loader
Foto

Бақара сураси, 124-оят тафсири

124. Эсланг, Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қиланида, уларни бенуқсон ҳолда адо этди. Шунда (Аллоҳ таъоло): «Албатта мен сени одамларга имом қилгувчидирман», деди. «Зурриётимни ҳам-а?» деб сўради у. (Аллоҳ таъоло) айтди: «Менинг бу аҳдим (сенинг зурриётинг орасидаги) золим кимсаларга етмайди».



Юқоридаги оятларда Ҳақ таоло бани Исроил қавми ҳақида, уларнинг ким эканлиги, қилган бадкорликлари, нима сабабдан Оллоҳнинг Қаҳри-Ғазабига дучор бўлганлари ҳақида хабар бериб, у қавм Оллоҳ таолога берган аҳд-паймонларини ҳам, пайғамбарларига берган аҳд-паймонларини ҳам, бошқа инсонларга берган ваъдаларини, тузган шартномалари-ни ҳам ҳеч қачон риоя қилмайдиган - бугун ваъда бериб, эртага берган ваъдаларини бузаверадиган хиёнаткор қавм экани ҳақида айтиб, мўмин-мусулмонларни огоҳлантирганидан сўнг, у қавмга берган неъматларини яна бир бор эслатиб, Қиёмат Кунидан - Жазо Кунидан қўрқишга буюрга-нидан сўнг, энди бу ояти каримадан бошлаб пайғамбарлар отаси ҳисоб-ланмиш ҳазрати Иброҳим Халилиллоҳ алайҳис-салоту вас-салом хусуси-да сўзлайди. Оллоҳ таоло Ўз Халили - Дўсти Иброҳим алайҳис-саломни шарафлаб, барча инсоният учун тавҳидда - Оллоҳ таолони ҳеч қандай шериги йўқ деб эътиқод қилишда имом - етакчи бўлган бу улуғ бандаси-ни бир қанча Фармонлари билан синаб, имтиҳон қилгани ҳақида хабар беради: “(Эй Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам) эсланг, Иброҳим-ни Парвардигори бир неча Сўзлар билан имтиҳон қилганида, (Ибро-ҳим) уларни бенуқсон адо этди”. Яъни, эй Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам, ана у мушрикларга ҳамда “Иброҳимнинг динидамиз”, деб даъ-во қилаётган, аммо амалда эса унинг миллатига - динига итоат қилмаёт-ган аҳли китобларга - яхудий ва насронийларга Оллоҳ таоло Иброҳимга бир қанча Буйруқ ва Тақиқлар юборганида у Парвардигорининг барча фармонларини тўла бажариб имтиҳондан ўтганини эслатиб қўйинг, дейди ва бу хабар билан, гарчи бани Исроил насаб жиҳатидан Иброҳим алай-ҳис-салом авлодидан бўлсалар-да, (уларнинг оталари Исроил - Яъқуб алайҳис-салом, Яъкубнинг отаси Исҳоқ, Исҳоқнинг отаси Иброҳим алай-ҳис-салоту вас- саломдир) лекин бу қавм ўзларига юборилган пайғамбар-ларнинг йўлларидан четланганлари сабабли, хусусан Таврот ва Инжил каби Илоҳий китобларнинг айрим оятларини ўзгартириб, бузганлари са-бабли Оллоҳтаолонинг имтиҳонидан ўта олмаганларини, демакки, отала-ри Иброҳимнинг динидан чиқиб кетганларини айтади. Иброҳим алайҳис-саломнинг Ҳақ таоло Сўзларини тўла адо қилганлари ҳақидаги хабарни зикр қилишни эса Иброҳимнинг яна бир фарзанди Исмоил алайҳис-са-ломнинг авлодларидан бўлган Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга буюрди ва бу Фармон билан Муҳаммад алайҳис салоту вас-са-лом ҳамда у зот билан бирга бўлган мўминлар Иброҳимнинг динида бар-қарор эканликларига ишора қилди. Бу ҳақда Ҳақ таоло бошқа оятларида ҳам зикр қилди: “Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки Ҳақ Йўлдан тоймаган ҳолида (Оллоҳга) итоат қилгувчи - мусулмон бўлган. У мушриклардан ҳам бўлмаган. Одамларнинг Иброҳимга



яқинроғи у(нинг йўли)га эргашган зотлар, мана бу Пайғамбар (Му-ҳаммад алайҳис-салом) ва иймон келтирган кишилардир. Оллоҳ мў-минларни Дўстидир”. (Оли-Имрон сураси, 67-68-оятлар). “Айтинг: “Мени Парвардигорим Тўғри Йўлга, Рост Динга - Ҳақ Йўлга мойил бўлган Иброҳимнинг миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди”. (Анъом сураси, 161-оят). “Албатта Иброҳим Оллоҳга итоат қилгув-чи, Ҳақ Йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл сураси, 120-оят). “Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад алайҳис-са-лом), Сизга Ҳақ Йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг Динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик”. (Наҳл сураси, 123-оят).

Ояти каримада зикр қилинган “Сўзлар”дан мурод Оллоҳ таолонинг Буйруқ ва Тақиқларидир. Улар айнан қайси амаллар экани ҳақида турли ривоятлар бор. “Тафсири Насафий”да зикр қилинишича, улар ўн амал бўлиб, беши бошда, беши бадандадир. Бошдагилари: сочинингўртасидан фарқ очиш, мўйловини қисқартириш, мисвок тутиш, оғизни чайқаш ва бурунни чайқаш бўлса, бадандагилари: хатна қилдириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ ости тукларини юлиш, киндик остини тозалаш, истинжо -сув билан остни ювиш.

Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилинишича эса, улар ўттиз амалдир. “Маҳосинут-Таъвил” тафсирида айтилишича, у “Сўзлар”нинг маъноси аввало Иброҳим алайҳис-саломнинг Исломга, яъни, Оллоҳ тао-лога тўла бўйсунишга буюрилиши. “Эсланг, Парвардигори унга: «Бў-йинсун!», деганида у дарҳол: «Бутун оламлар Эгасига бўйинсундим», деди”. (Баҳара сураси, 131-оят). Бас, у зоти бобаракот дарҳол бўйинсунди, иккинчиси, унинг ҳижратга буюрилиши бўлиб, буйруқ бўлиши билан Ол-лоҳ Йўлида ҳижрат қилиб, ватанларини ташлаб чиқиб Шомга йўл олди. Учинчиси, олов билан имтиҳон қилинишидирки, оловга ташланган чоғи-да ҳам сабр қилди, синовдан ўтди, тўртинчиси, кекса ёшида хатнага бую-рилди ва бу фармонни ҳам бажарди, сабр қилди, бешинчиси, ўз фарзан-дини сўйиб қурбон қилишга буюрилди ва бу буйруқни ҳам бажарди, Ол-лоҳ таолога бўйинсунди. Хуллас Ҳақ таоло Халилим деб шарафлаган бу буюк зот Яратган Дин йўлида нима қилишни буюрган бўлса, ўша амал-ларнинг барчасини беками-кўст бажарди, Оллоҳнинг имтиҳонидан ша-раф билан ўтди. Шунда Жаноби Ҳақ у зотни ўзидан кейин келадиган барча одамларга имом - йўлбошчи қилишини айтди. Дарҳақиқат, Ибро-ҳимдан кейин юборилган ҳар бир пайғамбарга Иброҳимнинг динига эр-гашиш буюрилди. “Биз (Иброҳимга ўғли) Исҳоқ ва (набираси) Яъқубни ҳадя этдик ҳамда пайғамбарликни ҳам, (барча самовий) Китобларни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажри-му-кофотини бердик, албатта у Охиратда ҳам солиҳ зотлардандир”. (Анкабут сураси, 27-оят). Ўшанда Иброҳим алайҳис-салом Оллоҳ таолонинг Марҳаматидан шодланиб, авлод-зурриётларини ҳам одамларга имом қилишини сўраган эди, Ҳақ таоло Ўзининг бу аҳди Иброҳимнинг авлодлари орасидаги золим - динсиз кимсаларга етмаслигини айтди.

Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

"Қуръони Азим Тафсири" китобидан