loader
Foto

Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқишар ва Ислом аҳлига уни араб тилида тафсир қилиб беришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар, ёлғончига ҳам чиқарманглар, «Аллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қилинган нарсага ҳам», деганлар», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу аҳли китоблар Тавротни иброний тилда ўқиб, мусулмонларга араб тилида тафсир қилиб беришларини баён килдилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тасдиқламасликка буюрдилар. Чунки аҳли китоблар Тавротни ўзгартириб юборишганди. Шунингдек, уларни ёлғончига чиқармасликка ҳам буюряптилар. Бунга сабаб, Тавротни ўзгартирмаган бўлишлари эҳтимоли ҳам борлигидир. Аҳли китобларни шаръий аҳкомларда тасдиқ қилинмайди. Аммо қисса ва воқеаларга келсак, уларнинг баёнида тасдиқланаверади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан