loader
Foto

Болливуд юлдузи шоу-бизнесни тарк этди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Ака-укалар ва опа-сингиллар!

Бугун мен сизларга ҳаётимнинг ҳал қилувчи босқичида мурожаат қиляпман. Мен кўп йиллар давомида шоу-бизнес (кино санъати) ҳаётида яшадим ва шу вақт мобайнида мухлисларим мени ҳурмат-эҳтиром, шуҳрат ва эъзоз билан тақдирлади, бунинг учун улардан миннатдорман. Лекин бир неча кундан буён шуни англаб етдимки: инсоннинг бу дунёга келишидан асл мақсади бойлик ва шуҳратга интилишми?

Ҳаётини ночор ва муҳтожларга хизмат қилишга бағишлаш унинг бурчи эмасми? Одам истаган пайт ўлиши мумкинлигини англаб етиши керак эмасми? Бу дунёни тарк этганида унга нима бўлишини ўйлаб кўриши керак эмасми?

Мен бу икки саволга узоқ вақт жавоб изладим, айниқса, иккинчи саволга: ўлимимдан кейин менга нима бўлади?

Динимда бу саволга жавоб излаганимда, бу дунёда ҳаёт аслида ўлимдан кейин ҳаётни яхшилаш учун назарда тутилганини англадим. Агар инсон бойлик орттириш ва шуҳратга интилишни ягона мақсад қилиб қўймасдан, Яратганнинг амрига кўра яшаса яхши бўларди. Аксинча, у гуноҳкор ҳаётдан қочиб, инсониятга хизмат қилиши ва Худо кўрсатган йўлдан юриши афзал.

Шу сабабли бугунги кундан шоу-бизнесдаги турмуш тарзим билан абадий хайрлашишга, инсониятга хизмат қилишга, Яратганнинг кўрсатмаларига амал қилишга қарор қилдим, деб эълон қиламан. Барча ака-укаларимдан, опа-сингилларимдан тавбамни қабул қилиб, ниятимга қараб яшашим ва бу йўлда мени қўллаб-қувватлаши учун Аллоҳга дуо қилишларини сўрайман.

Ниҳоят, барча ака-ука ва опа-сингилларимдан шоу-бизнес билан боғлиқ ҳар қандай масалалар ҳақида мен билан маслаҳатлашмасликни сўрайман.

Катта раҳмат!



Islamonline.uz портали муҳаррирлари ҳиндистонлик муслима аёлга ҳақиқат йўлидаги қатъият, маънавий юксалиш ва имкон қадар хайрли ишлар амалга ошишини чин дилдан тилаб қолади.