loader
Foto

Туркманистонда Қадр кечаси муносабати билан ярим минг маҳкум афв этилди

Давлат раҳбари тегишли қарорни жума куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида видеоалоқа режимида орқали имзолади.

Бердимуҳамедов Туркманистон мудофаа вазири, Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, Туркманистон президенти ҳузуридаги фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси Бегенч Гундоғдиевга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда афв этилганлар қамоқдан озод бўлишлари ва тез орада ўз оилалари даврасида бўлишлари учун зарур тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни топширди.

Бердимуҳамедов таъкидлаганидек, "афв этиш актларини мунтазам равишда амалга ошириш орқали биз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ҳалол меҳнати билан айбини ювиши, мамлакатимиз тараққиётида фаол иштирок этишига имкон яратамиз".

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар раҳбарларига афв этилган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш топширилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР