loader
Foto

Ан-нас сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1].(Эй Муҳаммад!) Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига,

[2].одамлар Подшоҳига,

[3].одамлар Илоҳига

«Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига» оятидан аниқ кўриниб турибдики, унда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам шу сурада) зикр қилинган нарсага, яъни паноҳ тилашга буюрилган. Бундай ишларда у зот (мазкур буйруққа): «Айтинг: «Паноҳ сўрайман», деб эмас, «Паноҳ сўрайман», дея итоат қилишлари керак эди. Бироқ бу ишни - яна ҳам Аллоҳ билувчирокдир - икки хил изохдаш мумкин бўлади:

Биринчиси, бу оятлар улар етиб борган кишиларнинг ҳар би-рига нисбатан буйруқ бўлиб қолиши учун, Аллоҳ таоло билан ҳимояланишдан иборат банданинг зиммасига юклатилган ишни ва У зот (шу сурада) зикр қилган нарсаларнинг ёмонликларидан паноҳ беришини сўраб, Унга илтижо қилишни таълим бериш учун нозил қилинган. Паноҳ бериш икки кўринишда бўлади:

1.Аллоҳ таоло банданинг хаёлига келган ёмон ишларни ўзи-дан даф этиш учун унга билдириб қўйган (ақлий ва нақлий) ҳужжатларни ёдига солиб қўйиш билан.

2.Аллоҳ таолонинг унга халойиқларнинг илми етмайдиган, ақллари идрок қилмайдиган лутфи билан бўладики, у мавжуд бўлган жойда оғишиб кетишдан омонликда бўлинади. Бу иш Аллоҳ таолонинг яхшилигидир. Аллоҳ таоло бандаси ҳали сўрамасдан туриб ҳам, уни ана шу яхшилик билан икром қилиши Узининг ихтиёридадир. Шунингдек, бандаси олдин Аллоҳдан паноҳ сўраб, У билан ҳимояланиш билан имтиҳон қилингани-дан кейингина уни икром қилиш ҳам Ўзининг қўлидадир.(Яъни таъаввуз - паноҳ сўраб Аллоҳ таолога илтижо қилиш билан) сабабли оғишишдан сақланган ёки бирор яхшиликка йўллаб қўйилган банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. У ҳали сўрамасидан туриб паноҳ берган бўладими ёки сўраган вақтида (паноҳ бериш билан) уни икром қилган бўладими, барибир.

[қул]сўзи билан қилинган иккинчи жиҳати шуки, у Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқаларга қаратилган. Гарчи бу хитоб ишора қилинган зотга (Пайғамбар алайҳиссаломга) тегишли бўлсада, унинг маъноси у зот учун ҳам, бошқалар учун ҳам умумийдир. Аллоҳ таоло мана шу буйруқ етиб борган кишига у билан хитоб қилувчига айланиб қоладиган [қул] сўзи то замон охирига қадар давом этсин учун шундайлигича қолдирилди ва (Қуръонда) қайдлаб қўйилди.(Яъни гарчи «Айтинг!» деган буйруқ Пайғамбар алайҳиссаломга қаратилган бўлса-да, у зот бу хабарни етказган ўз умматларига «Айтинг!» деб хитоб қилувчи зотга айланиб қолишлари учун 4 [қул] сўзи Қуръони Каримда шундайлигича қолдирилди. Тарж.)Буюриш ва имтиҳон қилиш сўзи, яъни буйруқ шакли бор оятларнинг барчаси ана шу маънода тушунилади. Тавфик, берувчи зот ёлгиз Аллоҳдир!

Сўнгра «Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига...» оятларида иккита ҳикмат бор бўлиб, уларда мўътазилийларнинг сўзларига раддия бор. Биринчиси шуки, шайтонга итоат қилишдан бўйин товлаш ва унга қарши иш тутиш билан ҳам имтиҳон ўз исботини топади.(Яъни ундан муваффақиятли ўтилган бўлади. Тарж.) Зеро, Аллоҳ таоло бандага (шайтонга итоат қилишдан) бош тортиши учун керак бўладиган ҳамма имкониятни берган ва Унинг ҳузурида удан ортиғи қолмаган бўлади. Ёки имкониятнинг ҳаммасини бермай бир қисмини Ўз ҳузурида олиб қолган бўлади. Агар унга унинг ҳаммасини берган бўлса, бандаси Аллоҳ таоло билан ҳимояланиб, Унинг паноҳ беришини сўраш орқали ўша қудратни Ундан сўрайди. Бу билан у гўёки Аллоҳ таоло ўзига берган нарсани беркитувчи, У Зотнинг ҳузурида йўқ нарсани сўрагувчи бўлиб қолади. Бас, бандага Аллохдан паноҳ тилаб, илтижо қилишни буюриш Унинг Ўзи беркитиб турган нарса билан имтиҳон қилиш ва унга буюриш бўлиб қолади. Ана ўша имконият бандаси тўла-тўкис қилиб олган улуши бўлиб, уни инкор этиш оғир гуноҳ бўлади ёки Аллоҳ таоло унга берган неъмат бўлиб, уни беркитиш куфрони неъмат ҳисобланади. Чунки куфрнинг моҳияти Аллоҳ таоло берган неъматларни яширишдир. Оғир гуноҳ ва мункар ишларга буюриш шайтоннинг иши эканини баён қилиб қўйган Аллоҳ ўша ишларга буюришдан пок ва йироқ бўлган Зотдир.(Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бу билан Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларига ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «Эй Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби) Қолаверса, бандани бу иш билан имтиҳон қилиш замирида Аллоҳ таолони масхара қилиш билан синаш бор. Чунки у Аллоҳнинг мулкида йўқлигини, уни Ўзининг ҳузурида топмаслигини биладиган нарсани Ундан сўраётган бўлади. Ақл эгаларининг наздида бу иш Аллоҳни масхаралаш ҳисобланади. Шундай экан, Аллоҳ таоло ўз бандаларини имтиҳон қилиб, биз тепада зикр қилиб ўтган ишларга буюради, деб ўйлаган киши У зотни танимайдиган ва Унинг ҳикматидан бехабар кимсадир.

Иккинчиси шуки, Аллоҳ таоло бандага имкониятнинг ҳаммасини бермай, ундан бир қисмини Ўзининг ҳузурида олиб қолган бўлади. Улар (мўътазилийлар) илгари сурган фикр бўйича, бандаларнинг эҳтиёжлари ва мавжудликларига ярайдиган сабаблардан Ўзининг ҳузурида мавжуд барча нарсани бермагунича Аллоҳ таоло уларни ҳеч бир амал билан имтиҳон қилиши мумкин эмас. Бас, ана шу гапда Аллоҳ таоло буюрган ишни амалга оширишга восита бўладиган сабаблардан Ўзининг ҳузурида бор ҳаммасини беришидан олдин ҳам бандалар имтиҳон қилинишлари ва уларга мажбурият юклатилиши лозимлигини эътироф этиш бор. Бу - уларнинг (мўътазилийларнинг) ўз фикрларидан воз кечишлари ҳисобланади. Бундан ташқари, уларнинг эътиқод қилишларича, ихтиёр берилган банданинг иши Аллоҳ таоло унга ўша имкониятни бермагани учун амалга ошмаслигига олиб келадиган қайсидир иш ва сабаб Унинг ҳузурида бор бўлар экан, бандани имтиҳон қилиши мумкин эмас. Аллоҳ бу синов билан бандасига зулм қилувчи бўлиб қолади. Аммо Аллоҳ таоло бандаларга имконият бермаган бўлса-да, ҳолбуки, улар (мўътази-лийлар) Аллоҳ таолони бу каби васфлар билан сифатламаганлар, Унинг ўзи амр қилган ёки ундан кейин келадиган бирор иш учун Ундан ўша имкониятни сўрайдиган бўлсалар, бироқ Аллоҳ уни ўзи амр қилган вақтда берадиган бўлса, бандаси Ундансўрамагунича (ўша ишга имкон) бермай туриб ҳам амр қилади, деб ўйлагандек бўлиб чиқади. Бу - адолатсиз гапдир.

Аллоҳни танийдиган зотларнинг қалбларини хотиржам қиладиган асл гап шуки, банда қачон ўзи сўраган ҳидоятга бошлаб қўйиладиган ёки ўзи сўраган ҳимоя билан ҳимояга олинадиган ёхуд ўзи умидвор бўлган марҳаматга муваффақ қилина-диган ёки қўрққан вақтида унга ёрдам бериладиган бўлса, ўша иш албатта бўлади, ҳеч қандай шак-шубҳасиз амалга ошади ва шулар воситасида оғишиш ва залолатга кетишдан омонликда бўлади. Бандалар табиатан ана шундай яратилганлар. Биз мўътазилийдан бошқа барча мусулмонларнинг диллари бу гапдан таскин топишини, ҳатто (ота-боболарига) тақлид қилган ҳолда бу нарсани Аллоҳнинг фазли деб ва ўзи табиатан мойил қилиб яратилган иш воқе бўлди, деб билишини кўрамиз. Аллоҳнинг ёрдамисиз на куч ва на кувват бордир!

Оятда Аллоҳ таоло:

[бироббиннааси маликиннааси илааҳиннааси] деди, аммо [аъузу бироббил холқи](Яъни «Халойиқларнинг Парвардигоридан», демади.) демади. Ҳолбуки, буниси олдингидан кўра умумийроқ эди. Нарсаларни тўлалигича Аллоҳга нисбат бериш ёки Аллоҳни ҳамма нарсанинг Парвардигори деб нисбат бериш У зотни улуғлаш юзасидандир. Зеро, ўта умумий бўлган нарса улуғлаш бобида (мақсадга) яқинроқ бўлади. Бинобарин, бу ишни (Яъни [аъузу бироббил холқи] демасдан,) - яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир - бир неча важҳлар билан изоҳлаш мумкин.

Биринчиси, Аллоҳ таоло билдириб қўйишни ирода қилган. Ундан паноҳ тилаб илтижо қилиниши учун ўша нарсага молик бўлган Зотни таниб олишга шу ҳам кифоя қилади. Бироқ У зот бир ўринда [бироббил фалақ], бир ўринда [ва биллаҳи] яна бирида эса [ва бика] деб зикр қилган.оятлар бунга мисол. Бундан мақсад, айни масалада кенгчилик борлигини, кишининг бошига ўз жони учун хавфсирайдиган ва қалбини машғул қилиб қўядиган ишлар тушган пайтда Аллоҳ таолога мурожаат қилиб, паноҳ сўраши ва Унинг исмлари ичидан ўзининг ёдига тушган қайси бири билан бўлса-да, зикр қилиши мумкинлиги маълум бўлишидир. Чунки Аллоҳ таолонинг барча исмлари Унинг неъматларига, ҳукмронлигига, куч-қудрати ҳамда буюклигига далолат қиладики, бу ишнинг замирида неъматларни Унга нисбат бериш билан мутлақ подшоҳлик ва мақтовларни фақат Аллоҳга йўналтириш ётади. Банданинг бу иши Аллоҳ таолога Унинг қудрати ва яхшилиги каби айрим сифатларни восита қилиш ҳисобланади. Одамларни У зотга нисбат бериб: «Одамларнинг Парвардигори» деб зикр қилиш бунинг энг юқори даражаси бўлади.

Иккинчиси шуки, ораларида «парвардигорлар»,(Фиръавн алайҳил-лаънанинг: «Мен сизларнинг олий Парвардигорингиздирман» (Нозиъот сураси, 24-оят), дегани бунга мисолдир. Тарж.) подшоҳлар ва Аллоҳ таолодан ўзгасига ибодат қилиш борлиги билан танилганлар айнан инсонлардир, бошқалар эмас. Шунинг учун Аллоҳ таолони таниш, Ундан бошқасига ибодат қилишдан ҳимояланиш, подшоҳлик ва парвардигорликни ёлғиз Уники деб эътироф этиш шарафига муяссар бўлган бандаларига шу нарсаларни ёдга олган ҳолларида, У зотни ўзларининг Парвардигорлари, тепаларидаги Подшоҳлари учун ибодат қилишга бошқалар эмас, айнан У Зот ҳақлидир, деб сифатлаган ҳолларида (шу сурада) зикр қилинган нарсалардан паноҳ беришини сўраб, Ўзига илтижо қилишни амр этган.

Ёки тепада зикр қилиб ўтганимиздек, одамлар Аллоҳ таолони қўйиб, бошқаларни ўзларига «парвардигор» қилиб олганлари ёки ҳалол-ҳаром, олди-берди каби масалаларда подшохдарининг раъйига қўшилганлари ёхуд Аллоҳ таолодан бошқага ибодат қилиб, ундан паноҳ сўраб илтижо қилганлари учун одамлар тўғри йўлдан адашган эдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло тўғри йўлдан адашган кимсалар ўзларининг парвардигорлари ва подшохдарига илтижо қилганларидек, Узи сийлаган бандаларини ҳақиқатан ҳам ана шу васфлар билан зикр қилинадиган Зотга (Аллоҳга) илтижо қилишга буюрган. Шунингдек, мусулмонлардан ташқари Унга ибодат қилган кимсаларни ҳам шунга буюрган. Зотан, ўзларига ёрдам ва нусрат бериши учун Аллоҳнинг ўрнига тутиб олган нарсаларидан умидлари узилган вақтда кофирлар ҳам фақат У зотга илтижо қиладилар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

Учинчиси шуки, бу оламнинг яратилишидан мақсад ана шу сура улар ҳақида нозил бўлган зотлардир. Бошқалар эса уларга бўйсунадиган қилиб яратилган нарсалар кабидир. Аллоҳ таоло шундай деган: «У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди».(Бақара сураси, 29-оят) Яна: «Аллоҳ ... бўйин сундириб ҳўйган зотдир».(«Аллоҳ амри билан кемаларнинг сузиши ҳамда (у кемаларда) Унинг фазли (ризқи)дан исташингиз ва шукр қилишларингиз учун сизларга денгизни бўйин сундириб қўйган Зотдир» (Жосия сураси, 12-оят).) Яна: «У сизлар учун Ерни «пойандоз»... қилиб қўйди».(«У сизлар учун Ерни «пойандоз», осмонни «бино» қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, у сабабли сизларга ризқ сифатида мевалар (мевали дарахтлар) ни ундирди. Бас, билиб туриб, Аллоҳга (ибодатда) бошқаларни (сохта маъбудаларни) тенглаштирмангиз!» (Бақара сураси, 22-оят).)

Бинобарин, қачонки: «Одамлар Парвардигорига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига», дейилса, худди «Ҳамма нарсанинг Парвардигорига», дейилган каби бўлади. Чунки инсонлардан бошқа нарсалар улар учун яратилган. (Бу сурада) одамларнинг зикр қилинаётгани, паноҳ ва мадад сўрашда (одамларни) Аллоҳ таолога йўналтирилаётгани - бу У Зотдан бошқаси шу ишларга молик эмаслигини эътироф этишдир. Демак, ҳар иккала иш ҳам баробардир.(Яъни мазкур суранинг бошида «би Роббиннааси», дейилса ҳам, «би Робби кулли шайъин» дейилса ҳам баробардир.)[мин шаррил васваасил хоннаас]. Аллоҳ таоло бу оятда васваса қиладиганни «васвос, хоннас» деб атади. Унинг маъноси бўйича икки хил талқин айтилган. Биринчиси шуки, у ғафлатдаги инсонни васваса қилади ва Аллоҳ таолони ёдга олган вақтда [яхнису], яъни (унинг қалбидан) чиқиб кетади.

Тафсирларнинг бирида шундай дейилган:[яхнису]: кўринмайди, намоён бўлмайди (деганидир). «Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар»(Аъроф сураси, 27-оят.) ояти бунга мисолдир. Шунинг учун ҳам [ал-жаваарил куннаси](«(Бешта) яширинувчи сайёралар билан» (Таквир сураси, 16-оят).) оятининг тафсирида «Улар ўз чиқиш жойларидан чиқадилар ва кундузи беркинадилар», дейилган».

Эҳтимол [аллази ювасвису фи судурин-нааси минал жиннати ван нааси] оятлари инсоннинг қалбига васваса солувчини жинлар ва инсонлардан деб белгилагандир. Шунингде, «Бу оят такдим ва таъхир услубида келган бўлиб, унинг маъноси:

(Яъни «Айтинг: «Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамларнинг Парвардигорига... инсонларнинг дилларига васваса соладиган жинлар ва инсонлар(нинг ёвузлиги)дан».)- деган таъвиллар ҳам бор.

Аммо васваса(нинг ўзи) ҳақида тўхталадиган бўлсак, у ҳаммага маълум бўлган бир ишдир. Яъни у қалбга солиб қўйиладиган сўзлар орқали бўладики, улар кишининг қалбини машғул қилиб, уни дин юзасидан ҳайратга солиб қўяди. Чунки ўша сўзлар қалбига солиб қўйилган инсон ундан чиқиш йўлини билмайди. Ҳой-ҳавасга берилганлар ҳамда турли тоифадаги кофирларнинг ишлари ҳам ана шу тарзда тушунилади. Бу гапнинг мисоли ушбу оятлардир: «Шунингдек, ҳар бир пайгамбарга инсу жиннинг шайтонларини душман қилиб кўйдик»(«Шунингдек, ҳар бир пайғамбарга инсу жиннинг шайтонларини душман қилиб қўйдик. Улар алдаш мақсадида сохта хушсуханлик билан бир-бирларига васваса қиладилар» (Анъом сураси, 112-оят).)ва: «Шайтонлар эса, ўз дўстлари (мушриклар)ни сизлар билан баҳслашишлари учун васваса қилурлар».(Ўша сура, 121-оят.)

Жинлардан бўлган шайтонлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар барча дин вакиллари ҳамда пайғамбарлар алайҳимуссаломга имон келтирган кишилар наздида аниқ ва равшан нарсадир. Бироқ даҳрийлар ва пайғамбарларни инкор этувчилар шундай дейдилар: «Жинларнинг ичида ҳеч қандай шайтонлар йўкдир. Улар пайғамбарликни даъво қилиб чиққан кишилар одамларни ўзларига қулоқ тутишга мажбурлаш учун қўрқитиш воситаси қилиб олган бир ишдан бошқа эмас. Бу иш орқали уларга (ўзларига тобе бўлганлардаги) жоҳиллик аниқ бўлган ва улар ўзларида бор деб даъво қилган илм-маърифат ўртага чиққан». Даҳрийлар бу гапни нодон бўлганликлари учун айтганлар. Агар улар бу масала юзасидан чуқурроқ ўйлаб кўрганларида эди, ақл уларга изланишни зарур қилиб қўйган ва қатгиқ эҳтиёж бор бўлган нарса ҳақида изланишга чақирганидан бошқаси устида баҳс юритаётганликларини билиб олган бўлар эдилар. Васваса - бу қалбларга тушадиган фикр ва ўйлар, дилларда пайдо бўлиб турадиган хаёллардир. Уларнинг ичида агар сурат бериладиган бўлса, хунук кўринадигани ҳам, чиройли кўринадигани ҳам бор. Аввал бўлмаган ишнинг ўз-ўзича воқе бўлиши ёки олдин бор бўлмаган нарсанинг ўз-ўзича бор бўлиши мумкин эмас. Чунки мавжуд бўлмаган нарсанинг ҳеч бир тасарруф қилувчи Зотсиз ўз-ўзидан хунук ёки чиройли нарсага айланиб қолиши амри маҳолдир. Барча инсонлар ўз-ўзича бўлмаслиги маълум бўлган мусибатлар билан синалиши ҳақида айтиб ўтилган гаплар орқали ўша нарсаларда улар пайдо бўладиган қандайдир сабаб борлигини яхши биладилар. Бас, аниқ бўлдики, ақл ўша сабаб ҳақида изланишни зарур деб ҳисоблайди.

Сўнгра васвасани унга сабаб бўлувчи баданлардан, шунингдек, ақллар ичидан ҳам излаб топиб бўлмайди. Бунинг учун иккита иш-жоҳилликка рози бўлиш ва роҳатсеварлик одамларни уларни билишдан тўсиб туради.

Биринчиси, Яратувчи бор ва бу олам ҳикматли, илмли ҳамда қудратли бир Зотнинг тасарруфи остидадир, деган эътиқодда бўлиш.

Иккинчиси, пайғамбарлик бор ва у пайғамбарларга «Алломул ғуюб» (ғайбдан ўта хабардор) бўлган Зот тарафидан берилади, деган эътиқодда бўлиш. Уша иш инсонларнинг илми етмайдиган бир даражада бўлар экан, банда унинг моҳиятини билади. Унга назар солган ва у ҳакда изланган вақтда иккита буюк ишни билиб олади.

Биринчиси, пайғамбарлар ва улар ўзлари билан олиб келган мўъжизаларни. Инсонлар ҳаққи рост мўъжизаларни кўрганлари сабабли уларни ва Аллоҳнинг ягона эканини тасдиқлайдилар. Чунки улар пайғамбарлар олиб келган хабарларнинг тўғри эканини кўрадилар. Агар у тўғри хабар бўлмаганида эди, улар ҳеч қандай даъво билан чиқмаган бўлар эдилар, деб ҳисоблайдилар.

Иккинчиси, ҳикмат соҳиби бўлмаган кишилар тарафидан содир бўлган ишларнинг бир-биридан фарқли ва чигал эканини кўрганлари туфайли, олам эса ҳикмат ва манфаат юзасидан бир-бирига уйғун ҳолда яратилганини кўриб, унинг бандаларга нима манфаатли эканини биладиган ҳикмат билан тасарруф қилувчи Зотнинг иши эканини билганлари сабабли - ана шулар сабабли ҳам улар Аллоҳнинг ягоналигига, пайғамбарлар ҳақлигига имон келтиришлари лозим бўлади. Аллоҳ таолонинг ёрдамисиз ҳеч бир куч-кувват йўқдир!

Бизнинг ақидамизга кўра, асл гап шуки, тепада айтиб ўтганимиздек, васваса қилиш учун шайтонга имкон берилишига сабаб у ҳам, фаришталар ҳам Аллоҳ таолонинг яратганлари бўлганидир. Биз уларни пайғамбарлар алайҳимуссалом орқали ва биз қалбга соладиган нарсаси унга шакл берилган вақтда жирканч ёки гўзал нарсага айланадиган кишини билишга кучли эҳтиёж борлигидан иборат баён қилиб ўтганларимиз орқали таниганмиз. Бинобарин, фаришталар ва шайтонлар Аллоҳ таоло уларга имкон берган ишларни қиладилар.Фаришталарнинг иши яхшилик ва ҳикматдир. Шунинг учун ҳар бир фариштага ўзининг йўли осон бўлади. Чунки уни Аллоҳ таоло ўзининг марҳамати ва енгиллатиши билан осон қилиб қўяди. Шайтоннинг иши залолат ва ёмонлик бўлгани учун бу ишлар унга осон қилиб қўйилган. Ҳатто яхшилик тепадагиларнинг (фаришталарнинг), шунингдек, ёмонлик кейингисининг (шайтоннинг) табиатидек бўлиб қолган. Шундай бўлгач, улардан ҳар бирига ўз ишини қилиш учун имкон бериб қўйилган. Аллоҳ таоло шундай деган: «Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрҳса ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса, ...унга огирликни муяссар ҳилурмиз».(«Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллохдан) қўрқса ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса, бас, унга осонликни муяссар қилурмиз. Аммо кимки бахиллик қилса ва (ўзини) беҳожат (бой) санаса, ҳамда гўзал (нарса)ни ёлғонга чиқарса, бас, унга оғирликни муяссар қилурмиз» (Лайл сураси, 5-10-оятлар).) Яна шундай деган: «Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса... гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек...»(«Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай» (Анъом сураси, 125-оят).)

Инсонлар ҳақидаги асл гап шуки, улар ўзлари билан Аллоҳ таоло ўртасидаги ва ўз бирлари ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқлар билан имтиҳон қилинганлар. «Раббингиз фаришталарга ваҳий ҳилиб: «Мен сизлар билан биргадирман. Бас, имон келтирганларни саботга унданг!»(Анфол сураси, 12-оят.) оятида келганидек, фаришталарнинг уларни саботга ундашларини қабул қилишга буюрилганлар. «Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз!»(«Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах ахди бўлишга даъват қилур» (Фотир сураси, 6-оят).) ояти ва бошқаларга асосан улар шайтоннинг васвасасини рад этишга буюрилганлар. Фаришталар ҳам ана шунга кўра инсонлар устида туриб (уларнинг амалларини) ёзиб бориш билан имтиҳон қилинган ҳолда яратилганлар. «(Улар номаи аъмолга)ёзувчи улуг зотлардир»(Инфитор сураси, 11-оят.) ояти бунинг далилидир. Аллоҳ таоло мартабали зотларнинг (фаришталарнинг) зиммаларига тепада баён қилинган ишни юклаш билан уларни имтиҳон қилиши замирида ётган ҳикмат мен инсонлар масаласида зикр қилиб ўтган гапларга кўра уларнинг ўзлари ва инсонлар билан боғлиқ ишларда итоат қилишларидир. Бунинг инсонга тегишли ҳикмати шуки, у ўзига нима фойдаю нима зарар эканини билиб олиши учун қалбида пайдо бўладиган ўй-хаёллар юзасидан сергак ва диққатли бўлиши шарт. Инсон дўсту душманлар олдида ўзининг тепасидаги (унинг амалларини) ёзиб борувчилардан ҳушёр бўлиб, ўз хожасини хафа қиладиган ишлардан жуда эҳтиёт бўлгани, унда ўзи орзу қилган манфаат мавжуд бўлган ҳар бир ишга интилгани, душмани унга ўзи билмаган тарафдан озор бериб, уни бутунлай айбдорга чиқариб қўйишидан эҳтиёт бўлгани каби ҳар бир амали ва ҳар қандай ҳолатида сергак ва диққатли бўлиши учун фаришталар унинг сўзи ва ишларини ёзиб боришга буюрилганлар.

Маълумки, фаришталар банданинг сўзлари ва амалларини кучлари етганча мустаҳкамлаб, тузатиб олганларидан кейингина (номаи аъмолга) ёзадилар. Махфий амаллар ҳам ана шу тарзда бўлади. Чунки улар - бизнинг тушунчамизга кўра - имтиҳон қилинаётганлар (инсонлар) учун қайси амал фойдали-ю, қайси бири зарарли эканини ўша амалларни худди кўзлари билан кўриб турадиган кишилардек идрок этадилар. Тавфик, берувчи зот ёлгиз Аллоҳдир!

Шунинг учун ҳам (бандаларни) улар бу ишда манфаат бор ёки йўқ деб билган ишлар юзасидан дўстлар билан дўстлик ҳақ-ҳуқуқлари, душманлар билан душманлик ҳақ-ҳуқуқлари асосида муомала қилишга буюриб, имтиҳон қилиш ҳикматга мувофиқ бўлган. Чунки дўстлик ёки адоват мавжуд бўлган тарафнинг нияти қалб ва ақл кўзларига кўриниб тургани туфайли бир пайтнинг ўзида ҳам (душмандан) эҳтиёт бўлиб, ҳам (дўстга) муомала қилиб яшаш мумкиндир.Ана шунга қиёсан айтиш мумкинки, Аллоҳ таоло Ўзининг кўзга кўринмайдиган душманларига инсонларнинг баданлари, мол-мулкларини тортиб олиш, ифлослантириш ҳамда яроқсиз ҳолга келтиришлари учун имкон бериб қўйди. Шунингдек, Ўзининг инсонлардан бўлган душманларига ҳам. Бундан мақсад бандалар бир-бирларининг ҳийлаларидан воқиф бўлган вақтларида ундан ҳимояланиш, сақланиш ва уни буриб юборишга қодир бўлишларидир. Бу ишларнинг барчаси ҳис қилиш аъзоларининг ўз амаллари ва сабаблари ёрдамида ҳис қилиш билан идрок этишига ўхшайди. Фаришталарнинг ишлари ҳам худди шу сингаридир. Аммо ақли Яратувчи зотни таний олмаган, ақл ва барча нарсалар шоҳидлик бериб турган бўлишига қарамай, Унинг ягоналигини қабул қилмаган кимсанинг шайтонни яхши танимаслиги эҳтимолдан йироқ ва инкор қилинадиган иш эмасдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

(Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:) Сўнгра шайтон қандай қилиб инсонни васваса қилиши юзасидан ихтилофга борилган. Баъзи хабарларда ривоят қилинишича, у (инсоннинг баданида) қон томири бўйлаб юради.( Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламдан ривоят қилинган ушбу ҳадисга ишора қилган бўлса, ажаб эмасдир: «У зот алайҳиссалом: «Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради», дедилар. Бухорий. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Ҳукмлар китоби, 21-бет, Яратишнинг бошланиши китоби, 11-бет. Муслим. «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ», Салом китоби, 23-25-бетлар.) Аммо бу фикрни бир гуруҳ уламолар инкор этишган. Одамнинг баданидаги барча қон ва нерв томирлари бўйлаб аниқ ҳаракатланадиган қоннинг, таом ва сувдан ҳосил бўлган қувватнинг ҳамда баданнинг тириклиги ва ҳиссий туйғуларига восита бўладиган нарсаларнинг юриши мумкинлигини, уларнинг (ўша томирларнинг) барчаси ўта ингичка эканлигини билгандан сўнг бу фикр инкор қилинадиган гап эмасдир. Демак, шайтон инсонни қандай васваса қилиши худди шу тарзда тушунилади. Ёзувчи фаришталар ҳақида келган ривоятларга кўра, улар (инсоннинг) қаерида ўтиришлари маълум эмас, (ёзаётганларида) қаламларининг қитирлаши эшитилмайди, амаллар ичидан қайсиларини ёзишлари ҳам билинмайди. Мен тепада (шайтоннинг қандай васваса қилиш ҳақида) зикр қилиб ўтган иш ҳам ана шу асосда тушунилади.

Аллоҳ таоло ўзининг Пайғамбарига шайтоннинг васвасасидан, ёмонлигидан ва ҳузурларига келишидан паноҳ сўраб Узига илтижо қилишга буюрган, деган фикримиз қуйидаги оятлар билан ўз тасдиғини топган: «Агар сизни шайтоннинг шарри тутса...». Яна: «Айтинг: «Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман».Яна: «Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар».(«Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар». (Аъроф сураси, 201-оят).) Яна: «жин чалиб кетган одам каби...»(«Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) қўпадилар» (Бақара сураси, 275-оят).) Юқорида ўтганлардан аниқ бўладики, У ўзи истаганидек, Пайғамбар алайҳиссаломни (Узидан паноҳ сўрашга) амр қилган.

Шайтон инсонни қаерда туриб ва қачон васваса қилиши, унга тегиши, ёмонлик қилиши ҳақида гапириб ўтиришнинг бизга ҳожати йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: «Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар»(Аъроф сураси, 27-оят) деган ояти билан бизга хабар бериб, биз уни кўрмаслигимизни айтган. Аммо биз у билан имтиҳон қилинаётган шайтоннинг воқе бўладиган ишларининг қалбларда ўз аломатлари бордир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биз Унинг фазлу марҳамати билан шайтондан келадиган нарсаларни идрок қилиш имконига эгамиз. Зиммамизда шайтон бизнинг қалбларимизга соладиган ишлари ҳамда васвасаларини ботилдан кўз юмиш ва ҳақиқатни ушлаш орқали Аллоҳ таоло бизни қодир қилган сабаблар ва бизга билдирган ақлий ва нақлий ҳужжатлар ёрдамида ўзимиздан даф қилиш учун уларга қарши ҳушёр туришгина бор. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бунинг далилидир: «Тақво қилганларга шашпондан (бирор) мусибат етса,(дарҳол Аллоҳни) эслайдилар»д Ёки Юсуф алайҳиссалом (ўзига макр қилган) аёлларнинг макрларини даф қилиш учун белгилаб қўйилган зоҳирий сабабларни билганлари ҳолда: «Агар уларнинг макрларини мендан дариг тутмасанг, уларга мойил бўлиб... қолурман»,деганларидек, шайтондан ҳимояланиш учун Аллоҳ таоло хослаб қўйган лутфу марҳаматини сўраб илтижо қилиш билан У зотга қайтадилар. Илмда мустаҳкам (ҳаққоний) олимларнинг «Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўгри йўлдан) огдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт!»(«Эй Раббимиз, бизни ҳидоят йўлига солганингдан кейин дилларимизни (тўғри йўлдан) оғдирма ва бизга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта, Сен Ваҳҳоб (барча неъматларни текин ато этувчи)дирсан» (Оли Имрон сураси, 8-оят).) - деган сўзлари ҳам бунинг мисолидир.

Аммо уламолар орасида: «Шайтон инсоннинг нафси нимани тусаётганини билиб, унга ўша нарсани чиройли қилиб кўрсатади. Ақли нимага чақираётганини билиб, инсонни ундан тўсади», деганлари бор. Яна айрим уламолар шундай деганлар: «Иўқ, аммо унинг зулмат ва ёруғлик, хушбўйлик ва бадбўйлик каби аломатлари борки, шайтон уларни ўша аломатлар орқали таниб олади. Шайтон ана шулар орқали васваса қилиб, ўзининг ишига эришади. Ҳавойи нафснинг ҳам, ақлнинг ҳам иши, айниқса ўша ишларнинг аломатлари инсоннинг бадани ичида ёки унинг ташқарисида бўлиши мумкин». «Шайтон ўша нарсалардан ҳеч бирини билмайди. Бироқ у (инсонларни) алдаш ёки (гуноҳни) чиройли ва ҳақни ботил қилиб кўрсатиш ишларини маҳкам ушлаб олади. Унинг иши (қадам босишдан аввал) фойдали нарсалардан зарарли нарсаларни ажратиб олиш ва шу каби ишларни истаб қўли билан пайпаслаб кўрадиган кўзи ожиз одамга ўхшайди», деган уламолар ҳам бор.Лекин буларнинг барчаси шайтоннинг иш услуби, унинг имконияти ва ҳийлаларининг йўлидир. Биз бу каби ишларни би-лишга буюрилган эмасмиз.

Бизнинг зиммамиздаги иш ўша нарсанинг олдини олиш учун ҳушёр ва сергак туриш ёки (Аллоҳни) эсга олиб - оятларда шундай келган - уни даф қилиш билан ёхуд бизга келадиган бўлса, шайтонни даф этиши ва ундан ҳимоя қилишини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилиш билан унга қарши курашишдир. Зеро, У зотнинг шундай лутфу марҳаматлари борки, улар бор жойда (инсон ҳақ йўлдан) оғишишдан омонликда бўлади ва тўғри йўл-ни қўлга киритади.

Кўпчилик муфассирлар шайтон инсонларнинг дилларига васваса солгани каби жинларнинг дилларига ҳам васваса солади, деб таъвил қилишган. Шундай бўлиши ҳам мумкин. Зеро, ҳар бир жинснинг ўз адаштирувчилари, туғёнга бошловчилари, яхшилари ва итоатлилари бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Аммо бу суранинг ҳаққи биз жинлар ва инсонларнинг васвасалари юзасидан тепада баён қилиб ўтганларга асосан таъвил қилишдир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!

Абу Мансур Мотуридийнинг

"Таъвилот ал-Қуръон"китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Зуҳо сураси 3-оят