loader
Foto

Рамазон рўзасининг соғлиқ учун 10 та фойдаси

Рамазон ойида рўза тутиш диний фарз бўлиб, унинг бажарилиши нафақат руҳга, балки танага ҳам фойда келтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, рўза тутган одамнинг танаси, айниқса, Рамазон ойида, бутун йил давомида яхши шифобахш таъсирга эга бўладиган, соғлиғини мустаҳкамлайди. Рўза организмнинг заҳарланишини, шунингдек, қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳоказо, бу умуман қариш жараёнининг секинлашишига олиб келади. Ушбу мақолада Рамазон рўзасининг соғлиқ учун 10 та асосий фойдаси келтирилган.

1. Рамазон рўзаси организмдан токсинларни йўқ қилишга ёрдам беради

Рўзадорнинг танасида овқат ва ичимликдан воз кечиш туфайли ички ресурслар сафарбар қилинади, бу ёғ заҳираларининг камайишига ва тўпланган токсинларнинг чиқишига олиб келади.

2. Рамазон рўзаси иммунитет тизимини мустаҳкамлайди

Рамазон ойида рўзани тўғри тутиш иммунитетни оширишга олиб келади. Шу билан бирга, рўзадор ифторлик пайтида  ва саҳарликда мувозанатли овқатланишга риоя қилиши керак.

Рамазон ойида овқат ҳазм қилиш тизими дам олади

3. Рўзадор одам яллиғланишга осонроқ тоқат қилади.

Тадқиқотларга кўра, рўза тутиш пайтида овқат ейишдан тийилиб туриш яллиғланиш жараёнлари ва артрит ва псориаз каби аллергик реакцияларнинг камайишига ва ҳатто йўқолишига олиб келади. Рўза ярали колит каби яллиғланишли ичак касалликларини даволашга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида тахминлар мавжуд.

4. Рўза тери ва кўзнинг ҳолатини яхшилайди

Рўзадорнинг танасида қайта тикланиш жараёнлари туфайли тери ва кўз соққаси тозаланади. Шундай қилиб, рўза тутгандан кейин кўз соққаси тиниқ ва ёрқин кўриниши қайд этилади.

5. Рўзадор одам инсулинга таъсирчанликни оширади

Рамазон ойида рўза тутиш пайтида инсулинга таъсирчанлик ошади ва бу жуда муҳим хусусиятдир. Инсулинга ҳужайра сезгирлигининг ошиши овқатдан кейин қон шакар даражасини яхшироқ тартибга солишга олиб келади, бу эса ошқозон ости бези юкини камайтиради.

6. Рўза юқори қон босимини туширишга ёрдам беради

Агар рўза тутган одамда юқори қон босими бўлган бўлса, аксарият ҳолларда у нормал ҳолатга қайтади. Рўза тутган танадаги қон босими рўзалар орасидаги тўғри овқатланиш орқали камаяди.



7. Рамазонда овқат ҳазм қилиш тизими дам олади.

Рамазон ойида тўғри рўза тутиш билан, ифторлик пайтида одам ортиқча овқатланмаса, овқат ҳазм қилиш тизими жуда керакли дам олади. Бу бир йиллик машаққатли меҳнатдан кейин ўзига хос тайм-аут бўлиб, бу ошқозон-ичак трактининг тикланишига имкон беради.

8. Рамазонда рўза тутиш – вазнни камайтиради

Рўза тутган одамнинг танасида танадаги ёғ захираларининг камайиши туфайли ортиқча килограммлар тез йўқотилишига олиб келадиган жараёнлар фаоллашади. Шу билан бирга, рўза тутиш озишнинг энг яхши усули эмас. Ёғ ва шакарни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтириш, сабзавот ва меваларни кўпайтириш самаралироқ бўлади.

Рамазон рўзаси соғлом овқатланишга ундайди

9. Рамазон рўзаси соғлом овқатланишни тарғиб қилади

Рўза тутиш амалиёти шуни кўрсатадики, рўзадорнинг танасида қайта ишланган овқатларга иштиёқ камаяди ва кўпроқ табиий озиқ-овқат, мева ва сабзавотлар, ичимликлар истеъмол қилиш истаги кучаяди. Шундан келиб чиқадики, рўза ойи ўзингизни соғлом овқатланиш ва турмуш тарзига ўрганиш учун ажойиб имкониятдир.

10. Рамазон рўзаси ёмон одатлардан халос бўлишга ёрдам беради

Рамазон ойида рўза тутиш ёмон одатлар ва гиёҳвандликдан халос бўлишга жуда ёрдам беради. Бунга чекиш, спиртли ичимликлар ва ҳатто гиёҳванд моддаларга қарамлик киради. Рўза тутиш жараёнида тана никотин, спиртли ичимликлар, кофеин ва бошқа дориларга бўлган иштиёқдан халос бўлади.

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР