loader
Foto

Салафларнинг бидъатчилардан сақланишларига намуналар

Ансорлардан бири мадиналик қадарийларнинг биридан бир нарса эшитди (яъни, баъзи бидъатчилардан) ва у қалбига ўрнашиб қолди. Унга насиҳат сўраб келган биродарлари келарди. Уни ман қилсалар: “Унинг қалбимга қандай ўрнашиб қолганини билмайман? Агар Аллоҳ ўзимни ушбу минорадан ташлашимга рози бўлганда, қилар (ташлар) эдим”, деган.

Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ Розий Санъоний роҳимаҳуллоҳ “Тариху мадинати Санъо ал-Яман” китобида Аҳмад ибн Ҳанбалдан ривоят қилган:

“Абдурраззоқ бизга ҳадис айтди, Муаммар бизга ҳадис айтди: “Товус ўтирган эди, унинг олдида ўғли бор эди. Шунда муътазилийлардан бир киши келиб, бир нарса ҳақида гапирди. Товус бармоғини қулоғига тиқиб олди ва: “Эй ўғлим, бармоғингни қулоғингга тиқ, ҳатто унинг сўзидан бирор нарсани эшитма. Чунки бу қалб заифдир”, деди.

Ибн Саъднинг “Табақот” китобида улуғ тобеин ва фақиҳ Муҳаммад ибн Сирийн Басрий роҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида қуйидагилар келтирилган:

“Ибн Авндан ривоят қилинади: “Бир киши Муҳаммад ибн Сирийннинг олдига келди ва қадар ҳақида бир нарсани зикр қилди. Шунда Му-ҳаммад ибн Сирийн айтди:

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур”.

Ибн Сирийн иккита бармоғини қулоқларига тиқиб олди ва: “Ё сен менинг олдимдан чиқиб кетасан ёки мен сенинг олдингдан чиқиб кетаман”, деди. Шунда у киши чиқиб кетди. Ибн Сирийн:

“Албатта, қалбим ўз қўлимда эмас. Мен қалбимга бирор нарса тушиб, сўнг уни чиқариб юбора олмаслигимдан қўрқдим. Менга уни эшитмаслик яхшироқ эди”, деди”.



Матн:

Ҳидлашнинг фарзи қулоқ ва кўзга боғланган. Сенга тинглаш ва назар солиш ҳалол бўлган нарсани ҳидлашинг жоиз. Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳга мушк келтирилди. Ударҳол бурнини беркитиб олди. Бунинг сабаби сўралганда: “Унинг фақат ҳидидан фойдаланиладими?”* деди.

Икки қўл ва оёқнинг фарзи - уларни ҳаромга узатмаслигинг ва ҳақни қўлдан чиқармаслигингдир. Масруқ: “Банда бир қадам қўяр экан, албатта, унга яхшилик ёки ёмонлик ёзилади” деган.

Сулаймон ибн Абдулмаликнинг қизи**Абда бинти Холид ибн Маъдонга***: “мени зиёрат қил (кўргани кел)”, деб мактуб юборди. Абда унга: “Аммо баъд, отам роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ учун муҳтож бўлмаганда йўл юришни ёки Қиёмат кунида ундан сўралганда мажраж (чиқиш йўли) бўлмаган таомни ейишни ёмон кўрар эди. Мен бундан отам ёмон кўрган нарсани ёмон кўрдим. Сенга салом бўлсин” деб жавоб юборди.



Шарҳ:



*Бундан ўша мушкнинг Байтулмолдан бўлгани, халифа Умар ибн Абдулазиз вараъ туфайли уни ҳидлашдан сақлангани маълум бўлади.

** У - умавий халифалардан бири Сулаймон ибн Абдулмалик. Дамашқда туғилган ва 99 ҳиж-рий санада вафот этган. Унинг қизи таржимаи ҳолини топа олмадим.

*** У тобеинлардан бўлган ишончли ҳадис ровийларидан биридир. У обидлардан бўлган. Асли яманлик, Шом диёрларидаги Ҳимс шаҳрида яшаган. У кўп тасбеҳ айтадиган ва ибодат қиладиган шижоатли ғозий бўлган. 103 ҳижрий санада ва-фот этган. Унинг қизи (Абда)нинг таржимаи ҳолини топа олмадим.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи

Зуфаржон Шосалимов таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР