loader
Foto

Мазҳабга таассуб қилиш ҳақида фатво

Фиқҳ академияси мажлисининг мазхаблар уртасидаги фикхий хилоф ва мазхабга эргашувчиларнинг баъзиларида кузатиладиган мазҳабга таассуб қилиш мавзусига оид хижрий 1408 йил утказилган ўнинчи давра йигилишидаги қарори

Алхамдулиллахи вахдах, вассолату вассаламу ъалаа ман лаа набийя баъдах, саййидина ва набиййина Мухаммадин соллаллоху алайҳи ва ъалаа аалихи ва сохбиҳи ва саллам.

Амма баъд:

Ислом фиқҳи академияси мажлиси ҳижрий 1408 йил 24 сафар шанба куни (милодий 1987 йил 17 октябрь) дан хижрий 1408 йил 28 сафар чоршанба куни (милодий 1987 йил 21 октябрь)гача бўлган ораликда Маккаи Мукаррамада утказилган унинчи даврасида мусулмонлар эргашадиган мазхаблар уртасидаги фиқҳий хилоф,мазхабга эргашувчиларнинг баъзиларида кузатиладиган мўътадиллик чегарасидан чикиб кетадиган, бошка мазх,аблар ва уламоларга таъна килиш даражасига етиб борган таассуб мавзусини урганиб чикди.

Мажлис ёш авлод фикри ва тасаввурида мазҳаблар уртасидаги ихтилофга оид пайдо буладиган муаммо ва тушунмовчиликларни, аслида уларнинг узлари бу каби ихтилофнинг маъно ва мазмунини тушуниб етмасликлари, баъзи адаштирувчилар уларга «Модомики Ислом шариати бир булса, унинг Кўръони Азим ва собит суннатдаги асллари ҳам ягона булса, мазхаблар ихтилофига не хожат? Нима учун мусулмонлар шариат хукмларига оид ягона мазхаб ва ягона тушунчада булишлари учун уларни бирлаштирмаймиз?» деб йулдан уришларини мухокама килди.

Мажлис, шунингдек, мазхабга таассуб килиш ва унинг ортидан келиб чиқадиган муаммолар, хусусан, хозирги кундаги баъзи янги йуналишларга эргашувчиларнинг янги ижтиходга чақиришлари, Ислом уммати аввалдан кабул килиб, амал қилиб келган мазҳабларга ва у мазхабларнинг имомларига таъна қилишлари, шу тарика омма мусулмонлар уртасида фитна чикаришларини муҳокама килди.

Ушбу мавзу, унга оид воқеа ва ходисалар, тушунмовчиликлар, фитнага олиб борувчи унинг окибатларини урганиб чиқиб, фиқҳ академияси адаштирувчилар ва таассуб килувчилардан иборат икки тоифага танбех ва насихат учун куйидаги баённомани йуллашга карор килди:

Биринчидан: мазхабларнинг ихтилофлари хақида:

Ислом диёрларидаги фикрий мазхабларнинг ихтилофи икки хилдир:Эътикодий мазхаблар ихтилофи;Фиқҳий мазхаблар ихтилофи.

Биринчиси - эътикодий ихтилоф вокеликда катта мусибат булиб, мусулмон диёрларида мисли курилмаган нохушликларга сабаб булган, мусулмонларнинг бирлигига путур етказган. Афсуски, аслида бундай ихтилоф булмаслиги, уммат Ахли сунна вал жамоа мазхабига эътиқод килишда жам булиши лозим эди. Чунки бу мазхаб Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламнинг даврларидаги ва у зот «Менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатини тутинг, уни маҳкам ушланг, унга тишингиз билан ёпишиб олинг», деб васфлаган рошид халифаларнинг давридаги мусаффо исломий фикрни акс эттирувчи мазхабдир.

Иккинчиси - фикхий мазҳабларнинг баъзи масала-лардаги ихтилофининг узига хос илмий сабаблари бор. Бунда Аллох субханаху ва таолонинг болиғ хикмати бор. Ана шу хикматлардан бири бандаларга раҳм килиш, шаръий матнлардан хукмларни истинбот килишда кенг йул очишдир. Шунингдек, бу неъмат ва Ислом умматига Уз дини ва шариати борасида кулайлик берувчи ташриъий (шариат жорий киладиган) фиқҳий бойликдир. Уммат бир шаръий хукмни татбик килишда бошкасига асло утиб булмайдиган холда колмаган. Балки уммат бирон вакт ёки бирон ишда фақиҳ имомлардан бирининг мазхабида оғир ва нокулай холатга тушиб колса, шаръий далиллар асосида бошқа мазхабда унга оид енгиллик ва кулайлик топади. Бу хох ибодат ишида, хох муомалот, сила, жиноятлар ва махкама ишида булсин.

Бу каби фиқҳий ихтилоф асло динимиздаги ноқислик, бир-бирига карама-қаршилик сабабли вужудга келмаган. Бундай ихтилоф булмаслиги мумкин хам эмас. Дунёда фиқҳий ижтиходий ихтилоф булмаган хар жихатдан комил ташриъий низом йук.

Бундай ихтилоф булиши аникдир. Чунки шаръий матнлар куп холларда бир маънога далолат қилмайди. Шунингдек, матн эхтимолий воқеа-ходисаларнинг барчасини қамраб хам ололмайди. Матнлар чегараланган, воқеа-ходисалар эса чексиз. Шунинг учун киёсни, хукмларнинг иллат ва сабабларини, шариатнинг максадларини урганишга ва уларни воқеликка ва янги туғилган масалаларга татбик қилишга мажбурмиз.

Табиийки, бундай холатда уламоларнинг тушунчалари, бир неча эхтимолдан бирини танлашдаги ихтиёрлари турлича булади ва шу тарика бир мавзуда айтган хукмлари хам турли хил булади. Лекин уларнинг хар бири ҳақни излайди, уни топишга ҳаракат қилади. Ким туғри топса, унга икки ажр, ким хато килса, унга бир ажр булади. Шу тарика кенглик булиб, танглик йуколади.

Мазхаблар уртасидаги бундай ихтилоф асло диндаги нокислик эмас. Аксинча, юқорида айтганимиздек, бу неъмат, яхшилик ва Аллохнинг рахмати, буюк қонунчилик асоси, Ислом уммати фахрланса арзигулик узига хос жихатдир. Лекин ажнабий адаштирувчилар баъзи мусулмон ёшлардаги Ислом маданиятининг заифлигидан фойдаланадилар. Хусусан, хорижда таълим оладиган мусулмон ёшларга мазхаблар уртасидаги бу ихтилофни - зулм ва кингирлик билан - шариатдаги карама-каршилик деб курсатадилар.

Иккинчидан:

Мазхабларни ташлашга чакирадиган, одамларни янги ижтиход томон чорлаб, коим мазҳабларга ва уларнинг имомларига таъна киладиганлар учун фикхий мазхаблар, уларнинг узига хос жихатлари хақидаги юқоридаги баёнимиз бундай услубдан ва одамларни чалғитишдан, урталарида келишмовчилик келтириб чикдришдан, бирликларига путур етказишдан тухташлари учун кифоя қилади, деб умид киламиз.

Хусусан, Ислом душманлари томонидан тез-тез уюштириладиган фитналар замонида умматни булиб ташлайдиган чақирикдардан кура уни бирлаштирадиган, ягона сузга жам киладиган чакирикка мухтожмиз.

Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оила аъзоларига ва саҳобаларига Аллохнинг салавот ва саломлари булсин, валхамдулиллахи Роббил аламийн!

Шайх Мухаммад Аввоманинг

Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни китобидан

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф таржимаси