loader
Foto

65. Ал-Вожид

У бирор нарсага муҳтож бўлмаган Зотдир. Бу сўз ...(йўқотувчи, ҳеч вақоси йўқ маъносида) аксидир. Эҳтимол, зарурий нарсалари йўқолган киши фоқид (ҳеч вақоси йўқ бечора) деб, зотига ва камоли зотига тааллуқсиз жиҳатлари бор зот эса вожид деб номланмас. Балки вожид шундай зотки, зарурий нарсалардан ҳеч бирига муҳтож эмасдир.

Илоҳий мукаммал сифатларнинг барчаси Аллоҳ таолода мавжуд бўлиб, у мана шу эътибордан Вожиддир. Ундан бошқалар эса бир нарсага муҳтож бўлмаса, бошқа нарсага муҳтожлик сезади. Шунинг учун улар бошқа бир нарсага қўшилиши билангина вожид бўлади.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан