loader
Foto

Фотиҳа сурасининг асрорлари, Аллоҳнинг махлуқотлари билан боғлиқ ҳикматлари ҳақида

Фикр юритиб кўрсанг, Фотиҳа сурасининг саккиз хусусиятни ўз ичига олганига гувоҳ бўласан.

1.“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”. Басмала Аллоҳнинг Зотидан хабар беради.

2.“Ар-Роҳманир Роҳийм”. Аллоҳнинг Ўзигагина хос бўлган сифатларидан бир сифати ҳақида хабар беради. Бу сифатнинг хусусияти илм, қудрат ва бошқа сифатларнинг ҳам борлигини талаб қилади. Шунингдек, бу сифатнинг бошқа махлуқот билан боғлиқлиги ҳам мавжуд. Бандаларига марҳамати мужассам. Бу боғ бандалари билан Аллоҳ таоло ўртасида яқинлик ҳосил қилади. Аллоҳ сари юзла-ниш ва итоат қилишга чорлайди.

Аллоҳ раҳмати Унинг ғазаби каби эмас. Агар Аллоҳ таолонинг раҳмати ўрнига Унинг ғазаби зикр қилинган бўлса эди, бу бандаларини қўрқувга солиб, уларни маҳзун қилган бўларди; қалбларга ҳузур ўрнига ғашлик солган бўларди.

3.“Алҳамдулиллааҳи Роббил аъламийн” ояти икки хусусиятни ўз ичига олади. Биринчиси: ҳамднинг моҳияти шукрдадир. “Сиротал мустақийм”нинг бошланиши ҳам шу. Ҳатто, бу оят “сиротал мустақийм”нинг ярми кабидир.

Амалий иймоннинг икки қисми бор. Ярми сабр, ярми эса шукур. Агар буларни янада чуқурроқ ўрганишни истасанг, “Иҳё улумид-дин” асарида (айниқса, сабр ва шукур ҳақидаги бобларида)батафсил таърифланган. Ўша китобдан ўқиб олишинг мумикин.

Шукрнинг сабрга нисбатан фазилати раҳматнинг ғазабга нисбатан фазилатига ўхшайди. Шукр мамнуниятдан,иштиёқнинг жўш уришидан ва севги неъматидан келиб чиқади. Аллоҳ таолонинг тақдирига сабр қилиш эса қўрқув ва ҳайиқишдан келиб чиқади. Сабр қилишда маҳзунлик ва чорасизлик ҳам йўқ эмас.

Аллоҳ таолога элтувчи сиротал мустақим йўлига тушиш муҳаббат воситаси (ёрдамида) амалга оширилади. Бу йўлдаги амалларнинг фазилати қўрқув сабаб танланган йўл фазилатларидан ортиқроқдир. Бунинг тафсилотларини “Иҳё улумид-дин” китобининг “Иштиёқ ва муҳаббат” бўлимида ўқиб ўрганиш мумкин. Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

“Жаннатга биринчилардан бўлиб чақириладиганлар ҳар қандай ҳолатда ҳам (кенг ёки танг ҳолатда ҳам) Аллоҳга ҳамд айтувчилардир”.

Иккинчиси: бу оятда барча феъллар ва шу феълларнинг Аллоҳга оидлигига ишора бор. Бу қисқагина “Роббул аъламийн” лафзига жо бўлган.

Аллоҳ таолога нисбат берилувчи феълларнинг энг фа-зилатлиси Робб эканлигидир. Чунки бу лафз оламларнинг яратувчисини васф этиш мумкин бўлган энг мукаммал ва муносиб сўздир.

4.“Ар-Роҳманир Роҳийм” лафзининг ишлатилишида бу сифатга яна бир бора ишора қилинади. Лекин сен бу лафзни такрор-такрор ишлатилаётган бир жумла деб ўй-лама! Чунки Қуръонда такрор йўқдир. Сабаби - такрордан бирор фойда йўқ. Аммо “Раҳмат” калимасининг “Маалики йавмиддийн” лафзидан олдин, “аъламийн” сўзидан кейин зикр қилиниши раҳмат билан боғлиқ икки фойдани ўзида жамлайди.

Биринчиси: Оламлар Роббининг бандаларига тегишли қисми билан боғлиқ фойда. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло махлуқотнинг ҳар бирини энг мукаммал ва муносиб суратда яратган, уларнинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсаларни ҳам муҳайё қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло яратган оламлардан бири - ҳайвонот олами. Бу оламнинг энг кичик вакиллари - пашша, чивин, ўргимчак ва арилар. Чивинга бир назар сол! Аллоҳ таоло унинг тана аъзоларини қандай мукаммал қилиб яратган! Филни хартумли қилиб яратганидай, чивинга ҳам хартумга ўхшаш аъзо ато этган. Сўнг чивинни унинг озуқаси бўлган одамзот қонини сўришга йўналтириб қўйди. Қарабсизки, чивин “хартум”ини инсон терисига ботиради ва ундан ўзининг озуқаси бўлган қонни сўриб олади. Яна Аллоҳ таоло чивинга икки қанот ҳам берганки, чивин ҳайдалган замонда улар ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.

Ёки оддий пашшага қараб тафаккур қилмайсанми? Аллоҳ унинг тана аъзоларини қандай мукаммал қилиб яратган! Пашшанинг кўзида қовоқ йўқ, унинг қорачиқлари доим очиқ туради. Чунки унинг кичкина бошига қовоқлар оғирлик қилади. Кўз атрофига қўнган чанг ва тупроқдан ҳимоялаш учун, одатда, қовоқларга эҳтиёж сезилади. Лекин буни қарангки, Аллоҳ таоло пашшага кўзни чанг ва тупроқдан тозалаш учун оёқларидан ташқари яна иккита қўлча ҳам берган. Қарабсанки, пашша кўзига чанг қўнса, шу қўллари билан тозалайди ва кўзини ҳимоялайди.

Энди ўргимчакка бир қара! Аллоҳ таоло унга берган қўл ва оёқлар билан тўр тўқиш маҳорати ва қанотлари бўлмаса ҳам усталик билан ов қилишни ўрганган. Унинг тупуги ёпишқоқ бўлиб, бир ерда шу тупугига осилиб пашша яқинлашишини пойлаб туради. Пашша яқин келганида ўргимчак унинг устига сакрайди, тупуги билан тайёрлаган тўрига пашшани боғлайди ва қочишига имкон қолдирмайди. Шундай қилиб пашшани ейди ёки кейинроқ ейиш учун заҳирага сақлаб қўяди. Яна ўргимчакнинг тўқиган тўрига бир назар сол! Аллоҳ таоло унга ҳам бўйига, ҳам энига қанчалар математик аниқлик билан тўқиш санъатини бахш этган.

Асалари ва унга ато этилган саноғи йўқ ажойиб ҳикматларни тафаккур қилиб кўр! Асални ва мумни қандай қилиб бир жойда тўплашига эътибор бер! Биз асалари уясини қанчалар геометрик аниқлик билан бино қилганига диққатимизни қаратдик. Асалари бошқа дўстларига майдон торайиб қолмаслиги учун ўз уясини олтибурчак шаклида қуради. Шунинг учун бир уяда кўплаб асаларилар жойлаша олади. Агар улар уясини доира шаклида қурса эди, ёнма-ён турган икки доира шаклидаги уйча орасида бўш жой қолиб кетарди. Бунинг устига, доира шаклидаги уйчалар бир-бирига тўлиқ жипслаша олмайди. Бошқа геометрик шаклларда ҳам шундай нуқсонлар юзага келган бўларди. Тўртбурчак шаклидаги уйлар бир-бирига тўла мос тушиб жипслаша олади, лекин асаларининг шакли учун айлана шаклидаги жой қулай ҳисобланади. Асаларилар ўз уйчаларини тўртбурчак шаклида қурганида эди, худди доира шаклидаги уй каби ишлатилмайдиган бўш жойлар ортиб қоларди (яъни доира шаклидаги уйларни жипс жойлаштириб бўлмайди, натижада, бўш жойлар ортиб қолади; тўртбурчак уйлар эса жипс жойлашади, лекин фойдаланилмайдиган жойлари кўп бўлади). Ҳам айлана шаклига эга бўлиб, ҳам бир-бирига жипсроқ жойлашадиган олтибурчакдан бошқа яхшироқ геометрик шакл йўқ. Буни муҳандислик илмига асосланиб, аниқ ҳисоб-китоблар билан иш кўрган ҳолда қуриш мумкин.

Аллоҳ таоло асаларига энг муносиб шаклда уй қуриш учун қандай илҳом берганини кўряпсанми? Буларнинг барчаси Аллоҳнинг Ўз яратганларига аталган санъати, лутфи ва марҳаматининг қанчалар тенгсиз эканлигини кўрсатувчи бир-икки мисоллар, холос. Бу эса ажойиботларнинг энг юксаги ва энг қуйиси мавжудлигига далолатдир. Жонзотларда кузатиладиган ғаройиб ҳодисаларнинг йиллар давомида тадқиқ қилиб, аниқланган маълумотлар ҳам эмас. Буларни зикр этишдан мақсадимиз шу: одамзот бу илмни ҳеч қачон охиригача англаб ета олмайди. Одамларнинг ўрганган билимлари Аллоҳ таолонинг Ўзига оид бўлган ёки фаришталарига ўргатган илмлари олдида денгиздан томчи ҳам эмас. Сен бу масалалар ҳақида “Иҳё улумид-дин” китобининг “Сабр” ва “Шукур” бобларидан билиб олишинг мумкин. Агар бу мавзуларга қизиқсанг, шу бўлимлар билан танишишинг мумкин. Агар қизиқмасанг, Аллоҳнинг марҳамати ҳақидаги бу далилларга кўз юмиб кетавер. Аллоҳнинг санъатини билишга уринма, атрофдан бу санъатни излама ҳам. Ундан кўра Мутанаббийнинг шеърларини ўқи, Сибавайҳнинг наҳв ҳақидаги қизиқарли маълумотларини ўрган, Ибн Ҳаддоднинг талоқ ҳақидаги усулларга оид масалалар билан ёки калом илмидаги баҳслар билан шуғуллан. Чунки, сенга кўпроқ шу ярашади. Сенинг қурбинг, кучинг шунга етади.

34.Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан насиҳатим сизларга манфаат бермайди. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди.(Фотир, 2). Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолгувчи бўлмас. У зот тутиб қолган нарсани Ундан кейин қўйиб юборгувчи бўлмас. У зот азизу ҳакиймдир. (Аллоҳ берган неъматини биров ман қила олмайди. Шунинг учун хотирни жам қилиш керак. Аллоҳга иймон келтириб, кўрсатган йўлдан юриш лозим.).

Яна мақсадга қайтсак. Асл мақсадимиз Аллоҳ таолонинг коинотдаги жонзотлар устида қанчалик раҳмат намуналари борлигини мисоллар ёрдамида кўрсатиш эди.

Иккинчи катта фойда эса Аллоҳ таоло раҳматининг “Малики йавмиддин” лафзи билан боғлиқлигидадир. Бу ерда қиёмат кунида ҳисоб-китоб қилиниб, амалларнинг мукофоти бериладиган пайтда Аллоҳнинг бандаларига кўрсатадиган марҳамати назарда тутилган. Бу марҳамат шундай буюкки, бир банда айтган калимаи шаҳодат ва калимаи тавҳиди эвазига абадий мулк билан сийланади. Бу мавзу ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Аслида айтмоқчи бўлганимиз Қуръонда оддий такрорлашнинг йўқлиги эди. Агар сенга Қуръоннинг қайсидир қисмида зоҳирий жиҳатдан такрорлар бордай туюлса, унда ўша иборадан аввал ва кейин кейин келган ўринларга диққат қил. Ибораларни шундай диққат билан ўргансанг, кўпдан кўп фойдали маълумотларга эга бўласан.

5.Аллоҳ таолонинг “Маалики йавмиддийн”((Жазо) Қиёмат кунининг Эгаси дегани.) калимасига келсак, бу жумлада ҳамманинг борадиган сўнгги манзили охират эканлиги таъкидланган. Бу (охират кунига ишониш) иймоннинг (диннинг) асосий устунларидан биридир. Жумлада ҳам “Малик”(Малик сўзининг маъноси - подшоҳ.), ҳам “Молик” маънолари акс этган. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг улуғворлигини кўрсатувчи сифатларидандир.

6.“Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн”(“Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз” маъносида.) ибораси икки буюк жиҳатни ўз ичига олади.

Биринчиси: ихлос билан ибодат қилинишлик ёлғиз Аллоҳгагина хосдир. Айнан шу сиротал мустақимнинг руҳи-дир. Бу ҳақида “Иҳё улумуд-дин” китобининг “Ихлос ва сидқ” ҳамда “Мақом ва риёнинг танқиди” бобларида батафсил баён қилинган.

Иккинчиси эса Аллоҳ таолодан бошқа (ибодат қилишга лойиқ) ҳеч бир илоҳ йўқлигига иймон келтиришдир. Бу - тавҳид ақийдасининг моҳиятини ташкил қилади. Бунда бошқа куч ва қувватлардан узоқлашиш эътиқоди, Аллоҳнинг барча феъллари фақат Унинг Ўзигагина хос эканлигини билиш, бандаси Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир ишга қодир эмаслигини англаб етиш масалалари акс этади.

“Иййаака наъбуду” деганда нафсни ибодат ва ихлос билан қуроллантириш назарда тутилган.

“Иййаака настаъийн” лафзида нафсни ширкдан узоқ қилиб, бошқа куч-қувватларга юзланмайдиган қилиб тар-биялаш кераклигига ишора бор.

Олдин ҳам таъкидлаганимиздек, “сиротал мустақийм” йўлига тушишнинг икки асосий устуни бор.

Биринчиси - кераксиз ишлардан узоқлашиб нафсни тарбиялаш.

Иккинчиси - керакли ишларни бажариб, нафсни зийнатлаш.

Фотиҳа сурасидаги “Иййаака наъбуду” “Иййаака настаъийн” жумлаларида юқорида саналганларнинг барчаси мужассам.

7.“Ихдинас сиротол мустақийм” жумласида ҳам талаб, ҳам дуо бор. Булар ибодатнинг мияси ҳисобланади. “Иҳё улумуд-дин” асарининг “Дуо ва зикрлар” боби шу ҳақида.Бу жумла инсоннинг тавба-тазарруга ва Аллоҳга ялиниб-ёлворишга муҳтож эканлигини таъкидлайди. Бандалик айнан шудир. Яна бу жумлада сиротал мустақимни топиш ҳар бир инсоннинг энг муҳим эҳтиёжи эканлиги акс этган. Фақат шу йўл (сиротал мустақим) Аллоҳга элтади. Бу ҳақида олдинроқ ҳам баён қилган эдик.

8.“Сиротол лазийна анъамта алайҳим”(...ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан” маъносида.) жумласига келсак, бу ифода суранинг охирида келади ва Аллоҳ таолонинг ҳам дўстларига инъом қилувчи неъматларини, ҳам душманларига берувчи азоби ва ғазабини ёдга солади. Шу тарзда бу эслатма пок қалбларни гўзал ишларга рағбатлантириб, ёмон ишлардан сақланишга чорлайди.

Пайғамбарлар ва Аллоҳнинг душманлари ҳақидаги қиссалар Қуръоннинг икки қисмини ташкил этгани ҳақида айтиб ўтгандик. Фотиҳа сураси Қуръондаги ўн қисмдан саккизтасини ўзида жамлайди. Улар қуйидагилар:

1.Зот.

2.Сифат.

3.Афъол (феъллар).

4.Охират.

5.Тарбияловчи ва зийнатловчи сиротал мустақим.

6.Аллоҳнинг дўстларига бериладиган неъматларнинг зикри.

7.Аллоҳнинг душманларига келадиган ғазаб.

8.Қайта тирилиш (қиёмат ва ундан кейинги ҳаёт).

Фотиҳа сурасида зикр қилинмаган икки масала эса қуйидагилар:

1.Кофирларга қарши кураш.

2.Фиқҳий ҳукмлар.

Бу икки масала калом ва фиқҳ илмини ташкил қилади.

Кўриниб турибдики, охирги икки қисм диний илмлар даражасининг охирги икки поғонасини ҳосил қилади.

Имом Ғаззолийнинг

"Қуръони Каримнинг жавоҳирлари ва дурлари"китобидан