loader
Foto

Замонавий атеизм танқиди

Ҳа, секуляризм (дунёвийлик) ва атеизм расман бир бўлмаса-да, аслида улар бир хил натижага олиб келади - инсоннинг асл маъносида Худога бўлган ишончи (Унинг тақиқларига бўйсуниш ва Унинг амрларига амал қилиш) йўқолишига олиб келади, чунки қонунийлик даражасида секуляризм Худога ишониш ва Унинг инкорини тенглаштиради ва жамиятнинг барча аъзоларидан бу шартни тан олишни талаб қилади. Дарҳол айтиб ўтаманки, мақола ўқувчидан интеллектуал тайёргарликни талаб қилади, чунки атеистлар бизга қарши илгари сурган далилларни икки ёки уч сўз билан инкор этиб бўлмайди ва ўқувчиларимизнинг умумий таълим даражасини ошириш - бизнинг мақсадларимиздан ҳисобланади.

Шундан бошлаймизки, атеистлар илгари сурадиган асосий важлардан бири Худо мавжудлигининг реал исбот-далиллари йўқ ва дин – инсоният ривожланишидаги бир босқич бўлиб, замонавий одамга эскириб қолган одоб-ахлоқ меъёрлари керак эмас, уларга амал қилиш эса – орқага, қолоқлик ва таназзул сари қадам деган фикр ҳисобланади. Биз бирин-кетин уларга жавоб берамиз.

Биринчидан: Худонинг мавжудлигига объектив далиллар борми?

Худо борлигини оқилона исботлаб бўлмайди, деган фикр маърифат даврининг немис файласуфи Иммануил Кантга тегишли, унинг ғояси моҳияти шундаки, объект ҳақидаги ҳақиқий билимни фақат эмпирик (экспериментал) усул билан биргаликда олиш мумкин ва объект ҳақидаги билим фақат рационал (тажрибага асосланмаган, мантиқий ва ҳ.к.) далилларга асосланади, аслида улар ундай эмас. Инсоннинг билими ҳали ҳам унинг тажрибасига асосланганлиги сабабли, агар бирор нарса билан эмпирик алоқа ўрнатиш мумкин бўлмаса, биз бу ҳақда ҳақиқий билимга эга бўла олмаймиз.

Кант бундай объектларни ўзида мавжуд ёки транссендентал деб атайди ва улар қаторига Худони ҳам киритади. Шунинг учун у иймон ва билимни ажратиб туради ва унинг назарида иймон билимга эмас, балки ҳис-туйғуларга асосланади.

Кейинчалик бу ғоя Ғарб жамиятида жуда машҳур бўлиб кетди, шунинг учун баъзи диндорлар ҳам шундай фикрлай бошладилар. Шуни таъкидлаш жоизки, бунда Кант Худони инкор этмаган, лекин Унинг борлигига исбот сифатида у фақат иймон инсоний фазилатларнинг кафолати бўлиши мумкин, шунинг учун Худо бўлиши керак, деб таъкидлаган. Бу далилнинг заифлиги аниқ ва Кант рад этган далилларга қараганда камроқ исботланган. Келгусида яна бир йирик немис файласуфи Ницше «уберменш» ҳақидаги таълимоти билан келди, у ахлоқдан устун туради ва унинг фикрича, ахлоқий чекловларга муҳтож эмас ва шунинг учун Кант бўйича қадриятларнинг асосий кафили Худо ҳисобланади.

«Антихрист» китобида у ўз ғоясини «Худонинг ўлими» сифатида таърифлайди. Бу сўзларни том маънода тушунмаслик керак, Ницшенинг ўзи айтадики, бу сўзларни айтганда у иблиснинг тантанасини эмас, балки аввалги давр якуни ва янги давр бошланишини назарда тутади, бу даврда Худони йўқотган Европа бунинг бадалини қиммат тўлайди. Дарҳақиқат, 20-асрда кўп қон тўкилган иккита жаҳон уруши бўлиб утди. Ницше ғоясига ўхшаш ғоялар рус ёзувчиси Достоевский томонидан унинг «Жиноят ва жазо» романида тасвирланган.

Замонавий атеистларнинг иккита асосий хулосаси шундан келиб чиқади:

1) Худо борлигини исботлаб бўлмайди,

2) диний ахлоқ қолоқликни, муросасизликни таъминлайди ва замонавий инсон учун зарур эмас.

Энди моҳият бўйича: Кант ёзгани ва замонавий атеистлар такрорлаганидек, ҳақиқий билим фақат тажрибалар йўли билан олинади, деган фикр тўғрими? Йўқ. Табиий илмий тадқиқот мезонларини Худога татбиқ этиш бефойда эканлигини дарҳол айтиб ўтайлик, чунки биз, мусулмонлар, ўлчанадиган, ҳис қилинадиган, қисмларга ажраладиган Худога ишонмаймиз, шунинг учун бундай далилларни талаб қилиш бефойда. Бундан келиб чиқадики, бу ҳолатда Худонинг борлигига холис далил йўқми? Йўқ, бундай эмас, чунки бундай ҳолатда инсонийликни инкор қилиш керак бўлади, чунки уларда, масалан, тарих ёки иқтисодда эксперимент ўтказиш мумкин эмас. Иқтисодиётда эксперимент ўтказишга уриниш бўлган бўлса-да - бу бизнинг мамлакатимизда, совет ҳокимияти йилларида бозор муносабатлари таъқиқланган эди. Лекин бу жуда ёмон тугади.

Бундан ташқари, бундай ёндашув билан табиий-илмий далилларга асосланган лекин улар ўзлари бундай назарияларни (масалан, Макроэволюция назарияси) инкор қилиш (фан мақомидан маҳрум қилиш) керак бўлади, чунки замонавий илм-фан атроф-муҳитдаги жараёнларни тушунтиришга ҳаракат қилади ва у ҳар доим ҳам муваффақиятга эриша олмайди. Динни танқид қилишга бундай ёндашув одатда сайентизм (материализм, физикализм) деб аталади.

Шу аснода 20-асрнинг энг йирик файласуфларидан бири Карл Попперни ёдга олиб ўтиш лозим бўлиб, у ўзининг «Илмий билим мантиқи» асарида сохталаштириш тамойилидан иборат илмий билимнинг ҳақиқийлик мезонини илгари сурган, унга кўра агар назарияни у ёки бу эксперимент йўли билан тасдиқлаш ёки инкор қилиш учун методологик имконият бўлса, назария илмий ҳисобланади, ҳаттоки бундай эксперимент ўтказилмаган бўлса ҳам.

Юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу назариянинг асосий муаммоси шундаки, бу ҳолда гуманитар фанлар ва атрофдаги жараёнларни тасвирлайдиган кўплаб илмий назарияларни илмий мақомидан маҳру қилишга тўғри келади, демак, бундай талабларни барча турдаги билимлар учун илгари суриш нотўғри, чунки бу ёндашув инсонни фундаментал масалаларни тушунишдан маҳрум қилади, уни сохталаштирилган материализмг даражасиа тушириб қўяди. Шунинг учун илмий назарияларни динга қарши кўйига уринаётган замонавий атеистлар Худога ишониш илмий фактлар нуқтаи назаридан анча асосли эканлигини тан олишлари керак. Масалан, замонавий фан Коинотнинг ибтидоси ва ёши бор, деган хулосага келган. Шубҳасиз, бу ҳолда, ҳамма нарса ўз-ўзидан йўқдан пайдо бўлган фикр жуда бемаъни кўринади ва аксинча, табиий равишда келиб чиқадики, ҳамма нарсага пойдевор қўйган ва абадий мавжуд бўлган Зот, яъни Худо бор. Бу Кантнинг шубҳаларига асосий жавобдир, чунки унинг даврида дунёнинг ибтидога эга эканлиги унчалик аниқ эмас эди.

Бироқ, замонавий атеистларнинг ўта догматизми (улар билан қуруқ сўзларда курашишади) туфайли бу фикрни улар қабул қила олмайди. Бунинг ўрнига улар ушбу боши берк кўчадан чиқишга ҳаракат қиладиган ғояларни таклиф қилишади; масалан, бутун дунё компьютер симуляцияси, унинг доирасидан ташқарига чиқа олмайдиган баъзи юксак ривожланган цивилизация томонидан яратилган матрица, деган фикр таклиф қилинади. Бу ғоялар Худо ва дин суррогати, ясама, паст сифатли алмаштирувчисидир. Шундай қилиб, дин билан курашаётган замонавий атеизмнинг ўзи дин бўлиб қолди.

Мусулмонлар келтирадиган далил-исботлардан бири Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шахси ҳисобланади, унинг таржимаси ҳоли ва у олиб келган, муболағасиз бутун инсониятга таъсир этган таълимот билан боғлиқ кейинги ўзгаришлар мутақо ўзига хос бўлиб, тарихда ўхшаши кузатилмаган, бу эса, унинг миссияси ҳақлигини ва уни дарҳақиқат Худодан олганлигини тасдиқлайди. Бунга қарши курашиш учун номусулмонлар бутун бир ихтисослик, яъни шарқшуносликни яратдилар, бундан мақсад нафақат Ислом ва мусулмонларни тушуниш, балки Исломни улар учун фойдали бўлган нуқтаи назарда тақдим этишдир. Шунинг учун улар бузиб кўрсатиш учун Исломнинг асосий рамзларини: Қуръон ва Пайғамбарни танладилар. Улар билан баҳс-мунозара алоҳида улкан мавзу, у билан танишиб чиқиш учун Муҳаммад Мустафо ал-Азамийнинг рус тилига таржима қилинган "Қуръон матни тарихи" китобини ўқишни тавсия этамиз.

Энди эса, замонавий атеистларнинг иккинчи нишони - ахлоқ ва одоб ҳақида гаплашамиз. Жамият учун қадриятларни шакллантириш ҳуқуқига эга бўлган саволдан бошлаймизми? Исломда бундай қонун чиқарувчи меҳрибон ва раҳмли Аллоҳдир. Атеистик ахлоқ қадриятларнинг яратувчиси бўлишни инсоннинг ўзига таклиф этади. Ушбу ёндашув билан қадриятлар тўплами турлича бўлган - ҳар бири ҳақиқат деб даъво қиладиган ультра-ўнглардан ультра-сўлларгача кўплаб моделлар юзага келади. Бу ерда ҳеч қандай ҳамжиҳатлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, аксинча, бу ёндашув инсоният тарихидаги икки қонли жаҳон урушига олиб келди, кейин эса дунёни иккита бир-бирига душман лагерга айлантирди. Шунинг учун ҳам бу жамиятлардаги ўртача одам яхшилик ва ёмонлик ҳақида аниқ диний тасаввурга эга бўлган одамга нисбатан анча бахтсиз, ўз жонига бир неча марта кўпроқ ҳамла қилади.

Замонавий дунёвий режимлар қанчалик «инсонпарвар» эканлигини, озчиликлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида дунёни ўзининг ғаразли манфаатлари йўлида бўлиб олишга интилган ҳолда тажовузкорлик билан ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилаётганини кўриб турибмиз. Диндан озод бўлган янги дунё инсонпарварроқ бўлдими? Йўқ. У янада иккиюзламачи бўлиб қолдими? Ҳа. Бундан ташқари, инсон қадриятларида шахсий муваффақиятни биринчи ўринга қўйиб ва диний ахлоқни четга суриб, замонавий дунё аҳоли сонининг табиий камайишига олиб келган чуқур оила инқирозига дуч келди, чунки асрлар давомида оила давом этишини таъминлаб келган анъанавий оила энди замонавий жамият учун керакмас, унинг ўрнига мос келадиган муқобил вариантни эса таклиф қила олмайди. Биз ахлоқий меъёрларнинг қанчалик паст тушаётганини кўряпмиз, инсон энди маълум бир ахлоқий идеалга кўтарилиши шарт эмас, аксинча, ахлоқнинг чегараси тобора пастроқ тушади – шу даражадаки, энди ахлоқсиз деб ҳисобланишнинг деярли имкони йўқ.

Атеизм ва дунёвийлик анъанавий жамият дуч келган инқирозлар ортидан пайдо бўлган ва куч қозонган бу инқирозларнинг барчасига олиб келди, уларни ҳал қилмади, балки янгиларини яратди.

Дин илмий қолоқликка олиб келади, деган айбловга ҳам жавоб бериш лозим. Биз илмий ва технологик тараққиётнинг аҳамияти ҳақида алоҳида мақола ёзгандик. Ислом мамлакатларининг технологик қолоқлиги Ғарб давлатлари сиёсати билан кучайтирилганини ва, афсуски, кўпчилик мусулмонлар томонидан шундай бўлиши лозим бўлган воқелик сифатида қабул қилинганини қўшимча қилиш керак. Ислом бўлса, аксинча, инсонни илм-фанни ривожлантиришга, унга қарши курашмасликка чақиради.

Абу Муслим таржимаси

-----------



[1] Секуляризм – унга кўра ҳукумат ва бошқа ҳуқуқ-меъёр манбалари ҳар қандай турдаги диндан алоҳида турилиши лозим бўлган концепция. Бир томондан, секуляризм диний қонун ва таълимотлардан озодликни ҳамда давлат ва жамият томонидан диний эътиқодга мажбурлаш йўқлигини англатиши мумкин. Бошқа томондан, секуляризм одамлар фаолияти, айниқса, сиёсий фаолият диний аралашув оқибатида далил-исботларга асосланиши керак бўлган концепцияни англатиши мумкин. Замонавий секуляризмнинг асослари Эпикур ва Марк Аврелий каби қадимги дунё файласуфлари, ўрта асрларда яшаб ўтган Ислом ва Европа мутафаккирлари (Ибн Рушд, Марсилий Падуанский), маърифатпарвар файласуфлар (Дидро, Вольтер, Джефферсон ва б.) асарларига бориб тақалади. Секуляризм жараёни кўпинча секуляризация деб аталади.