loader

ҒИЙБАТ

Луғатда «кўздан йўқолиш, яширин қолиш» маъноларини билдиради. Истилоҳда бир кишининг йўқлигида унинг моддий, баданий, маънавий-ахлоқий айблари ҳақида гапириш «ғийбат» дейилади. Қуръони каримда (Ҳужурот, 12) бирор кишидан гумон қилиш, ўзгалар ортидан жосуслик қилиш билан бирга ғийбат ҳам тақиқланган. Ўлган биродарининг гўштини ейишга ўхшатилиб, ғийбатнинг жирканчлиги таъкидланган. Шунга асосан ғийбат қилиш ҳаром, деб ҳукм чиқарилган. Ғийбат нафақат сўз билан, балки ёзув, имо-ишора, тақлид каби ҳаракатлар билан ҳам бўлиши мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом бир кишини унда бор айблар билан эслаш ғийбат, унда йўқ айбларни унга боғлаш эса туҳмат (бўҳтон), деганлар. Ғийбат қилиш каби уни тинглаш ҳам ҳаромдир. Ғийбат қилган кишининг тавба қилиши фарз, дейилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР