loader
Foto

Мисрлик аёллар эрларини калтаклаш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

Мисрдан кейинги ўринларда Буюк Британия ва Ҳиндистон туради. Миср оилавий ишлар бўйича судидан олинган маълумотларга кўра, ўз эрларини ҳақоратлаган ва калтаклаган аёлларнинг 66%и оилавий ишлар бўйича судга ажрашиш ҳақида ариза беради.

Шафқатсиз муносабатда бўлинган эрлар кўп ҳолларда зўравонликдан ўзларини ҳимоя қилишнинг судга мурожаат қилишдан бошқа усуллари бўлмайди, бундай ишлар сони 6000 дан ошиб кетган.

Маълумотлар шуни кўрсатадики, хотинлар эрларини калтаклаш учун нафақат қўлларини ишлатади, балки нина тўғнағич, камар, қурол, ошхона асбоблари ва пойафзал каби нарсалардан ҳам фойдаланади. Баъзилар ҳатто эрини уриш ва ёқиш учун уйқу дорисидан ҳам фойдаланади.

Бироқ, айрим танқидчиларнинг айтишича, суд ишларига бўлган ишонч бунга лойиқ эмас, чунки бу эркакларнинг аксарияти хотинларига тўланиши лозим бўлган пулларни тўламаслик учун ҳам ўз хотинларининг зўравонлигидан даъво қилишади.

Ҳақиқатда нима бўлганини эса фақат махсус текширувлар кўрсатиши мумкин.

Аввалроқ, йил бошида Мисрнинг бош прокурори унинг оммавий телевизион ток-шоуда мамлакатдаги турмуш қурган аёлларнинг учдан бир қисми турмуш ўртоғига хиёнат қилиши ҳақида айтган фикрлари ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган Facebook саҳифаси маъмурини ҳибсга олишни буюрганди.

Сешанба куни давлат айбловчиси Таймур ал-Субкийни унинг мисрлик аёлларга туҳмат қилиш ва уларнинг шарафига путур етказиши учун ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарганди.