loader
Foto

Мусулмонга ёрдам бериш

Ўзгаларга ёрдам бериш ёки биродарининг ташвишини бартараф килиш Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам томонларидан катта ажру савоб ваъда қи-линган амалдир.

Хазрати Абдуллоҳ, ибн Умар розияллоху анхудан бу ҳақида куйидаги ҳадис ривоят қилинган:Абдуллоҳ ибн Умар розияллоху анхумо бундай хабар қилади:

“Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Му сулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни ташлаб ҳам қуймайди. Ким би родарининг ғамида булса, Аллох унинг ғамида булади. Ким биродарининг хожатини раво қилса, Аллох унинг ҳожатини раво қилади. Ким му сулмондан бир ташвишни аритса, Аллох ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллох Қиёмат кунида унинг айбини беркитади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти)

Бошқа ривоятда бундай дейилган:

Абдуллоҳ, ибн Умар розияллоҳу анхумо шундай хабар килади:

“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм килмайди, уни ташлаб хам куймайди. Ким биродарининг хожатини раво килса, Аллох унинг хожатини раво қилади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти)

Йулини топа олмаётган кишига йул курсатиш, юкларини кутаришга кўмаклашиш каби халк хизматига кирувчи барча амаллар хадисда назарда тутилган фазилатли ишлар доирасига киради. Инсонларнинг хожатини раво килиш оркали киши Аллох таоло хузурида фазилатли бандага айланади. Ҳадисда шундай дейилади:

Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят қилинади: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “ Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга энг куп манфаати етадиганларидир”. (Табароний ривояти)

Бошқа ҳадисда, бир аъробий Расулуллоҳ, соллаллоху алайхи васаллам хузурларига келиб қуйидаги саволни беради:

“Инсонларнинг энг яхшиси булишни хуш кураман”, деди. Ул зот: “Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга манфаат берадиган кишидир. Сен уларга наф берувчи булгин”, дедилар”. (Канзу-л-уммал) Шу боис, кичик ёки катта булишидан қатъи назар одамларга хизмат қилишнинг хар хандай турини излаб юриш лозим. Бу билан инсон номаи аъмолидаги яхшиликлар захирасини купайтириб олади. Айни дамда, мусулмонни зулмдан саклашга харакат килиш хар бир мусулмон учуй фарздир. Хадиси шарифда бу борада шундай дейилган:

Абу Xypaйpa розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг инисидир. Унга хиёнат килмайди, ёлгон гапирмайди, ёрдамсиз ташлаб куй-майди. Ҳар бир мусулмоннинг обруси, моли ва кони бошқа мусулмон учун харомдир. Тақво шундадир. Ёмонликдаги урнига караб киши мусулмон инисини таҳқирлайди”. (Имом Термизий ривояти)

Бошка бир хадисда шундай дейилган:Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Толҳа ансорийлардан ривоят қилинади:

“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Бир киши мусулмоннинг обруси топталаётган жойда уни ёрдамсиз қолдирса, Аллоҳ таолонинг нусратига мухтож булиб турган уринда, У зот уни ёрдамсиз қолдиради. Бир киши мусулмоннинг обруси топталаётган ва хурмати тукилаётган жойда унга мадад берса, Аллох таолонинг нусратига мухтож булиб турган урин да, У зот унга ёрдам беради”. (Абу Довуд ривояти)

Нохақ мажбурият юкланганда ёки тухмат қилинганида, химоя қилиш хам мусулмонга ёрдам беришга киради. Бу хақида Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан қуйидаги хадис ривоят қилинган:Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят цилинади: “Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар:

“Ким дустининг обрусини химоя килса, қиёмат куни Аллох таоло унинг юзидан жаханнам оловини чекинтиради”. (Имом Ахмад ва Термизий ривоятлари)

Мухаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан