loader

110. Наср сураси

“Наср” – мадад, ғалаба.
Сурада ислом дини равнақ топиб, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, унга кираётгани Аллоҳнинг улуғ неъматларидан экани, бунинг учун Аллоҳга шукрона сифатида ҳамд, тасбеҳ ва истиғфор айтиш зарурлиги баён этилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. (Эй, Муҳаммад!) Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба* келганида,
* Бу оят билан Аллоҳ ўз расули ва ҳабибига яқинда Макка аҳлининг ҳаммаси гуруҳ-гуруҳ бўлиб исломга кириши ҳақида башорат берган.
2.одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда,
3.дарҳол Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи зотдир.

Орқага Олдинга