loader
Foto

Собиқ Рим Папаси Бенедикт вафот этди

Муқаддас тахт веб-сайтига кўра, собиқ Рим Папаси Бенедикт XVI Ватиканда 95 ёшида вафот этган.

“Мен чуқур қайғу билан хабар қиламанки, Рим Папаси Бенедикт XVI бугун соат 9:34 да (Москва вақти билан 11:34) Ватикандаги Mater Ecclesiae монастирида вафот этди” - деди Ватикан матбуот хизмати раҳбари Маттео Бруни. Монастир Папа лавозимини тарк этганидан кейин Бенедиктнинг қароргоҳи сифатида хизмат қилганди.

Муқаддас тахт имкон қадар тезроқ қўшимча маълумот беришга ваъда берди.

28 декабр куни тушдан кейин Бенедикт XVI нинг соғлиғи сўнгги соатларда ёмонлашгани ҳақида хабар берилган эди. Ватикан шифокорлар унинг аҳволини кузатаётганини маълум қилганди.

Бенедикт XVI (Йозеф Алоиз Ратцингер) 2005 йил 19 апрелдан 2013 йил 28 февралгача тарихдаги 265-Папа бўлган эди.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Дунё насроний дини пешволарига очиқ хат