loader

БОБОРОҲИМ МАШРАБ

Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машраб, милодий 1640 йили Наманганда туғилган, тасаввуфнинг ҳассос шоири. Наманганда тариқат шайхи Мулла Бозор Охунддан таълим олган, қашқарлик улуғ валий Ҳидоятуллоҳ Офоқ Хожа хизматида бўлган. Машраб тахаллусини пири муршиди тавсия этган. Кейин Мовароуннаҳр, Хуросон, Арабистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган. Аллоҳ дийдорига етиш ишқида куйиб-ёнган шоир ғазаллари, ахлоқий-фалсафий асарлари билан шуҳрат топган. Унинг девони, тасаввуфга оид «Мабдаи нур» асари бор. Ҳижрий 1123 (милодий 1711) йили Қундуз ҳокими Маҳмудбий Қатоғон буйруғи билан осиб ўлдирилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР