loader
Foto

Ғазода ўлдирилган мусулмонлар сони 33 мингдан ошди

7 октябрдан бери давом этаётган қирғинда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 минг 200 нафарга етди.



Исроил армияси Хон Юнисдан чекинди, ҳудуд вайроналар ва кул уюмига айланди.

Исроил армияси қарийб тўрт ой давомида қуруқликдан ҳужум қилаётган Хон Юнисдан "Рафаҳга ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида" чекинаётганини эълон қилди. Уйларига қайтган фаластинликлар кўрганларидан ҳайратда қолди.

Айни вақтда Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Миср матбуоти Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришилганини эълон қилди.

Al Cairo News телеканали Миср дипломатик манбаларига таяниб, барча томонлар ўртасида асосий нуқталарда келишувга эришилганини билдирди.

Фаластин қуролли гуруҳларининг Исроил армиясига қарши ҳужуми давом этмоқда.

Ҳамас бригадалари Ғазода Исроил армияси танкларига зарба берганини маълум қилди.

Исроилнинг айни вақтда Ливандаги Ҳизбуллоҳ нишонларига қарши ҳужумлари давом этмоқда.

Исроил армиясининг Ливаннинг жанубий ҳудудларига уюштирган ҳужумида 3 нафар Ҳизбуллоҳ аъзоси, жумладан Ҳизбуллоҳ элита кучлари қўмондони ҳалок бўлгани эълон қилинди.