loader
Foto

Европа, Атеизм ва Аёллар

Ҳар бир 10 аёл 15 ёшидан бошлаб турли хил турда жинсий тажовуз қурбони бўлган.

Ҳар бир 20 аёл зўрланган.

Ҳар бир тўртинчи-бешинчи аёл ўз шериги тарафидан жинсий ёки жисмоний зўравонлик қурбони бўлган.

2/3 аёл уйидаги зўравонликни полициядан яширади.

Бу борада Шимолий Европа ва Скандинавия мамлакатлари турли хил рейтингларда пешволикни бой бермай келяпти (Атеистлар фахрланадиган ва атеизм энг ривожланган, деб ҳисобланадиган мамлакатларда)

Жинсий ва жисмоний зўравонликлар энг кўп қайд қилинган мамлакатлар - Дания (52% аёллар), Финляндия (47%) ва Швеция (46%).

Интернетдаги порно сайтларга кириш бўйича Швеция Европада етакчи.

Европа маданиятининг устуни ҳисобланган Британия ва Францияда ўрганилган аёлларнинг 44% зўравонликлар қурбони бўлишган

Юқорида зикр қилинган бешта мамлакат, бошқаларга қандай яшаш ўргатишни яхши кўрадиган мамлакатлардандир. Атеистлар ҳам ўз тарғиботларида шу мамлакатларни намуна сифатида кўп келтиради.

Аёллар энг кам зўравонликдан шикоят қилган мамлакат Полша бўлиб, сўралганларнинг 19% зўрланганларини эътироф этишган. (Полша Европада энг диндор мамлакат ҳисобланади).



Бунга, энди нима деса бўлади? Ҳайронмисиз?

Ислом аёллар ҳуқуқини чеклаган, Ислом аёлларга зулм қилади, деб жар солувчиларнинг ўзлари шундай. Исломда жаннат оналар оёқлари остидадир, деган шиор бор... Шундан билиб олаверинг - ким аёлларга қандай муносабатда эканини.

Абу Муслим