loader
Foto

Шайх Абдулазиз Мансур

Шайх Абдулазиз Мансур (Абдулазиз Дадажон ўғли Мансуров) 1944 йилнинг 14 апрелида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Миндон кишлоғида таваллуд топган. 1961 йили урта мактабни тамомлаган. 1964-1967 йилларда армия сафида харбий хизматни ўтайди. Хизматдан кейин 1975 йилга Қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ва Марғилон шахридаги турли ташкилотларда ишлайди.У ёшлигидан исломий билимларни ўрганишга рағбатли эди. Ўкишдан ва ишдан ажралмаган холда кечалари диний илмлардан сабоқ олади. Бундан хабар топган махаллий хокимият органлари томонидан сиқувга олингач, қишлокдан кўчиб кетишга мажбур бўлади.

Шайх Абдулазиз Мансур 1975-1979 йилларда Имом Бухорий номидаги ТИИда таълим олади. Бу ерда уткир зеҳни ва чуқур билими билан устозлари эьтиборига тушади. 1976 йилда, хали талаба булган Абдулазиз Мансурни муфтий Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хузурига чақириб, Мир Араб мадрасасига мударрис булиб ишга боришни таклиф қилади. У 1979 йилгача мадрасада мударрислик килади ва шу йили институтни битиргани тўғрисида ҳужжат хам олади.

Шайх Абдулазиз Мансур 1980-1981 йилларда Судан Араб Республикасидаги Умми Дурмон номли ислом университетида укийди. У диний ўкув юртларида олган билим ва малакасини ошириш мақсадида замонасининг йирик уламолари Мулла Абдураҳмон Миндоний, Мухаммадкосим кори Олтиарикий, Мухаммаджон махдум Рошидоний, Асқар кори Бешкапагий, Алихонтура Соғуний, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Мухаммаджон Мавлавий (Хиндистоний), Мулла Хакимжон Марғилонийлардан илм-маърифат сирларини ўрганди.

Шайх Абдулазиз Мансур 1982 йилдан 1997 йилгача ЎМИнинг фатво ва масжидлар булими мудири ва нашриёт мудири булиб ишлайди. Иш жараёнида идора фатволарининг лойиҳаларини тайёрлаш,махаллий хамда халхаро оммавий ахборот воситаларида маънавий ва маърифий мавзуларда махола ва чиқишлар билан иштирок этиш, халқаро анжуманларда маърузалар билан қатнашиш, диний-илмий мавзуда ёзилган китобларга мухаррирлик қилиш зиммасида булган Шайх Абдулазиз Мансур бу ерда бой илмий ва хаётий тажрибага эга булди. Бу, ўз навбатида, унинг қатор диний китобларни араб ва форс тилларидан ўзбек тилига таржима қилишида ислом ақидаси ва фиқҳий масалаларга оид китоблар таълиф ва тасниф этишида асқотди.

Шайх Абдулазиз Мансур 1997-1998 йилларда Узбекистан Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича қўмитада диний ташкилотлар билан ишлаш булими мудири, 1998-2000 йилларда Узбекистан Республикаси Президентининг Миллатлараро муносабатлар ва Дин ишлари буйича давлат маслахатчиси бўлиб ишлади ва юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилган кўплаб ислохотларнинг бевосита ташкилотчиси булди.

Маълумки, 1999 йил 7 апрелда Узбекистан Республикаси Президентининг “Тошкент ислом университетини ташкил этиш туғрисида”ги фармони имзоланди. Шайх Абдулазиз Мансур мазкур университет очилганидан бошлаб 2006 йилгача илмий мерос ва диний тадқиқотлар буйича проректор булиб ишлади. Шу аснода университет ўқитувчилари, илмий изланувчилар томонидан бажарилган кўплаб илмий лойиҳаларга рахбарлик ҳилди.Унлаб шогирдларини долзарб ва истиқболли илмий ишларга йуллади ва уларга доимий равишда кумак бериб турди.

Шайх Абдулазиз Мансур дунёнинг куплаб мамлакатларида булган илмий анжуманларда маърузалар билан иштирок этган. Айнихса, унинг 2011 йилнинг апрель ойида Мадинаи мунавварада утказилган “Араб тили ва унинг замон билан ҳамоҳанг одимлаши” мавзусидаги I Халқаро илмий-амалий анжумандаги иштироки алохида эътиборга молик. Анжуманда ўттизга яқин мамлакатдан келган вакиллар орасида Шайх Абдулазиз Мансурга сўз берилар экан, бошловчи УМИ раиси ўринбосари, фатво ҳайъати аъзоси, Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири муаллифи, деб таништиргани хамоно барчанинг назари унга қадалди. Бошловчи Шайх Абдулазиз Мансурнинг нутқидан сўнг: “Биз уз тилимизни мана шундай уламолардан ўрганишимиз керак”,- деб,унинг араб тилида равон ва чиройли гапиришига алохида дикқат каратди.

Шайх Абдулазиз Мансур кўп йиллик мехнат фаолияти давомида маъмурий ишлардан ажралмаган холда аввалига Мир Араб мадрасаси ва ТИИ, кейинчалик ТИУ талабаларига тафсир, ҳадис, фикх, ақоид, балоғат фанларидан сабок, бериб келмокда. У Ислом хамкорлик ташкилоти хузуридаги Ислом фиқҳи академияси (2006 й.), Ислом Олами уюшмаси хузуридаги Халкдро мусулмонлар уламолари хайъати аъзоси (2013 й.), Турон академияси академигидир (2014 й.)

Унинг қаламига мансуб “Ахлок-одобга доир ҳадислар”, “Мусулмончиликдан илк сабоқлар”, “Хаж ибодати коидалари”, “Акоид матнлари”, “Нақшбандия тариқатига оид қўлёзмалар фихристи”, “Ислом гиёҳвандликка карши”, “Минг бир фатво” каби асарлари укувчиларга яхши таниш. Бундан ташқари “Минг бир ҳадис”, “Унвон ул-баён”, “Атвок уз-захаб” асарларини араб тилидан узбек тилига таржима килган. Айниқса, чукур изланишлар ва машакқатли мехнат самараси булган “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” халқимизга Шайх Абдулазиз Мансурнинг узига хос туҳфаси булди.

Ҳайдархон Йулдошҳўжаевнинг

Ўзбекистон уламолари китобидан