loader

АҚЛ

Инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб турувчи ва унинг мажбуриятини белгиловчи «фаҳм-фаросат, ўйлаш, англаш малакаси»ни англатувчи истилоҳ «ақл» деб аталади. Луғатда масдар ўлароқ «ман этиш, тақиқлаш, тўсқинлик қилиш» маъноларини ҳам ифодалайди. Ислом ақидасида пайғамбарлар ва мўминлар ақли билан кофирларнинг ақли бир хил эмаслигига ишонилади. Ким мўмин ва кофирнинг ақли мусовий (тенг, баробар) деса, бидъат соҳиби бўлади. Ақлнинг беш даражаси бор: ақли ғаризий (табиий, туғма), ақли такаллуфий, ақли атоий, ақли мин жиҳатин-нубувва, ақли мин жиҳатиш-шараф.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР