loader
Foto

Турк аёли ўзининг мустаҳкам иймони билан қутқарувчиларни лол қолдирди

Туркиянинг Газиантеп шаҳрида яшовчи аёл фавқулодда ёрдам ходимларини эътиқодининг самимийлиги билан ҳайратда қолдирди. Қутқарув операцияси чоғида қулаган бино вайроналари остидан бир аёл ва унинг болалари олиб чиқилиши керак бўлганида, муслима аёл қутқарувчиларни кўриб, қувонч кўз ёшлари билан, унинг рўмолини топмагунларича уларга кўчага чиқмаслигини айтди.

— Холажон, иймонингизни жуда ҳам севаман! — деб кулимсиради қутқарувчилардан бири. Турк аёлига зудлик билан ҳижоб берилди ва вайроналар остидан олиб чиқилди, деб ёзади Siasat сайти.

Аёлни тиббий мосламада кўтаришганида, воқеа гувоҳларининг баланд овозда "Аллоҳу акбар" (Аллоҳ буюкдир) дея такбирлар садоси янгради.