loader
Foto

Таҳоратда сувни исроф килишнинг макруҳлиги ҳақида келган ҳадислар

Бизга Мухаммад ибн Башшор ҳадис айтди. У бизга Абу Довуд ат-Таёлисий ҳадис айтди деган. У бизга Хорижа ибн Мусъаб хадис айтди деган. У Юнус ибн Убайддан, у ал-Хасандан, у Утай ибн Замра ас-Саъдийдан, у Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан,у эса Пайгамбар соллаллоху алайху ва салламдан (ҳадис айтган). Ул зоти тариф бундай дедилар:«Албатта, таҳорат учун битта шайтон бор. Унга Валаҳон дейилади. Бас, сувнинг васвасаларидан сакланинг»(Абу Исо раҳматуллоҳи алайҳ) дедилар: бу бобда Абдуллох ибн Амр розияллоҳу анҳудан ва Абдуллох ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан (етиб келган ривоятлар) мавжуд.

Абу Исо (раҳматуллоҳи алайх): «Убай ибн Каъб розияллоху анхунинг ҳадиси ғариб хадисдир. Унинг исноди, ахли ҳадис фикрича, кучли ва сахих эмас. Чунки биз унинг иснодидаги Хорижадан бошқа бирон кимсани билмаймиз», - деган.

Бу хадис ал-Хасандан бир неча бор ривоят қилинган. Унинг гапи: бу бобда Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламдан бирор нарса сахих булмаган. Хорижа, бизнинг асхобимиз фикрича, кучли эмас. Уни Ибн Муборак заиф деганлар.

Шарх. Мазкур бобда тахроратда сувни исроф килмасдан ишлатиш лозимлиги борасидаги хадис урганилади. Одамга сувни куп ишлатишни васваса к;илиб тах,орат қилувчини чалғитадиган шайтоннинг номи Валахон экан. «Валахон»нинг маъноси «алдовчи, аклдан оздирувчи, хдяжонга солувчи» демакдир. Тахрорат килувчи киши аъзоларини ювар экан, ана шу шайтоннинг васвасаси билан аъзога сув етдими-етмадими деб сувни куп ишлатиб юбориши, неча марта ювганини унутиб, учтадан куп ювишига сабабчи булиб колиши сув тозамиди ёки йукми деб яна бошка сув билан кайта тахрорат килиши хам мумкин.

Зотан, дарё буйидан тахрорат олувчи хам сувни исроф килмасин деган уламоларимиз.

Имом ат-Термизий рахимахуллох, мазкур бобдаги хадиснинг Хорижа ибн Мусъаб деган ровий сабабидан заиф эканлигини айтмокдалар. У зот хуросонлик улуғ олимлардан булиб, 168/784 йилда вафот этганлар. Бирок шу маънодаги бошка хадиси шарифлар узга мухдддислардан ривоят қилинган. Олдинги бобда утган Абдуллох, ибн Амр розияллоху анхунинг хадиси бу мавзуга хам тегишли эканлигини Имом ат-Термизий рахимахуллохнинг узлари айтмокдалар:«Кимки бундан зиёда килса, дарҳақиқат, у гуноҳкордир, ҳаддан ошган ва зулм қилган булади».(Абу Довуд, 1/135; Насоий, 1/140; ИбнМожа, 1/422; Ахмад,)

Абдуллох, ибн Муғаффал розияллоху анхудан ривоят қилинган хддисда эса Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам бундай деганлар:«Якунда умматим орасида таҳоратда ва дуода ҳаддан ошадиган гуруҳлар пайдо булади».(Абу Довуд, 1/96; Байхакий, 1/900; Хоким, 1/579.)

Мазкур хадисларнинг хаммасини заиф деган такдиримизда хам, шу маънодаги бир неча хддислар борлигини эътиборга олиб уларга амал килишимиз керак булади. Демак, сувни исроф килиш харомлигидан ва тахроратда аъзоларни уч мартадан ортик ювиш макрухлигидан келиб чикиб сувни куп ва бехудага ишлатаверишдан сакланиш даркор.

Абу Исо ат-Термизийнинг

Сунани Термизий китобидан

Масъудхон Исмоилов таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР