loader
Foto

Хитойда COVID га қарши тартибсизликлар авж олди

Бу ҳақида тармоқдаги видеога таяниб, "Апостроф" хабар бермоқда.

Ўнлаб одамлар Хайчжу тумани кўчаларига чиқиб, ҳукуматнинг коронавирусга қарши кураш сиёсатига норозилик билдиришди.

Ғазабланган аҳоли ковид-изоляциянинг янги тўлқини туфайли қурилган баррикадаларни бузишни бошладилар.

ОАВ ҳукумат тартибсизликларни бостириш учун қуролланган ҳуқуқ-тартибот ходимларини юборганини хабар қилди.

Октябрь ойи охирида Гуанчжоуда шаҳар маъмурияти бир қатор кўча ва блокларни "муҳрлади", одамларга "Covid-19" нинг навбатдаги эпидемияси сабабли уйларини тарк этиш тақиқланди. Миллионлаб одамлар блокланди.

ХХР Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, кўплаб шаҳарларда янги коронавирус ҳолатлари кўпайган, бироқ Covid-19 инфекциясининг эпицентри глобал ишлаб чиқариш маркази – Гуанчжоу шаҳрига тўғри келган.

Хусусан, Гуандун провинцияси пойтахтида ҳар куни 2 мингдан ортиқ янги коронавирус ҳолати қайд этилади.