз аҳли-оилаларига ўйин-кулги учун рухсат берардилар.

Тақводор инсон истамаган таоми келса ёки таом ўз вақтидан кечикса, дунёни остин-устун қилиб юборадиган ёки шу каби эр-хотин ўртасида жирканиш, адоват, ғазаб ўтини алангалатадиган, жаҳолат томирини шиширувчи арзимаган сабабларга ғазабланмайди, аччиқланмайди. Чунки буюк инсон - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқи билан хулқланган мусулмон банда доимо у зотни карим, ҳалим қилган ахлоқларини ёдда тутади. У зотнинг хусусиятларини эслайди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳечам таомни айбламаганлар. Хоҳласа ер, хоҳламаса емас эдилар”.

Яна у зот оиласидан нонга қўшиб ейиладиган бирор нонхуруш сўрадилар. Шунда уйда сиркадан бўлак нарса йўқлигини айтишди. У зот уни олиб келишини айтдилар ва шундай деб, ея бошладилар: “Бунча яхши сиркали нонхуруш, бунча яхши сиркали нонхуруш”. Шуларни эслайди.

Аҳмоқ эрлар бор, кўпинча аёли томонидан йўл қў-йилган хатолар учун кўзларидан ғазаб учқуни сачрайди. Гоҳида аёли эрига ёқмайдиган таом тайёрлаши мумкин. Бундай хатони қилишга аёлнинг ўз сабаблари бўлади, лекин эри бу сабабларни билишдан олдин ғазаб отига минади. Ахир улар аёлларига бош бўлган эркак эмасмилар?!

Ҳақиқий мусулмон инсон аёлига яхшилик қилиш билангина чекланиб қолмасдан, аёлининг яқинларига ҳам ёрдам қўлини чўзади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари учун қилади. Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Бир кампир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни яхши кутиб, ҳурмат кўрсатар ва унга: “Қандайсизлар, аҳволларингиз қандай?” деб ҳол сўрар эдилар. У ҳам: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, яхшимиз”, деб жавоб берар эди. У чиқиб кетгач, Оиша: “Сиз бу кампирга пешвоз чиқиб шундай ҳурмат кўрсатдингизки, ҳеч кимга бундай қилмагансиз”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу аёл Хадичанинг олдига келар эди. Билмайсанми, дўстни ҳурмат қилиш - иймондан” дедилар”.

Гоҳо аёлни ғазаб ушлайди, баъзи сабабларга кўра майда-чуйда ишларга ғазабланади. Эридан сиқилади, аччиқланганини унга билдиргиси келади. Ана шу пайтда мусулмон эр аёлига хуш хулқи, ҳалимлиги, аёлнинг ҳақиқати, табиатига чуқур назар сола олиши билан кенглик қилиши лозимдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёллардан бирортаси у зотдан аразласалар кенглик қилар эдилар.

Умар ибнул Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: “Биз Қурайш жамоаси аёлларимизга устун келар эдик. Мадинага келиб у ерда аёллар эркаклардан устунлигини кўрдик. Бизнинг аёлларимиз ҳам улардан ўргана бошлашди. Уйим Аволийдаги бани Умайя ибн Зайд маҳалласида эди. Бир кун аёлимга ғазаб қилдим. У менга гап қайтарди. Мен бу ишини ёқтирмадим. Шунда у: "Тап қайтарганимни ёмон кўрманг, Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ҳам у зотга гап қайтарар эканлар. Улардан бирлари ўша куни кечгача у зотни ёлғиз қолдирар экан”, деди. Мен бориб Ҳафсанинг олдига кирдим ва: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап қайтарасизларми? - деб сўрадим. У: “Ҳа”, - деди. Мен: “Биринглар у зотни ўша куни кечгача ёлғиз ҳам қолдирасизларми?” - дедим. У: “Ҳа”, - деди. Мен: “Сизлардан ким шу ишни қилса ноумид бўлибди ва зиён тортибди! Ахир Расулини ғазаби учун Аллоҳ таоло унга ғазаб қилишидан қандай тинч бўласизлар?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап қайтарма, у зотдан бирор нарса сўрама, нима керак бўлса - мендан сўра”, дедим. Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, ўзи билан Ҳафсанинг орасида бўлган гапни айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар.

Мусулмон инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишлари ва амалларида у зотга ўхшаш учун мана шундай олий хулқ билан зийнатланмоғи даркор. Шунда Ислом ривожланган жамият дини эканини исботлаган бўлади. Шахсга, оилага, жамиятга етган бахтсизлик, парчаланиш, изтироб, сиқилиш, динни хато тушунишлик, инсонларни Ислом дини унинг бўйини таратаётган мана бундай олий фазилатдан узоқликдан келиб чиқади. Бу буюк хулқдир. Агар эрлар бу хулқ билан зийнатлансалар, оила ҳаётидан хусумат, тортишувлар йўқолади, уйларда саодат, хотиржамлик, барқарорлик қанот қоқади.

Муҳаммад Али Ҳошимий

"Мусулмон ахлоқи" китобидан