loader
Foto

Сурайёни кўзлаган ҳиммат

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нафсига бўйинсуниб, ўлимдан кейинги нарса учун амал қилган одам зийрак одамдир. Нафсининг ҳавосига эргашиб, Оллоҳдан етиб бўлмас орзуларни сўраган эса ожиздир”.

 “Беш нарсадан аввал беш нарсани ғанимат билгин: Ўлимдан аввал ҳаётингни, касал бўлишдан аввал соғлигингни, банд бўлишдан аввал бўш вақтингни, қариликдан аввал ёшлигингни, фақирликдан аввал бойлигингни ғанимат билгин”.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайцҳи ва саллам ёрдам сўраган асҳобларидан бирига: “Сен ҳам менга кўп сажда қилиш билан ёрдам бергин”, дедилар.

“Тилинг Оллоҳнинг зикри билан нам бўлсин”.

У зот кечалари намозга турар, ҳатто оёқлари ёрилиб кетар эди. Очликдан қоринларига тош боғлаб олар эдилар. Кўпинча у зот туннинг кўп қисмида намоз ўқир эдилар. Озорларга – сўкиш, ҳақорат, ватандан қувилиш, жангларда жароҳат олиш, очлик – барчасига сабр қилар эдилар. Мушриклар, яҳудийлар, насронийлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қилар эдилар. У зот одамлар ичида энг буюк жиҳод қилувчи ва хулқи чиройлиси, иймони улуғи, фикри тўғри, карамли, нафси буюк, гўзал ҳаёт кечирувчи, қалби шижоатли, қўли саховатли, ҳиммати баланд, иродали ва сабр бардошли эдилар. Оллоҳнинг у зотга салоти саломи бўлсин.

Асҳоблари ҳам у зот билан бирга қаттиқ сабр қилдилар. Гўзал жиҳод қилдилар. Улар сочлар оқарадиган жойларда турдилар. Мол-жонларини фидо қилдилар. Оллоҳнинг йўлида бор-будидан кечдилар. Улар душманлари томонидан азобландилар. Улардан ўлдирилганлари, жароҳатланганлари, аъзолари узиб ташланганлари, баданлари парчаланганлари бўлди. Улар очликдан дарахт баргларини едилар. Баъзилари ҳибс қилиндилар. Улар ўшанда ҳам сабр-матонатли, мужоҳид эдилар. Улар динлари сабабли азобландилар. Бу машаққатларни енгил санадилар. Ғам-ғусса чекдилар.

Абу Бакр Сиддиқ Оллоҳнинг йўлида бор молини инфоқ қилди. Барча умрини Оллоҳнинг ризоси учун баҳшида этди. У намоз ўқир, рўза тутар, инфоқ қилар, жиҳод қилар, меҳмондўст, қўли очиқ, ҳушфеъл, ростгўй, Оллоҳни зикр қилувчи, художўй, тавба-тазарру қилувчи эди. Яхшилик, фазилатлари кўплиги сабабли Қиёмат Куни жаннатнинг саккиз дарвозасидан чақирилади. У зот Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратдаги ҳамроҳи, ғордаги соҳиби эди. У бирор бир ғазот ёки жангдан қолмади, балки у Исломга биринчи кирганлардан, ҳижратга, жиҳодга, яхшилик, тақвога биринчи ошиққанлардан эди. Зеро, у зотга сиддиқ сўзи, қабул тожи, эзгулик нишони у зотнинг буюк жиҳоди, тўғри хулқи ва кенг, кўп, буюк фазилати сабабли берилгандир.

Форуқ дея танилган Умар ибнул Хаттоб иймонда, фидокорликда, ҳижратда, жиҳодда, Парвардигоридан қўрқиб, Мавлосига рўбарў келишни ўйлаб инфоқ қилишида, халқига одиллигида, мусулмонларнинг ишларини маҳкам ушлашликда, ғазабда ҳам, розилик пайтида ҳам инсоф қилишида, бундан ташқари динда фақиҳлиги, ваҳийни билишликдаги ижтиҳодида ҳамда далиллардан ҳукм чиқаришлигида мана шундай улуғ мақом эгаси бўлишлик билан бирга ғоят даражада зоҳид ва тақволи эдилар.

Усмон ибн Аффон Зун нурайн (Оллоҳ ундан рози бўлсин) Оллоҳга, Унинг Расули соллоллоҳу алайҳи ва салламга тезлик билан жавоб берди, биринчилардан бўлиб Исломга кирди. Қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнида бўлди. Укамбағал аскарларни от-улов, қурол-яроғ билан таъминлади. Рувма қудуғини сотиб олиб мусулмонларга вақф қилди. У Қуръонда моҳир эди. Уни тажвид билан тиловат қилар эдилади. У зот ростгўйлиги, бағрикенглиги, қалби поклиги, хулқи гўзаллиги билан бирга Оллоҳдан ҳаё қилиб, Унинг ризосига ҳаракат қилганлиги сабабли тунларининг кўп қисмини таҳажжуд намозини ўқиш билан ўтказар эди.

Алий ибн Абу Толиб мўминларнинг амири, Ҳасан ва Ҳусайннинг отаси (Оллоҳ улардан рози бўлсин) илми теранлиги, зеҳни ўткирлиги, ёрқин фасоҳати, бениҳоя шижоати, буюк зоҳидлиги, жасорати, фидокорлиги, олий ҳимматлилиги, иродалилиги, ибосидан ташқари шижоатлиларнинг саййиди, отлиқларнинг етакчиси, жангларда ҳозир, моҳир қиличбоз, рақибларни душмани ҳам эди-ки, у бундай мартабага ўз лаёқати билан, бу улуғликка ҳақ билан эришди.

Убай ибн Каъб қориларнинг саййиди эди. У Қуръонни жамлади, уни пухта ёд олди.

Зубайр ибнул Аввом (жаннат ҳушхабари берилган ўн саҳобадан бири) Олоҳнинг йўлида жисмининг ҳар бир жойи жароҳатланди. У Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг издоши ва жаннатдаги ҳамроҳидир.

Саъд ибн абий Ваққос (жаннат ҳушхабари берилган ўн саҳобадан бири) Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тоғаларидан эди. Унинг дуоси мустажоб эди. Қалби собит эди. Оллоҳ таоло уни форсга қарши жангда ғолиб қилди ва бу билан барча мусулмонларнинг бошини тик кўтарди, Оллоҳнинг душманларини ер тишлатди. Шерлар унинг оёғи остида эди.

Абдурраҳмон ибн Авф (жаннат ҳушхабари берилган ўн саҳобадан бири) Оллоҳнинг йўлида, Унинг ризоси учун карвонини туялари билан бирга эҳсон қилди.

Ибн Аббос уммат билимдони, Шариат денгизи, Қуръон таржимони эди. У илм талабига қаттиқ киришди, унга ғоят даражада ҳарис бўлди. Ваҳийни тушунишда ниҳоятда етук бўлди. Одамлар таълими учун бош бўлди. Унинг ҳифзи, фаҳми, баёни, карами, саховати ажиб эди. У ана шундай сабри, мужоҳидлилиги, илм ўрганиб, ўргатиши сабабли инсонларга имом бўлди.

Муоз ибн Жабал уламоларнинг имоми. У эзгуликни ўргатувчи – Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан илм талаб қилди. Оллоҳ унга ўргатган нарсага амал қилди. У илмига амал қилувчи олим, Оллоҳга тавба қилувчи, итоаткор, зоҳид ва обид банда эди. У Оллоҳга дуо қилар, бандаларига ўргатар, Унинг йўлида жиҳод қилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар эди. Шу билан бирга у чуқур илмга эга, хулқи гўзал, одамларга меҳрибон, саховатли эди.

Абу Ҳурайра ҳофизларнинг саййиди эди. У ҳадисни ёд олиб жамлади. Одамларга рост ҳолда етказди. У ёд олувчи, ишончли эди. У тунини ибодатга, ҳадис айтишга ва уйқуга тақсимлар, одамларга таълим бериш билан машғул бўлар эди. Шу билан бирга у фатволар берар, ваъз айтар, жиҳод қилар ва таълим берар эди. Бунга сабаб унинг ҳиммати баландлилиги, иродалилиги ва нафсининг қувватлилиги эди.

Холид ибн Валид Оллоҳнинг қиличи эди. Унинг исми абадий қолгувчиларнинг китобига нурли ҳарфлар билан битилган. Унинг зикри фотиҳийнларнинг девонида нурли сатрлар билан абадий қолди. Ислом унинг қиличи билан ғолиб бўлди. У жанглар денгизига шўнғиди. Ўзини хатарларга солди. Ҳатто у фидокорлик, олий қадрлилик, улуғ мартаба, юксак мақомга эришишда зарбулмасалга айланди.

Саъийд ибнул Мусаййиб тобеъинларнинг саййиди эди. У олтмиш йил давомида бирор марта такбийри увлони ўткизиб юбормаган. У битта ҳадисни излаб уч кун мусофирликда юрди. У кўпинча масжидда ўтирар. Одамлар ундан фатво, тушлар таъбирини сўрашар эди. Шу билан бирга у тунлари намозга турар. Оллоҳнинг зотига бўлган иймони бақувват, содиқ, зоҳид, тавба қилувчи, саховатли, ҳайбатли ва мустаҳкам илм эгаси эди.

Ато ибн Абу Рабоҳ қора қул эди, Оллоҳ уни илм билан кўтарди. Ҳарамда илм истаб ўттиз йил турди. Кейин эса одамларга муфтий бўлди. Шу билан бирга у тарки дунё, ихлосли, тақволи, илми денгиз, ривояти мустаҳкам, илмда фақиҳ эди. Шу сабабли у одамларга имом бўлди.

Ҳасан Басрий ҳам қул эди. У илм талабида бўлди, суннатни англашга, ҳадис билан машғул бўлишга, сабр қилишга, ҳаракат қилди. Шу билан бирга унга фасоҳат, беозорлик, гўзаллик берилган эди. Унинг сўзлари қалбларга даво бўлар, унинг ваъз-насиҳати нафсларга ҳаёт бағишлар эди. У мана шу фазилатлари билан зоҳидлик, тавозулик, тавба қилувчилик, Оллоҳдан қўрқишлик, тўғри йўл тутишлик жиҳатидан одамлар орасида биринчилардан эди. Ҳатто Оллоҳ таоло уни юксак ўринларга кўтарди. Унга олий маконлардан жой ҳозирлади.

Заҳрий Муҳаммад ибн Шиҳоб ҳадисни ёд олди. Ҳадис бўйича одамларга имом эди. Фақирлик, муҳтожликда ҳолида илм талаб қилди. Сабр қилди, матонат кўрсатди, уламолар билан учрашди.

Ҳадисга эътибор берди ва ҳадисни ёд олиш бўйича ўз замонасининг энг машҳурига айланди. Шу билан бирга у олим, билимли, хотамтой, карамли эдики, унинг олдида тиз чўкилар эди. У ўзининг исми суннат девонларида ёзилиши, қалбларда нақш олишига лойиқ эди.

Омир Шаъбий илмларни жамлаган имом, ҳалимлиги комил, суннатда илми денгиз, одобда мукаммал эди. Шу билан бирга унинг зеҳни ёрқин, қалби заковатли, фаҳми ўткир эди. У илми, фаҳми, ҳозиржавоблиги, фасоҳати, улуғлиги, шахсийятининг кучлилиги сабабли халифа Абдул Маликнинг Рум шоҳига элчиси бўлиб тайинланди. У айтади: оқга қандай қорани ёзмай, қалбимга бирор нарсани омонат қилиб қўймай, у менга хиёнат қилмаган. Яъни билган илмимни унутмаганман.

Абу Ҳанифа буюк олим эди. У илм талабида ижтиҳод қилди. Оллоҳ унга фаҳм ва унумдор зеҳн ато этди. Ҳатто одамлар – олимлар фиҳқ борасида унинг бола-чақаси бўлиб қолди. У дунёдан юз ўгирди, мансаблардан кечди, қозиликдан бош тортди. Газлама савдоси билан кифояланди. Шу билан бирга у зоҳид, Оллоҳдан қўрқувчи, ростгўй, ўхшаши йўқ заковатли инсон эди.

Молик ибн Анас дорул ҳижрат имоми, инсонларнинг ақлини киргизган Муватто китобининг соҳибидир. У умрини ҳадис излаш билан ўткизди. Ҳатто етмиш олим унинг аҳли фатво эканлигига гувоҳлик бердилар.

Шофиъий уфқлар имоми эди. У қоидаларни мустаҳкамлади. Усулларни аниқлади. Жисмини, вақтини илм талабига бўйинсундирди. Ҳатто унинг илмига зарбулмасаллар айтилди. У шаҳарлпрнинг қуёши, баданларнинг шифоси эди. Шу билан бирга у сабрли, шукрли, зоҳид, одобли, фасоҳатли, олий ҳимматли, ақли етук, маърифати кенг инсон эди.

Аҳмад ибн Ҳанбал суннат имоми, бидъат ўчирувчиси, машаққатни енгувчи эди. У қаттиқ очлик, ҳолдан тойдирувчи машаққат, хўрловчи фақирлик, очиқ зоҳидлик билан бирга ҳадисларни йиғишда саҳроларни кечган, мамлакатларни кезган инсон эди. Оллоҳ уни машаққат билан имтиҳон қилди. Қамалди, қамчиланди. Лекин у шунда ҳам лом мим демади. Оллоҳ таоло уни илми, сабри, ростгўйлиги сабабли юксакларга кўтарди. У зикри абадийларнинг сирасига кирди. У барча одамларга имом бўлиб қолди.

Умар ибн Абдул Азиз халифа, зоҳид, обид, мужоҳид эди. биринчи асрдаги динни қувватлантирувчи эди. У дунёдан нафратланди. Шаҳватлардан юз ўгирди. Илмга, ибодатга, зоҳидликка, адолатга иқбол қилди. Оллоҳ таоло у орқали суннатни қоим қилди, бидъатни йўқ қилди. Ислоҳ йўлини нурли қилди. Нажот устунини янгилади. У ҳидоят имоми, миллат олими, уммат тарбиячиси эди.

Суфён Саврий ўз замонасининг зоҳиди, олими эди. У фоний дунёдан юз ўгириб, боқий дунёга иқбол қилди. Ҳадисни ёд олди, муфтийлик қилди. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарди. Ваъз-насиҳат қилди. Холис ният, қатъий ирода билан насиҳат қилди.

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай зотки, Оллоҳ унда яхшиликларни жамлади. У олим, илмига амал қилувчи, зоҳид, обид, мужоҳид, ҳадисшунос, ҳофиз, бой, эҳсонкор, адиб, фасоҳатли, яхши ном қолдирган, кучли, қалби очиқ инсон эди. Яхшиликка одатланди, илм олишда сабр қилди. Фазилатларда бардавом бўлди.

Имом Бухорий саҳиҳ Бухорийнинг соҳиби. Оллоҳ унга илм йўлини очди. Кеча-ю кундуз ҳадис излади. Ҳатто барча мамлакатларнинг имомига айланди. Унинг хотираси ҳақида зарбулмасаллар айтишди. Шу билан бирга у тўла маърифатга, нозик тушунчага эга эдики, бу фазилатларни унинг улуғ хулқи, тўғри зоҳидлиги зийнатлайди. У илм борасида муборак меросни – саҳиҳ номли китобни қолдирди-ки, у Қуръони Каримдан кейинги энг улуғ китобдир. Оллоҳ таоло бутун уммат номидан уни афзал ҳолда мукофотласин. Уни Фирдавси Аълоларга жойлаштирсин.

Муҳаммад ибн Жарир Табарий тафсир соҳиби. Бутун фанларни жамлаган, китобларни тасниф қилган зотдир. У Оллоҳнинг Китобини тафсир қилиш бўйича биринчиликни қўлга киритди ва шу сабабли у муфассирларнинг шайхига айланди. Унинг китоби тафсир китоблари ичида энг буюгидир. Бу китобни подшоҳлар қўлма-қўл қилган. У билан қанча-қанча мамлакатлар шод бўлган. Авлодлар унинг файзидан ичиб қондилар. У барча муфассирларнинг мурожаат қиладиган китобидир. Ҳар бир олим Оллоҳнинг китобига суянур.

Ибн Ҳиббон саҳиҳ китобининг соҳиби. Ҳадисшунос, мўъжизакор, заковатли, иқтидорли, топқир зот эди. У шаҳарларни кезди, ватанларини тарк этди. Бу ишларда моҳир бўлди. Икки минг шайхдан ҳадис ривоят қилди. Унинг саҳиҳ ва бошқа китобларига қараган одам у зотнинг илми денгизлилиги, нозиктаъблиги, ортиқ даражада моҳирлигини кўради.

Улуғ имомлардан яна бири Абу Исҳоқ Шейрозий фақиҳ Шофиъийдир. У фойдали, умумий, машҳур китобларнинг соҳибидир. У кунлик дарсини юз бора қайтарса, қоидаларни минг марта такрорлар эди, ҳатто унинг ҳимматининг олийлиги, иродасининг кучлилигидан жисми ориқ бўлган.

Заковатли донишманд, аҳли мантиқ, табиблардан бири ибн Синодир. У ўз фанида моҳир эди. У ўз соҳасида тунларини бедор ўтказди. Ҳаракат қилди, ҳосил қилди, матонат кўрсатди, мақсадига етди. Ҳатто унинг ҳиммати борасида зарбулмасаллар айтилди. У ҳар куни бир дафтар ёзар, у ўз ҳунарида мўъжизага айланган эди.

Розий Фахр тафсир соҳиби бўлиб, китоб тасниф ва таълиф қилди. Дарс берди, ваъз айтди. Хутба ўқиди, ёзди ва ўз замонасининг кўзи, энг сарасига айланди. Шу билан бирга у ҳашаматли, дунёвий томондан ҳам улуғвор, катта бойлик эгаси эди.

Раббоний уламолардан бири Имом Нававий бўлиб, у қирқ ёшида вафот этди. Лекин у мана шу ёш умри оралиғида жуда кўплаб баракотли илмни авлодларга қолдириб кетди. Булардан бири Риёзуссолиҳийндир. У зот кечаларини кундузга улади, кечалари намозга турди, кундузлари рўза тутди, кўтарилди, нур таратди. Илм жамлади, уйқуни тарк этди. Ҳаракатда бардавом бўлди. Илм билан машғул бўлиш учун уйланмади ва жуда кўп ажойиботларни келтирди.

Шайхул Ислом, билимдонлар билимдони, уламолар саййиди, фақиҳлар каттаси Ибн Таймийядир. У илм талабида мартабаларга эришди. Муҳаққиқ, мудаққиқ, ишончли эди. Дарс берди, хутба ўқиди, муваффаққият қозонди. У ўз асрининг мужаддиди, ўз замонасининг муслиҳига айланди. Моҳирлик, гўзаллик, асллик билан бирга сифатлашга тил ожиз бўлган китобларни ёзиб қолдирди. Бу мана бундай илмига амал қилувчи, зоҳид, Оллоҳдан қўрқувчи, У Зотга тавбалар қилувчи, жиҳод қилувчи, бедор бўлувчи, машаққат чекувчи Раббоний олимга бўлган зарбулмасалнинг моҳияти эди. У пастини қабул қилмайдиган олий ҳиммат эгаси эди. Пастроғига рози бўлмайдиган қатъий қарор соҳиби эди. У ўз асрининг уламоларидан ғолиб бўлди. Фатволар учун мурожаат қиладиган инсонга айланди. У бир қиссадирки, унинг олдида тиз чўкилади. У мисли кўрилмаган мўъжизадир.

Унинг шогирди Ибнул Қоййим гўзал муборак китоб соҳибидирки, унинг китобларидан барча одамлар, уларнинг мувофиқ келадигани ҳам, мухолиф келадигани ҳам фойдаланади. Шу билан бирга унинг лафзи чиройли, моҳир, ҳужжати кучли, баёни саҳиҳ, илми мустаҳкам, фаҳми чуқур инсон эди ва яна у зикр қилувчи, шукр қилувчи, сабр қилувчи, рўза тутувчи, кечалари намозга турувчи, обид ва зоҳид эди.

Ибн Ражаб Ҳофиз Мужтаҳид. Унинг китоблари унинг илмига, фаҳмига, билимдонлигига гувоҳдир. Унинг ҳадисларни шарҳлашда, ҳадис хазиналарини чиқаришда шукр қилинувчи, баракотли бир ҳаракати бор эди. Мен ҳадис шарҳлашда у каби моҳирини билмайман.

Яна улардан ўз замонасининг ҳофизи ҳисобланган ибн Ҳажардир. У саҳиҳи Бухорийнинг шарҳи бўлган “Фатҳул борий”нинг соҳиби бўлиб, бу китобини у йигирма беш йилда ёзган бўлса, муқаддимасини етти йилда ёзиб тугатган. Яна бундан ташқари ақлларни лол қолдирган, даҳшатга солган ўнлаб китобларни ёзди. У доим илм таҳсилида, китоб таълифида, дарс олишда давом этди. У булардан чарчамас, малол олмас, мадорсизланмас эди. У етук ҳофизлик даражасига, билимдонлар саййиди, муҳаддислар шайхига айланди.

Яна улардан Суювтийдирки, у фанларни жамлаган, китоб таълиф ва таснифида биринчиликни қўлга киритган зотдир. У қирқ ёшида вафот эди, лекин у фойдали китоблардан иборат буюк меросни қолдириб кетди.

Улардан аввал ўтган ибнул Жавзий дунё воизига айланди. У вақтини илм талабига, дарс ёдлашга, фиқҳ ўрганишга, китоб ёзиш, дарс айтиш, ваъз қилишга сарфлади. Ҳатто у фасоҳат, шон-шуҳрат, олийлик жиҳатидан замон мўъжизасига айланди.

Кучли ҳиммат ва ирода эгаларидан бўлмиш султон Нуриддин Маҳмуд Занкийдир. У имом, адолатли, Оллоҳдан қўрқувчи, ибодатгўй, зоҳид, мужоҳид, рўзадор, намоз ўқувчи, зокир, шокир, собир, тенгсиз, тўғри фикр эгаси, тўғри йўл соҳибидир. У халқига адолат қилди, тўғри ҳукм қилди, арзимас дунёдан кечди ва Оллоҳ яхшилик ва эзгуликларга тўла умрдан сўнг унга шаҳидликни ато қилди.

Яна улардан Салоҳиддин Айюбийдир. У Қуддусни фатҳ қилди, салбчиларни мағлуб этди, у миллатни ёрдамчиси эди, шу билан бирга у тақволи, диёнатли, хушуъли ва омонатдор эди. Оллоҳ таоло уни ихлос билан кўтарди. Ростгўйлик билан унга ёрдам берди. Жиҳодда унга фатҳни берди. Душманларни забт этди. Миллатга бағрикенгликни ёйди. Олийликни излашда олий ҳиммат билан ҳаракат қилди.

Яна улар каби ҳиммат ва сабр ила Оллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган фатҳчи қўмондонлар ҳам бордир, шу билан бирга улар кучли ирода ва юксак қадр эгалари ҳамдир…

Оиз ҚОРНИЙ