loader
Foto

Уйғур миллатига мансуб мусулмон олима Роҳила Довуд умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Хитойда суд уйғур миллатига мансуб мусулмон олимани умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.Шинжон гуманитар университетининг собиқ профессори ва таниқли антрополог-этнограф, 57 ёшли уйғур Роҳила Довуд "давлат хавфсизлигига таҳдид" мавзусидаги мақолалар туфайли умрининг қолган қисмини панжара ортида ўтказади, хабар қилади TRT World га ҳавола қилган ҳолда IslamNews. Аёл 2017 йилда уйғур зиёлиларининг 300 дан ортиқ вакиллари қаторида ҳибсга олинган. Унга касбий фаолияти билан боғлиқ жуда ноаниқ айбловлар қўйилган. Довуд умрбод қамоқ жазосига қарши чиқишга уринди, аммо апелляция рад этилди. Таъкидлаш жоизки, Хитой судларида айблов ҳукмлари чиқариш 99,9% ни ташкил қилади. "Бу ҳукм - шафқатсиз фожиа, уйғур халқи ва илмий фаолият эркинлигини қадрлайдиган ҳар бир киши учун катта йўқотишдир", деди Хитой–Америка диалог ассоциацияси раиси Джон Камм.