loader
Foto

1. Аллоҳ

Бу исм илоҳий сифатларга ҳақли бўлган, рубубий (тарбият қилувчилик) наът(сифат)лари билан васфланган, ҳақиқий вужуд (борлиф)да ягона бўлган Мавжуднинг (доимо бор бўлувчи зотнинг) хос исмидир.

Чунки Ундан бошқа ҳар бир мавжуд ўз зотида (ўз-ўзидан) бор бўлишга ҳақли эмас. Дарқақиқат, ҳар қандай нарса ўз вужудини (борлиғини) У зотдан истифода этган бўлса, демак, у нарса ўз-ўзидан ҳалок бўлгувчидир. Шу жиҳатдан, Аллоҳдан бошқа ҳар бир нарсанинг зоти фоний бўлгани каби, ҳозирда мавжуд бўлиб турганидан кейин қам фоний бўлгувчидир.

Мазкур маънога далолат килишда Ҳақ таолонинг исмлари орасида «Аллоҳ» лафзи энг лойиқдир. Бу лафзнинг қайси ўзакдан ясалгани ва грамматик хусусиятлари ҳатқида тўхталиб ўтирмаймиз, зеро, бу борадаги қар тқандай гап-сўзлар ҳаддан ошиш (ўйламай иш қилиш). ўзига қийинчиликни юклаб олиш ва кулфатдир.

Фоида. Билгилки, «Аллоҳ» лафзи тўтқсон тўққиз исмнинг энг улуғидир, чунки бу исм илоҳий сифатларнинг барчасини жамлаб олгувчи Зотга далолат тқилади. Бу исм сифатларнинг барчасини қамраб олади. Бошқа исмлар эса ўзларининг ёлғиз маъноларигагина — илм, қудрат, феъл ва ҳоказоларга далолат қиладилар, холос. Шунингдек, «Аллоҳ» лафзи исмларнинг энг хосроғидир, чунки ҳеч ким ҳақиқатан ҳам, мажозан ҳам Ҳақ таолодан бошқага бу сўзни қўлламайди. Аммо қодир, алийм, раҳийм ва қоказо боипқа исмлар билан баъзида Аллоҳнинг айрим махлуқотлари қам номланаверади.

Демак, зикр қилинган икки важҳ (сабаб) эътиборидан «Аллоҳ» исми юқорида зикр қилинган тўқсон тўфўиз исмнинг энг улуғи бўлмоқ учун муносибдир.

Нукта. «Аллоҳ» лафзидан бошқа исмларнинг айрим маънолари бандада бир оз топилиши сабабидан банданинг ўша исм билан сифатланишини тасаввур қилиш мумкинлиги учун унга рақийм, алийм, қалийм, сабур, шакур ва бошқа исмларни қўйса бўлади. Агар мазкур исмларнинг бандага қўйилиши (ўша сифатнинг бандада бир оз топилиши сабабидан эмас) бошқа сабабга кўра бўлса, уларнинг Аллоҳга нисбатан қўлланилишига тамомила зид бўлган бўлур эди.

Аммо «Аллоҳ» исмининг маъноси махсус, хос бўлиб, бу номда мажозан қам, қақиқатан ҳам шерикчилик тасаввур қилинмайди. Ана шу хусусият сабабидан бошқа исмлар «Аллоҳнинг исмлари» деб сифатланади ва улар «Аллоҳ» лафзига изофа этилиб таърифланади. Шунинг учун ҳам ас-Сабур, аш-Шакур, ал-Жаббор ва ал-Малик Аллоҳнинг исмларидандир деб айтилади. Аксинча, «Аллоҳ» лафзи ас-Сабур, аш-Шакурнинг исмларидандир деб айтилмайди, чунки «Аллоҳ» лафзи илоҳий маънолар моҳиятига энг мукаммал далолат қилгувчироқ ва хосроқдир. Шул сабаб Аллоҳ лафзи энг машҳур, энг муносиб ва энг зоҳир исм бўлиб, бошҳқа лафз ёрдамида таъриф этилмоқдан беҳожат бўлди, бундан бошқа исмлар эса унга изофа қилиниб таъриф этилади.

Танбиҳ. Ушбу исмни зикр қилишдан банданинг оладиган насибаси ибодатдир, художўйликдир. Яъни зокир банданинг қалби ва ҳиммати Аллоҳ таоло ёди билан жўшиб тўлиб-тошади, кўзига Ундан бошқаси кўринмайди, Ундан ўзгага илтифот ҳам қилмайди, Ундангина умид қилади ва қўрқади. Қандай қилиб ҳам шундай бўлмасин!

Ушбу исм шарҳидан англашилдики, Аллоҳ таоло мавжуди барҳақ зотдир. Аллоҳ таолодан ўзга ҳамма нарса фоний, ҳалок бўлгувчи ва ботил бўлиб, фақат Аллоҳнинг борлиги сабабли мавжуд экан. Демак, банда, аввало, ўз нафсининг ҳалок бўлувчи ва ботиллигини кўрсин! Худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз нафсларини ҳақир тутганларидек, чунки У зот айтганлар:

Араб айтган энг рост байт Лабид сўзидир,

Огоҳ бўлинг, ҳар нарса ботилу Боқий — Ўзидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан