loader
Foto

«Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби

Юкорида айтганимиздек, мумтоз асарларнинг таркибий тузилишида муайян к;онуниятлар мавжуд. Хар кандай манба матнидан аввал катъий равишда «басмала»(«Бисмиллахир рохманир рохим» калимасининг кискартма шакли) келтирилган. Басмаладан сунг матнга йул очилиб, матн бевосита хамд билан бошланган. Хамд ва наътдан сунг махсус булим ажратилиб, унда китобнинг битилиш сабаби хакида тегишли маълумотлар берилган.«Саботул ожизин»да хам шу анъана жорий булиб, мазкур булимда муаллиф уз асарининг битилиш сабабини мухтасар изохдайди. Манбаларда таъкидланишича, Суфи Оллоёрдан «Маслакул муттақин», «Муродул орифин», «Саботул ожизин» ва «Махзанул мутиъин» каби илмий-адабий мерос бизгача етиб келган. Шуларнинг ичида энг салмоклиси «Маслакул муттакдин» китобидир.

Ёзилди форсий тил бирла мактуб,

Ақидоту фуруъ курби махбуб.

Аниким, кўрдилар туркий ёронлар,

Дедилар: «Гар дуо қилса эранлар.

Битилса туркий тил бирла ақида,

Кўнгуллар бўлса андин орамида».

Тамаллук, қилдилар чун бир неча ёр,

Калам тортай, Худо бўлсун мададкор.

Байт аввалида Суфи Оллоёр «Маслакул муттакин»га ишоратан айтяпти, юздан ортик фатво китобларидан истифода этилган, ақида ва фикҳий масалаларни уз ичига олган, укувчига илм бериш билан бирга суюкли Зотга курбат, яқинлик хосил килиш учун восита булган бир асар форс тилида ёзилган эди. Буни курган туркий тилли дустларимиз: «Кани эди, бир мард эр чикиб, Оллохга дуойи хайр килса-ю, туркий тилда хам бир акида китоби битилса, кунгиллар ундан ором олиб, сакинат топса!» - дейишди. Бир неча дусту ахбобларнинг бу хусусда зорланиб килган илтимосларини тинглаб, узимга дедим:кел,Худодан мадад сураб, бу ишга киришай, туркий тилдаги акида китоби учун калам тортай...

Макоримул ахлоқ (Мухаммад алайхиссаломнинг улуг ва мукаррам хулклари) табиатидан насибадор Суфи Оллоёр бу улуғ иш каршисида улуғларнинг йулини тутди: катта кетмади, ховликмади,орзу хавасга берилмади, адашмади. Муътабар акоид китобларидан хабардор, балки уларнинг билимдони («Маслакул муттахин» ва «Махзанул мутиъин» асарларининг лоақал мундарижаси билан танишган киши бу хақикатга гувох булади.)булгани холда ва айни им-кониятларни ошкор этишнинг урни келганида, бу ишга энг хакдор киши булатуриб, уз холини яширди. Хатто: «ушбу бошланғич акида китоби омма учун ёзилган, унда акида масалаларининг асоси енгил, ёдлашга осон шаклда баён этилган» деган маънода китобнинг характерини билдириб куйишдан хам сақланди. Нега? Чунки узини намоён этиш улуғларга бегона. Сиз-у бизга ибратда намуна камтарлиги, шикастанафслиги билан кунгилга якин Эшон Суфи холидан арз этиб айтади:

Ва лекин айлайин сўзларни ижмол,

Манга йуқтур муфассал қилғали ҳол.

Мане бечора, чунки омидурман,

Гирифтори маломат домидурман.

Эрурман бандаларнинг сарнигуни,

Тўлай ёру биродарлар забуни.

Бу китобда ақида масалалари кискачарок баён қилинади, уларни муфассал изохлашга менда хол йук. Чунки мен бир чорасиз, омий,маломат тузоғига гирифтор, бандалар ичида уятдан боши эгик, барча дустлар орасида холи забун кишиман.

Агар чандики, булсам мағзи йук, пуст,

Ишорат қилдилар, чун бар неча дуст.

Аларнинг сузларин бузмай мане зор,

Савод этдим неча манзума ночор.

Ақида сузларини килдим исбот,

Мунга куйдум «Саботул ожизин» от.

Гарчи мағзи йук, куруқ пустдан иборат булсамда, бир неча дустлар менга ишорат этдилар. Мен ожизу нотавон банда уларнинг сузларини ерда қолдирмай, назмда бир неча ночор байт қораладим. Бу манзумада ақида масалаларига тааллуқли далилларни исбот этиб, унга «Саботул ожизин» (Ожизлар саботи) деб ном куйдим.

Узимдек хасталар булғайму деб шод,   

Насойиҳдин хам андак айладим ёд.

Насиҳат тингламас дил сахт, махжуб

Кукармас тоша ёғмур ёғса ҳам куб.

Ўзимга ўхшаган хаста ва синиқ кунгилли кишилар манфаат топиб, шояд шод булсалар, деган илинжда насихдтомуз сузлардан хам бироз эслатдим. Аммо қалби қаттик ва ғафлат турига уралган киши насихдтни тинглай олмайди, буткул эшитмайди. Зеро, тош устига қанча куп ёмғир ёғмасин, гиёх, унмайди, кукармайди.

Суфи Оллоёрнинг

«Саботул ожизин» шархи китобидан