loader
Foto

Айниган ва адашган аҳли китоблар: яҳуд ва насоро!

Рисолат ва жаҳолат ўртасидаги маърака дунё тугагунча давом этади, пайғамбарлар фосиқ қавмларга мана шу йўлда курашган эди, бу рисолат ва жаҳолат ўртасидаги жанг эди.

Жаҳолат билмаган нарсани эътиқод қилишдир, ёки унга амал қилишдир, ёки тўғри йўлдан айниб кетишдир. Банда рисолат ҳидоятига етишиш учун тинмай муножаатда бўлмоғи лозимлигидан Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ҳар намозда бунга амр қилган: «Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгин, Сен уларга неъмат қилиб берган йўлга: уларга ғазаб

қилинмаган ва адашмаганлар»(Фотиҳа: 7) деди, шунинг учун Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бу икки нарсадан поклади, айтдики: «Юлдуз ботишига қасам. Сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашмади ва айнимади. Ҳаводан гапирмаяпти, магар у фақатгина ваҳий қилинган ваҳийдир».(Нажм: 1-4) Ким

пайғамбарларга эргашса тўғри йўлда юради, уларнинг энг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у киши барча пайғамбарлар олиб келган ислом билан келди ва қиёматгача боқий қолган шариат билан келди, ким мана шу йўлга эргашса Аллоҳ таолога қуллигини чиндан исботлай олади, акс ҳолда аввалги икки уммат каби пайғамбарларига қарши чиққанларга ўхшаб лаънатга ва азобга ҳақли бўлади.



Яҳудийлар: Ҳаққа қарши чиқаётганини билган ҳолида ўз ҳавои нафсларига ва тубанлашган шаҳватларига эргашадиган бўлиб; айниган одамлар ҳисобланади. Бу йўлда эса яҳудийлар ва уларга ўхшаганлар юради. Аллоҳ таоло айтади: «Ерда ноҳақ кибр қиладиганларни оятларимдан буриб қўяман; улар агарда ҳар бир оятни кўрса [ҳам] унга иймон келтирмайдиганлар, агар тўғри йўлни кўрсалар: уни йўл, деб тутмайдилар ва агар айниган йўлни кўрсалар: уни йўл, деб тутадилар»,(Аъроф: 146) яна айтдики: «Биз унга оятларимиздан берган (кимсанинг) хабарини тиловат қилинг. Улардан (оятлардан беамаллик қилиб) четланди, бас шайтон уни эргаштирди ва (тўғри йўлдан) айниганлардан бўлди. Агар хоҳласак уни у билан (оятлар билан) кўтарган бўлар эдик ва лекин у; ерга (ёпишиб) қолди ва ўз ҳавосига эргашди. Бас, унинг мисоли кўпакка ўхшайди, унга кет десанг ҳам тилини осилтириб туради ёки уни тек қўйсанг ҳам тилини осилтириб туради».(Аъроф: 175-176)



Насронийлар: Ўзлари ҳақ йўлни билмаган ҳолда динланиб адашган одамлар, жоҳил бўлган ҳолида ўзини ҳақ устидаман, деб ўйлайдиганлар, бу йўлда эса айни насоролар ва уларга эргашганлар юради, Аллоҳ таоло айтади: «Олдиндан аниқ адашганлар ҳамда кўпчиликни адаштирганлар ва тўғри йўлдан адашганлар; (бу) қавмнинг ҳавои хоҳишларига эргашманглар».(Моида: 77)

Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келади: «Сизларга энг қўрққан қўрқинчим қоринларингиздаги ва фаржларингиздаги айниган шаҳватлар ҳамда фитналарнинг залолатлари»,(Аҳмад, 19772) деди. Чунки айнишлик ва залолат; Одам боласининг барча ёмонликларини тўплайди. Инсон Аллоҳ таоло айтганидай: «Уни (омонатни) инсон (ўз бўйнига) юклаб-олди, аниқки у (ўз жонига) зулм қилувчидир, (оқибатини ўйламай) жоҳиллик қилувчидир».(Аҳзоб: 72) У мана шу зулми билан айниган бўлади, жоҳиллиги-нодонлиги билан адашган бўлади. Ҳар бир инсон бу икки иллатдан сақланиши учун албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиши фарздир, акс ҳолда улардан бирига ёки иккаласига ҳам тушиб қолиши аниқдир. Кўпинча иккаласини жамлаганда бир тарафдан адашган бўлса ва бошқа тарафдан айниган бўлиб чиқади; яъни, ўзига зулмкор ҳамда нодон бўлади. Бу икки гуноҳдан ҳар бирига бошқа-бошқа алоҳида иқоб ҳам олади, қалб маразлиги ва айниш сифати. Аллоҳ таоло бу иккиси ҳақида айтади:

1. Мараз: «Уларнинг қалбларида мараз бор, бас Аллоҳ уларга маразни кўпайтирди».(Бақара: 10)

2. Айнишлик: «Қачонки улар айнигач Аллоҳ уларнинг қалбларини айнитди», деди.(Соф: 5)

Аммо солиҳ амал қиладиган мўминларнинг ҳолати ва каромати бошқачадир, улар яхшилик устига бир яхшилик билан савоб олади, агар билган илмига амал қилса Аллоҳ таоло уларга ўзлари билмаган илмларни мерос қилиб беради. Ва бирорта яхшиликка амал қилсалар, яна бошқа бир яхшилик чақириб туради, Аллоҳ таоло айтади: «Ҳидоятланганларга уларнинг ҳидоятини зиёда қилди ва уларнинг ўз тақвосини берди».(Муҳаммад: 17) Яна айтади: «Аллоҳ ҳидоятланганларга ҳидоятни зиёда қилади. (Марям: 76) Яна: «Биз учун тиришиб-интилганларни йўлларимизга аниқ ҳидоят қиламиз».(Анкабут: 69) Яна айтади: «Агарда улар у билан (ваҳий билан) ваъз қилинган нарсани (буйруқларни) қилганларида эди; ўзлари учун яхшироқ ва кучлироқ саботда бўлар эди; шунда уларга Ўз ҳузуримиздан улуғ ажр берамиз ва уларни тўғри йўлга аниқ ҳидоят қиламиз».(Нисо: 66-68) Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар; сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса беради ва сизлар учун; у билан сизлар юрадиган нур қилади ҳамда сизларни кечиради, Аллоҳ кечирувчи раҳмлидир; (бу баёнат) аҳли китоб Аллоҳнинг фазлидан бирор нарсага қодир бўлмаётганларини билиши учундир ҳамда фазл аниқ Аллоҳнинг қўлидадир уни хоҳлаган кишига беради, Аллоҳ буюк фазл эгасидир».(Ҳадид: 28-29)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг қоринларидаги ва фаржларидаги айниган шаҳватларни айтиб ўтган: «Ким менга икки жағи орасидаги нарса билан ва икки оёғи орасидаги нарсага (гуноҳ қилмасликка) кафолат берса, унга жаннат кафолатини бердим».(Бухорий, 6474) Чунки бу нарсалар гуноҳлигини одамларнинг деярли барчаси билади, лекин улар шаҳватларига эргашиб қилиб юришади. Айниш ва адашишнинг иснондаги ғаризалари мана шулар бўлади.

Аммо, фитнларнинг залолатига келсак, у бандаларни турли синовларда фитналаб; Аллоҳнинг йўлидан ва суннатдан адаштиради, ҳатто кўпинча фитнадан кейин адашиб кетганлар ўзини ҳидоятланганман, деб ҳисоблайди, Аллоҳ таоло айтади: «Ким Раҳмоннинг зикридан кўр бўл- са; унга бир шайтонни ҳоким қилиб қўямиз, бас у унга ҳамроҳдир.

Аниқ-ки, улар йўлдан тўсадилар ва ўзларини ҳидоятланган, деб ҳисоблайдилар».(Зухруф: 36-37) Яна айтади: «Ўз амалининг ёмонлиги унга чиройли қилинган-кўрсатилган кимса; уни яхши, деб билди. Аниқ-ки Аллоҳ кимни хоҳласа адаштиради ва кимни хоҳласа ҳидоят қилади». (Фотир: 8) Яна айтади: «Шу каби Фиръавнга ўз амалининг ёмонлиги чиройли қилинди ва (ўзига келган ҳақ) йўлдан тўсилди, Фиръавннинг макри фақатгина зиёндадир»,(Ғофир: 37) яна: «айтинг: сизларга амалда энг зиёнкор- ларни хабар қилайми? – дунё ҳаётида елиб-югургани адашганлар ва улар ўзларини чиройли қилиқ қиляпмиз, деб ҳисоблайдилар». (Каҳф: 103-104)

Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ушбу оятни Расулуллоҳ олиб келган Аллоҳнинг шариатига кўра ибодат қилмаган кимсаларга нисбатан тафсир қилган эди: аҳли китоблардан бўлган мушрик роҳибларга ўхшаганлар ва ушбу умматдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уруш қилишга амр қилган хавориж каби ҳавои нафс эгалари, улар ҳақида айтади: «Сизлардан бирингиз уларнинг намози билан ўзининг намозини (таққосласа) оз кўради, уларнинг рўзаси билан ўзининг рўзасини ҳам».(Бухорий, 6933) «Уларнинг қироати билан ўзининг қироатини ҳам. Улар Қуръонни томоғидан ўтказмай ўқийдилар, улар диндан худди ўқ камондан чиққандай чиқиб кетадилар,(Бухорий, 3610. Муслим, 1064) уларга қаерда йўлиқсангизлар уларни ўлдиринглар, чунки уларни ўлдириш; ўлдирган кишига қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида ажр бор».(Бухорий, 6930) Бунга сабаб улар Расулуллоҳнинг суннатларидан ва мусулмонларнинг жамоатидан чиқиб кетиб ҳатто ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқардилар, мисол учун Усмон, Али ва уларга ён босган қолган мўминларни ҳам, мусулмонларнинг қонлари ва молларини ўзларига ҳалол қилдилар, айнан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳақида айтганларидай: «Аҳли исломни ўлдириб бутпарастларни тек қўядилар». (Бухорий, 1064) Худди бугунги такфирга берилган тоифалар каби, уларнинг айримлари муборак жиҳод майдонида ва қолганлари даъват майдонида. Уларнинг зарари диндан кўра дунёга кўпроқ, худди уларнинг салафлари бўлмиш радикал аҳли китоблар каби.

Аммо исломда айниган тоифлардан муржия ва мўътазилалар, салафлари бўлган яҳудийлар ва насронийлардай динга ҳам, дунёга ҳам доим зарарлидир. Улар исломда бўлсада аҳли китоблар юрган ғазаб ва залолатга юради. Демак бизнинг умматда ҳам аввалги умматларга ўхшаганлари бўлади, бунга сабаб кўпроқ уларга эргашиш, деб айтилган: «Ўзингиздан олдинги кимсаларнинг йўлларига аниқ эргашасизлар, қаричма-қарич, тирсакма-тирсак (яъни уларнинг йўлига эргашиш жуда ҳам мувофиқ тарзада бўлишига киноя қилинди, худди изма-из, дегандай). Ҳаттоки улар кескал-тирикнинг инига киришни йўл тутсалар, сизлар ҳам унга йўл оласизлар, албатта, (яъни тор йўлдан юрса ҳам юрасизлар, дейилди). Биз айтдик: Ë Расулаллоҳ, яҳуд ва насороларми? У киши: Бошқа ким! – деди».(Бухорий, 3456) Шунинг учун ҳадисда: «Ким бир қавмга ўхшаса у – улардандир»,(Абу Довуд, 4031. Аҳмад, 5114) дейилган.

Агарда ҳар қандай кишида ёки қавмда айниган шаҳватлар билан фитналар залолати жамланиб қолган бўлса, унга берилган бало ҳам кучаяди, бу охиратга қолдирилса азоб ҳам қаттиқ бўлади, ундайлар ғазабга учраган адашганлардир ва бу риёсат-мансаб севгиси ва ерда олий бўлишга истак сабабидан кўп учрайди, худди Фиръавннинг ҳолати каби, ёки бугунги тоғутлар ва қорунлар каби, Аллоҳ таоло айтади: «Аниқ-ки, Фиръавн ерда ҳаддидан ошди ва ўз аҳолисини ажратиб-бўлди, улардан бир тоифасини хорлади; уларнинг ўғилларини сўяди ва аёлларини тирик қолидиради, аниқки у бузғинчилардан бўлган»,(Қасос: 4) бу каби зўравонлар-

ни туғёнга кетиш ва бузғинчилик билан васфлади, суранинг охирларида Аллоҳ таоло дунёни арзимас санаб унда ховлиққанларга шундай деди:

«У охират диёридир: уни ерда ҳаддидан ошишни ва бузғинчиликни ҳам хоҳламаганлар учун қиламиз, оқибат тақводорларникидир»,(Қасос: 83) шунинг учун Фиръавн ҳақида айтган: «Шу каби Фиръавнга ўз амалининг ёмонлиги чиройли қилинди ...».(Ғофир: 37) Бу сўз ҳар бир зўравон бўлган тоғутларга тегишлидир.

Бугун яҳудийларга ва насронийларга эргашганларнинг ҳар бирида бундай иллатнинг насибаси бор, дунёда олий мансабга эга бўлиш бундай риёсатни хоҳлаш эса махфий шаҳватдир; бу эса бузуқлик чиройли қилиб кўрсатилганда; ана ўша бузуқликлар кўзга бузуқ бўлиб кўринмайди. Аксинча уни яхши ва тўғри, деб билишга олиб боради, яна нафсга туғёнга кетишни ва ўзига қарши бўлганларга нисбатан ёмон кўришни пайдо қилади, ҳаттоки унда кибр қилиш, менсимаслик жамланади ҳамда бандаларга берилган Аллоҳнинг неъматларига нисбатан ҳасад ҳам бўлади, айниқса ўзига ўхшаганларга нисбатан...

Айниш ва адашишга олиб борадиган кибр ва ҳасад шундай бир дардки, у аввалги ва кейингиларни ҳалок қилган ва Аллоҳга илк осийлик қилинган энг катта гуноҳлардан бўлган, Иблис Одамга нисбатан ҳасад ва кибр қилди, шу каби ўз укасини ўлдирган Одамнинг боласи ўз укасига ҳасад қилганидан ўлдирди. Шунинг учун кибр исломни йўққа чиқарадиган амалдир, худди ширк ҳам исломни йўқ қилганидай. Чунки ислом Аллоҳнинг бир Ўзига мутлақ таслим бўлишдир. Ким У Зот билан яна бошқа бирортасига таслим бўлган бўлса; у мушрикдир. Энди ким Унга таслим ҳам бўлмаса; у кибрга берилган мутакаббирдир, мисол учун Фиръавнга ўхшаб, шу сабаб Мусо алайҳиссалом айтган: «Аллоҳга кибр қилманглар, аниқ-ки мен сизларга очиқ ҳужжатлар келтираман».(Духон: 19) Аллоҳ таоло Фиръавн ҳақида айтади: «У ва унинг қўшини ерда ноҳақ кибр қилди ва улар Бизга қайтарилмайдилар, деб ўйладилар», (Намл: 41) яна Аллоҳ таоло айтади: «Унга иқрор бўлмадилар ҳамда зулм ва кибр сабабли уларнинг нафслари унга аниқ ишонсада (юз ўгирдилар), бас бузғинчиларнинг оқибати қандай

бўлганига қаранг!».(Юнус: 84) Уларнинг оқибатини бутун жаҳон кўрди, уларга эргашган бугунги Фиръавнларнинг оқибати ҳам жуда хунук бўлади.

Аммо юзини Аллоҳ учун таслим қилганлар; Иброҳим миллатига мансуб бўлган мусулмондир, яҳуд ва насороларнинг бунга алоқаси йўқ, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга: «таслим бўл», деганда:

«оламлар Раббисига таслим бўлдим», деди».(Бақара: 131) Мана шу ислом дини:

пайғамбарлардан аввалги ва охиргиларнинг динидир. Аллоҳ таоло мана шу билан Ўз китобида Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Юсуф, Сулаймон ва бошқа пайғамбарларни исломда, деб васфлаган, яҳудийлик ё насронийликда эмас, мисол учун Мусо алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган сўзи:

«Агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангизлар Унга таваккал қилинглар, агар мусулмон бўлсангизлар!».(Юнус: 84) Мусо алайҳиссалом ҳам исломда бўлган, бу шубҳасиз. Яҳудийлик эса кейин чиққан номдир, аммо пайғамбарлар доим исломда бўлганига Аллоҳ таоло ушбу оятда

айтади: «Аниқ-ки, Биз Тавротни нозил қилдик, унда ҳидоят ва нур бор, у билан таслим бўлган пайғамбарлар яҳудий бўлганлар учун ҳукм қилади».(Моида: 44) Нуҳ алайҳиссалом айтади: «Агар юз ўгирсангизлар, сизлардан бирор ажр сўрамадим, менинг ажрим фақатгина Аллоҳ зиммасида ва мусулмонлардан бўлишга буюрилдим»,(Юнус: 72) Ёқуб алайҳиссалом ҳам исломда бўлган, ўғли Юсуф алайҳиссалом айтади-ки: «Мени мусулмон қилиб ўлдиргин ва солиҳларга мени ҳам қўшгин», (Юсуф: 101) Билқис ҳам айтганки: «Сулаймон билан бирга оламлар Раббиси Аллоҳ учун таслим бўлдим».(Намл: 44)



Айнишлик: бу иллат фақатгина қорин ва фарж шаҳватларига махсус эмас, балки қоринлардаги, фаржлардаги шаҳватларга тегишли бўлгандай риёсат шаҳватларига ҳам, кибр ва ҳаддидан ошишга ҳам, туғёнга ва бошқа шу кабиларга ҳам тегишлидир, демак ҳақ йўлдан айниш: ҳавои нафсга гарчи уни ҳаво, деб эътиқод қилмаса ҳам эргашишдир, бу ҳолатнинг адашган кимсадан фарқи бор, чунки у амалини чиройли қиляпман, деб ҳисоблайди, хато ишни тўғри қиляпман, деб билади.

Шу сабаб Иблис тўғри йўлдан айниганларнинг энг биринчиси бўлган:

«Қасам бўлсин, мени айнитганинг (яъни йўлдан оздирганинг) сабаб; Сенинг тўғри йўлингдан уларни тўсиб ўтираман, кейин уларга олдиларидан, орқаларидан, ўнг тарафларидан, чап тарафларидан аниқ келаман, уларнинг аксарини шукр қилувчилар ҳолида топмайсан»,(Аъроф: 16-17) яна айтади: «Раббим қасам бўлсин, мени айнитганинг сабаб; ерда улар учун (гуноҳларни) аниқ зийнатлайман ва барчасини (ҳақни билгандан кейин ҳам) айнитаман, магар улардан танлаб олган бандаларинг мустаснодир».(Ҳижр: 39-40) Аллоҳ таоло айниганларнинг қиёматдаги аҳволини хабар бериб айтади: «Кун (келиб) уларга нидо қилиб айтади: сизлар иддао қилган шериклар«им» қани? Ўзларига сўз (азоб) лойиқ бўлганлар айтди: эй Раббимиз! Анави айнитганларимизни, айниганимиз каби уларни ҳам айнитганмиз, биз Сенга (буни очиқлаб) оқландик, улар бизга ибодат қилганлар эмас».(Қасос: 62-63)

Ва улар жаҳаннамга ўтин каби ташланади: «Унда устма-устига бўлиб улоқтирилдилар; улар ва айниганлар ҳамда Иблиснинг барча қўшинлари ҳам». (Шуъаро: 94-95)

Ҳадисда уммат учун бундай айнишдан қўрқилган нарса; қоринлар ва фаржлардаги айниган шаҳватлардир, дейилган. Аммо, ҳаққа эргашишдан кибр қилган айниш масаласига келсак, у куфрнинг аслидир, бундай айни- ганлар бизнинг умматдан бўлмайди, худди Иблис, Фиръавн кабилар.

Бироқ, қоринлар ва фаржлардаги айниган шаҳватлар иймон аҳлида ҳам учраб туради, кейин эса улардан тавба қиладилар, Аллоҳ таоло айтганидай: «Одам Раббисига осий бўлиб айниди, сўнгра уни ўз Раббиси танлади, ундан тавбасини қабул қилди ва ҳидоятлади»,(То-Ҳа: 121-122) Абу Саъид Худрий розиаллоҳу анҳудан келади: «Иблис ўзининг Раббиси бўлган азза ва жаллага айтибди: иззатинг ва жалолинга қасам, модомики уларда руҳлари бор экан, Одам боласини айнитишдан тинмайман. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унга айтди: иззатим ва жалолимга қасам, Менга истиғфор айтар эканлар, уларни кечиришдан тинмайман», дейилган. Гуноҳларни тарк қилиб тавбани ушлашимиз динга қайтишнинг энг катта устунларидан, бунинг учун динимизни тўғри ўрганиб ҳамда адашганларга ва айниганларга эргашмасликни уддалай олсак, Фотиҳа сурасидаги дуоларимиз ижобат бўлган бўлади.

Мана шуларнинг барчаси рисолатга қарши бўлган жаҳолатнинг асосларидир, пайғамбарларга қарши чиққан яҳудийларнинг йўлидир, пайғамбарларга эргашмаган насронийларнинг йўлидир, исломни қабул қилишдан кибр қилган ва мусулмонларга ҳасад қилганларнинг йўлидир; бундан эҳтиёт бўлиш фитрати тоза мусулмон бандаларнинг Раббисига бўлган олий бурчидир.

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан