loader
Foto

Ғамга ботганнинг дуоси ҳақида

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир дуони зикр қилдилар. Бас, бир аъробий у зотни банд қилди. У зот турганларида ортларидан эргашдим. Мен етиб олишимдан олдин уйларига кириб кетишларидан қўрққанимда оёғимни ерга қаттиқ урдим. У зот бурилиб менга қарадилар ва;

Абу Исҳоқ, нима гап? дедилар.Эй Аллоҳнинг Расули, бир дуони зикр қилган эдингиз, сўнгра аъробий сизни банд қилиб қолди,  дедим.Ҳа, Зуннуннинг балиқ қорнидаги дуоси: «Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназ золимийн». Мусулмон у билан дуо қилса, албатта, ижобат қилинур», дедилар».

Абу Абдуллоҳ айтади: Банда қачонки У Зотнинг тавҳидини юзага чиқарса, Ундан ширкни манфий қилса, Уни поклаб ёд этса ва ўзи золимлардан эканини эъ-тироф қилса, унга Робби карам кўрсатади ва фазл бера-ди, унинг орзу-умидини рўёбга чиқаради. Аллоҳ таоло Ўзининг карамли танзилида шундай ваъда қилган:

«Зуннунни (эсла). Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз».



Хаким Термизийнинг

"Нодир асллар" китобидан

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР