loader
Foto

Бақара сураси 120-оят

Яхудийлар ва насронийлар динларига кирмагунингизча асло сиздан рози булишмайди. "Аллохнинг йулигина хақиқийдир!", денг. Касамки, агар сизга хужжат келганидан кейин хам уларнинг хохишларига кўнсангиз, Аллох тарафидан дуст хам, ёрдам берувчи хам булмайди.

Яъни, эй Пайгамбар, сиз яхудий ва насронийларнинг динингизга осонгина киришларидан умид қилманг, аксинча уларнинг динига кирмагунингизгача асло сиздан рози булишмайди. Бордию уларнинг хохишларига кунгудай булсангиз, Аллох уз холингизга ташлаб қўяди, сизга хеч қандай ёрдам бермайди. Муфассирлар бундай дейишади: “Яхудий ва насронийлар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан яраш-сулх битими тузишни сурашди. Агар Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам улар билан муроса қилиб мухлат берсалар, у кишига эргашишларини, курсатмаларига мувофих яшашларини билдиришди. Шунда Аллох ушбу оятни нозил қилди. Ибн Аббос розияллоху анхумо бундай дейди: "Бу оят қибла хақидадир. Мадина яхудийлари ва Нажрон насоролари Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг уларнинг қибласига қараб намоз уқишларидан фахрланишарди. Аллох қиблани Каъба тарафга узгартиргач, бу уларга оғир ботди. Улар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг сузлари бирор нарсада булсин, динларига мос келишидан умид узишди. Шунда Аллох мазкур оятни нозил қилди".

Шайх Усмонхон Алимовнинг

"Тафсири Ирфон" китобидан