loader
Foto

Асал Қодирова ҳижобини ечмоқчи бўлганида полиция ходимининг погонини йиртиб ташлади

Москвада полициячи ҳибсга олинган қирғизистонлик қизнинг бошидан рўмолини тортиб олмоқчи бўлди, натижада жанжал келиб чиқди.

ОАВ хабарига кўра, воқеа Головинский тумани бўлимида содир бўлган. 33 ёшли Асал Қодированинг ҳибсга олинишига рўйхатдан ўтмагани сабаб бўлган. Қайд этилишича, қиздан бармоқ излари олинган, кейин эса суратга олиш учун чақирилган. Ҳибсга олинган шахсни рўмолсиз суратга олмоқчи бўлган полиция ходими рад жавобини олди.

Аёл ҳижобни диний сабабларга кўра еча олмаслигини айтди. Шунда полиция капитани рўмолга қўлини чўзган ҳолда "муаммо" ни шаъсан ҳал этишга қарор қилди. Иш ёқалашиш ва погонлар йиртилиши билан якунланди.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар қўлида шилиниш ва бир нечта майда гематома ташхиси қўйилган полициячига ёрдам беришди. Ҳибсга олинган шахснинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этилишича, чет ел фуқаросига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қирғизнинг мард йигити