loader
Foto

Очиқ юзли ва гўзал хулқли бўлиш

Одамларга очиқ юз ва хуш хулқ билан юзланиш Аллоҳ таоло хузурида махбуб иш булиб, бунга хам ажр берилади.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга:“Яхшиликдан хеч бирини арзимаган, деб билмагин, гарчи биродаринг билан очиқ юз билан куришишинг булса хам”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)

Бу хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам икки кишини бир-бири билан мамнун холда куришишини яхшилик деб бахоламоқдалар. Шу билан бирга, хеч кайси яхшиликни арзимас, деб билмасликни уқтирмокдалар.

Абу Дардо розияллоху анцудан ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Қиёмат куни мумин банданинг тарозисида яхши хулқдан кура огиррок бирор нарса булмас. Чунки, Аллоҳ таоло фаҳш хамда бехуда сузловчига кагтик газаб Килади”. (Имом Термизий ривояти)

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан. ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам кишиларни жаннатга олиб кирувчи энг афзал амал хакдда суралдилар. У зот: “Аллохга тақво қилиш ва гузал хулқ”, деб жавоб бердилар”. Шунингдек, инсонларни дузахга олиб кирувчи энг ёмон амал хакида хам суралдилар. У зот: “Икки тешик, яъни огиз билан фарж”, - деб жавоб бердилар”. (Имом Термизий ривояти)

Бошка ривоятда шундай дейилган:Абу Хурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Муминлар ичида имони энг комиллари, ахлоки гузалларидир...”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)Ouшa розияллоҳу анходан ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Мумин узининг чиройли хулки ила рузадор ва доим тунлари намоз укувчи (яъни куп нафл руза тутувчи ва намоз укувчи) кишининг даражасига эришади”, дедилар”.(Абу Довуд ривояти)

Бошка бир ривоятда шундай дейилади:Жобир розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:“Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Сизлардан менга энг махбубингиз ва қиёмат куни жойи энг яқинингиз хулки яхшиларингиздир”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Юкорида келган барча хадисларда яхши хулкнинг фазилати баён килинган. Бу кенг маънодаги тушунча булса-да, узгалар билан табассум килган холда куришиш унинг бир булагидир. Шу сабабли, ана шу табассум учун хам гузал хулкнинг фазилати берилади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан